O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.71K subscribers
27.2K photos
3.26K videos
374 files
7.57K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
ҲАМКОРЛИК КЎЛАМИ ОРТМОҚДА

Тил миллатнинг кўзгуси, жони, руҳи. Тилнинг яқинлиги, дилнинг яқинлигидир. Қардош Туркия давлати билан яқин йиллардан буён адабий ҳамкорликлар тобора кучайиб бормоқда. Икки давлатда ҳам таржима китоблар сони ортяпти. Адабий ҳамкорликка эътибор кучайтирилмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси таклифига биноан Туркия давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили, элчихона Коммуникациялар бўлими маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу меҳмон бўлди.

Қардош халқлар адабиётидаги уйғунликлар, ўтмиш ва келажакни боғловчи асарлар, уларнинг таржимаси, китоблар тақдимотларини ўтказиш, ёзувчилар ўртасида танловлар ташкил этиш, ўзаро таржимонлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш, кутубхоналар ҳамда ноширчилик борасида таклифлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Юнус Эмронинг Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган "Ўлмас кўнгул" китоби тақдимотини ўтказиш бўйича ҳам келишиб олинди.

Наргиза Асадова
Диққат, танлов!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрь куни ўтказилган "Республикада "15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни"га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги йиғилиши баёнида белгиланган вазифалар ижросига кўра, Ёзувчилар уюшмаси томонидан ижодкор аёллар ўртасида қишлоқ ҳаётига бағишланган шеърлар, ҳикоя ва қиссалар Республика ижодий танлови ўтказилади. Унда қаламкаш аёллар 3 йил давомида матбуот ва китоб ҳолида чоп этилган назмий ва насрий асарлари билан қатнашиши мумкин. Ижодий ишлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабий тарғибот ва тадбирларни уюштириш бўлими томонидан 2022 йил 26 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади. Қўшимча маълумотларни 71-231-83-71 телефон рақамидан билиб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Аҳоли ўртасида оилавий зўравонликларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида ижтимоий тармоқларда “Биз оилавий зўравонликка қаршимиз” мавзусида челленж ташкил этяпмиз. Ҳурматли ижодкорлар, сизда ушбу мавзуга оид шеър, ҳикоя, мақола, ролик, блогпост бўлса, Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматига тақдим қилишингизни сўраймиз. Уларни саҳифаларимизда эълон қилиб борамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Абдулла Орипов, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири

*  *  *
Кимдир - ўлди деймиз, ногоҳон,
Бунга албат сабаб бор бешак.
Ё қуюлган миясига қон,
Тўхтаб қолган ва ёки юрак.

У, шунчаки топмаску завол,
У, шунчаки ахир ўлмаган.
Сиз билмассиз балки, эҳтимол,
Рўзғорида тинчи бўлмаган.

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Ўзбек шоирлари Туркиядаги Халқаро шеър байрамида қатнашади

Шу йилнинг 13-17 октябрь кунлари Туркиянинг Бурса ва Кўнё шаҳарларида Туркчанинг халқаро шеър байрами бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда ўзбекистонлик шоирлар – Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Зебо Мирзо ва Шуҳрат Ориф иштирок этади.
Халқаро шеър байрами 1992 йилдан буён анъанавий тарзда ҳар йили туркий дунёнинг турли давлатларида ўтказиб келинмоқда. 1992 йилда илк бор Бурса шаҳрида ўтказилган адабий анжуманда шеъриятимиз дарғалари – Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Cуюн, Хуршид Даврон қатнашганди.
Орадан 30 йил ўтиб мазкур халқаро тадбир яна Бурса шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Бу бежизга эмас. Боиси мазкур шаҳар 2022 йилда “Турк дунёсининг маданият пойтахти”, деб эълон қилинган.
Қувонарлиси, бу йил ўтаётган Халқаро шеър байрами дастуридан туркча шеъриятнинг 14 та буюк шоирлари қаторида ўзбек шоири Рауф Парфига бағишланган тадбир ҳам ўрин олган.

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Эркин Воҳидов, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири

ЭРКАК БЎЛ

Эрмисан, эркак бўл, саналмас бутун
Бир аёлни бахтли қилмаган эркак.
Бошимда эрим бор, деган сўз учун
Аёлни бошингга қўймоғинг керак.

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
​​ДАДА
Ноқобил ҳислатнинг келгандай гали,
Руҳим ҳам негадур жисмим учун ёт.
Раҳмат эшитмаган, мени деб ҳали,
Дада, мени ўйлаб ичи куйган зот!

Қора ишларни ҳам кўра олган эп,
Дала уй, дала уй, сўнг яна ишга.
Яна фахрланар – ота бўлдим, деб,
Мендайин девона, телба дарвешга!

Шаҳарда юраман кўксимни кериб,
Қишлоқда бир менинг ғамимни ейди.
Ўзини бахтини бир менга бериб,
– Ўғлим бахтли бўлса, бўлди-да, дейди!

“Фарзанд” деган номга куйдиради жон,
Бўғзига яна бир ташвиш қадалар.
Менинг дадам балки жуда меҳрибон
Ёки меҳрибондир барча дадалар.

Умри узоқ бўлсин, етмай бирор кор,
Кетмасин қуввати жисму танида.
Дадам учун қилган бир орзуйим бор,
Ўзим хасса бўлай қариганида...

БОЛА
Яна ҳаёл кетади дайдиб,
Алам...
Тақдир қилади фириб.
“Қоронкўл”га олиб кетмайди,
Елкасига акам миндириб.

Нигоҳ жиддий, ўсдим янада
Шу оҳангда нима деганман.
Ёшим катта, кўнглим далада,
Демак, ҳамон бола эканман.

Содда эмас муҳаббат илми,
Тафтдан кетди дил музи эриб.
Мен онадан қайта туғилдим,
Кимдир – севдим, дегандан бери...

Болалик, ҳой, кетишга шошма,
Кел, ўтказма катта бўлмага.
Мен ҳалиям йигирма ёшман,
Хаёлимда бобом ўлмаган!

КУЗАТИШ
Дил сиёҳ…
Муздек сув…
Юзини чайди,
ўзи шундай бўлиб турар баъзида.
Балкон. Жовидонга нигоҳ ташлайди,
еттинчи қаватнинг деразасидан

термулиб хаёллар суради аёл…

Нураган кўнгилни белайди нурга
унинг борлигидан не диллар омон.
Юлдуз таснифида биз яшаб турган,
ердаги юлдуздир, юлдузлар томон

маъсума юзини буради аёл…

Ишқни чиқармаган манглайи шўрга,
озодлиги йўқдур ошиқ қушларнинг.
Оқшом, у истамай кимлардир кўрган,
қўлларидан ушлаб, ажиб тушларнинг

эгалари билан юради аёл…

Дунёни кезаман, таслим этишга
ғамни, ғалабанинг келмайди кези.
Шошилмас хонага кириб кетишга,
пастда, унга қараб турганим сезиб

деразадан қараб туради аёл...

БАХТ
Кўзимни юмаман, О фусункор бахт!
Эслатар кўзингни хотиралар – оқ.
Яхшиям кўнгилни ёзишга бор хат,
Яхшиям, кўнгил бор, сенга яқинроқ...

Дилни озурладинг, мен бемор кимса
Ҳижронда ўртандим жоним тунлари.
Мен йўқ кунлар сени бахтиёр қилса,
Мени шоир қилар сенсиз кунларим...

Қайдимга исмингни ёздим қайталаб,
Айнимадим сендан, хафаман айни.
Май ичдим, ёмғир ҳам ёғди майдалаб,
Майлингга содиқ қол, севмагин майли...

Безовта қилиш йўқ, етар, бўлди бас,
Тугади васлингга етмоқ илинжи.
Қандай бахт, энг узоқ яқининг эмас,
Ҳеч кимларинг ичра бўлиш биринчи!

Эркин Ҳожимуҳаммад

Эркин Ҳожимуҳаммад 2000 йил 11 октябрда Тошкент вилояти Бекабод туманида туғилган. Айни пайтда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик институтида ўқийди ҳамда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида масъул вазифада ишлаб келяпти. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Онажоним шеърият” тўгараги ва “Хиёбон оқшомлари” лойиҳасининг фаол аъзоси.
​​#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

АЁЛНИ УРМАНГ!

Бу ерда чиройли сўзлар, ҳадислардан намуналар бўлиши мумкин эди. Мушоҳадага чорловчи сарлавҳа ҳам. Ундай қилмадим, чунки неча ойлардан бери “ёзмайман, бу мавзуга аралашмайман” деганим сари бу мавзу жуда ҳам кўп қаршимдан чиқяпти: калтакланаётган аёллар… (Бу ҳақда ёзиш бир неча йиллик руҳий жароҳатларимни тирнаши мумкинлиги учун ҳам ёзмай юргандим. Аммо ана шу оғриқлар ичра нимадир ёзмасам бўлмаслигини тушундим.)
Биз калтакланган, таҳқирланган, фарзандининг нажаси едирилган, зўрланган… ҳатто ўлдирилган, ҳа-ҳа, эри томонидан ўлдирилган аёллар ҳақида ҳам бемалол, бир тукимиз ўзгармай фикр айтиладиган, бу хўрлик ва ваҳшийликка аёлнинг қайси айби сабаб бўлгани муҳокама қилинадиган жамиятда яшаяпмиз. Биз “аёлни урмаслик керак” деган одамга душманона қараладиган, беномусдан олиб, феминистга солинадиган жамиятда яшаяпмиз.
Одамлар кимнидир муҳокама қилаётганда ўзини қандай ҳис қиларкин-а? Фаришта дебми, авлиё дебми? Бировларни худди ўзида заррача айб йўқдек муҳокама қилишади. “Аёл эрига гап қайтарса, уриш мумкин”, “Аёл қайнонадан алоҳида яшаймиз деса, қайнонанинг олдида таҳқирлаш мумкин”, “Аёл бефаросат бўлса, видеога олиб шарманда қилиш мумкин”, “Аёл хиёнат қилса, ўлдириш шарт!” Замондошларимизнинг фикри булар! Даҳшат! Хиёнат ҳақида ёзмоқчи эмасман. Барчасига кифоя қилувчи, ҳисоб-китобини тўғрилаб, ҳар ишнинг жазосини ҳам, мукофотини ҳам берувчи Зот бор.
Мен эркак томонидан калтакланаётган, қатл қилинаётган ожиза хилқатнинг тақдирини ўйлаяпман. Келажакни ўйлаб, қизимнинг, шу миллат қизларининг тақдирини ўйлаб ташвишга тушяпман. Жамиятда аёлни уриш мумкин деган фикр шаклланган. Ҳатто ўлдирилган аёлнинг ҳам нима учун эри ўлдирганини суриштиришади. Қани айтинг-чи, аёлни қайси айби учун ўлдириш керак? Умуман, банда банданинг жонини олиши қайси динда ва қайси миллатда, қайси урф-одатда мумкин? Кучлиларнинг ожизларга зулм қилиши қаерда ёқланади?
Сабаб муҳим эмас, муҳими натижа: аёл калтакланди ва ўлдирилди! Қайси жамиятда аёл калтакланса, у жамиятда ботир йигитлар, маъсума қизлар етишиб чиқмайди. Чунки аламзада аёл аламини ичига ютиб фарзандини қорнида кўтаради, аламини ичига ютиб, зўрға чидаб унга сут беради. Асаблар, аламлар, таҳқирларни ютган фарзандлар ким бўлиб етишади? Зўравон эркак, жаврақи аёл. Инсон тасаввурида эркак ва аёл модели дастлаб оилада ота-она мисолида шаклланиши кўплаб илмий китобларда тасдиқланган. Оилада онасининг таҳқирланганини, калтакланганини, юз-кўзи кўкарганини кўриб улғайган ўғил фарзанд онгида “аёлни уриш мумкин” деган фикр шаклланади ва келажакда у ҳам онасининг азобларини қайсидир шўринг қурғурга қайтаради. Бундай оилада катта бўлган қиз эса эркакларга нисбатан қўрқув, нафрат билан улғаяди. Эрта бир кун турмушга чиққанда ҳам эрига меҳр бера олмайди ва яна қарабсизки, калтак ейди…
Аёлни уриш мумкин, ўлдириш мумкин деган фикрни ўзгартирмасак, бизни жуда ҳам аянчли келажак кутиб олади. Аёли хўрланган жамият – тамом бўлган жамият. Унда муҳаббатга, гўзалликка, эзгуликка ўрин йўқ. Бу мақолани ўқияпсизми, демак, сизнинг ҳам опангиз, синглингиз, қизингиз бордир. Йўқ бўлса, онангиз бордир… Наҳотки, уларни уриш мумкин?!

Ситорабону Шомуродова,
ўқитувчи ва шоира

👇
@sitorabonu_audiolar
#Биз_оилавий_зўравонликка_қаршимиз

Ҳалима Худойбердиева,
Ўзбекистон халқ шоири

АЁЛГА БОШ УРИШ

Қадим ҳаёт йўлларида
Кўпдир зоти – аёл, бас.
Тўмариснинг қўлларидан
Туғ олмаган аёлмас.

Руҳим, юлдуз, кўкка боғлан,
Юлдуз – фақат хаёлмас.
Улуғбекдай битта ўғлон
Туғолмаган аёлмас.

Кўпни кўрган бу ер юзи,
Кумга сингган садо, сас,
Жалолилдин туғмай ўзи,
Мард кўринган аёлмас.

Навоийсиз-ку жаҳон йўқ,
Бор ҳайрат-ку ўшанга.
Онасидан бир нишон йўқ,
Тиз чўкинг йўқ нишонга.

Фидоликка кимдир қодир,
Кўқдами ё гўрдаги?
Барча тирик, ўлик ботир
Бўлса унинг гўдаги!

«Даҳо»ламай тек туринг, Сиз
К,олманг ранжу уволга.
Йўқ, аёлга бош уринг, Сиз,
Даҳо туққан аёлга.

1988 йил 12 июль

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЙРИЛИҚ

Шеър муаллифи: Ромиз Равшан
Таржима: Хосият Рустамова
Ўқиган: Шоҳира Ҳамро
Эфир: "Маданият ва маърифат" телеканали "Қақнус" кўрсатуви

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube