#ona_tilim_faxrim
Жиззахда байрам шукуҳи
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан вилоятнинг Янгиобод туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида “Она тилим – фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бекназар Тошбоев ўзбек тилининг нақадар бой тил экани, унинг тарихи ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди ва ўзининг Она тилимизга бағишлаб ёзган шеърини ўқиб эшиттирди. Taдбир давомида ўқувчилар томонидан ўзбек тилини улуғловчи ҳикматли сўзлар, шеърлар, қўшиқлар тингланди.
Шунингдек, Жиззах шаҳар ҳокимлиги, манавият маркази ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” шиори остида эсселар танлови ташкил этилди. Ўқувчилар, талабалар, ходимлар иштирокидаги танлов ғолибларига Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг китоблар жамланмаси топширилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ona_tilim_faxrim
"Айлагач"
Алишер Навоий ғазали
Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби ўқувчиси Хулкарой Саидортиқова ўқиди

ТИЛ -- МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
Миллий Гвардия Қашқадарё вилояти бошқармасида "Ўзбек тили байрами куни" олдидан "Она тилим - жону дилим" деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Даврон Султонов ўзбек тилининг давлат тили сифатида ҳаётимизда тутган ўрни, она тилимизга бўлган эътибор ва уни ривожлантириш масалалари хусусида тўхталиб ўтди ва ўз шеърларидан ўқиб берди.
Тадбирда ёшларнинг Она тилимизни мадҳ этувчи шеърлари ва дилрабо рақслари йиғилганларга манзур бўлди.
Ушбу байрам кечаси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими

Ота ўгити
Ҳар битта сўз – сувдек азиз,
Ҳар битта сўз – нондек увол.
Тил бойлигин боғ деб билсак,
Ҳар битта сўз – битта ниҳол.
Бирон сўзни исроф қилмоқ
Бир кўчатни юлмоқдикдир.
Бора-бора ота мерос –
Боғни хароб қилмоқликдир.
Э болам, ёт юртга борсанг,
Не аталур элинг, дерлар.
Қай миллатнинг вакилисан,
Борми она тилинг дерлар.
Шунда менинг қутлуғ тилим –
Навоийнинг шеъри, дегил.
Юртим – Улуғбегу Бобур,
Амир Темур ери, дегил.
Айт, ғурур-ла Берунийлар,
Фарғонийлар аждодим, деб.
Кошғарийлар дарсин тинглаб,
Ўткирланган саводим деб.
Мақтанма ҳеч қиммат кийим,
Олтинлару қасринг билан.
Фахр эт доим қудратли юрт,
Бой тил, насаб-наслинг билан.
Обрўйингни баланд тутмоқ,
Э болам, ўз қўлингдадир.
Сенинг оламдаги нархинг
Ватан, миллат, тилингдадир.
Анвар Обиджон,
Ўзбекистон халқ шоири
Ота ўгити
Ҳар битта сўз – сувдек азиз,
Ҳар битта сўз – нондек увол.
Тил бойлигин боғ деб билсак,
Ҳар битта сўз – битта ниҳол.
Бирон сўзни исроф қилмоқ
Бир кўчатни юлмоқдикдир.
Бора-бора ота мерос –
Боғни хароб қилмоқликдир.
Э болам, ёт юртга борсанг,
Не аталур элинг, дерлар.
Қай миллатнинг вакилисан,
Борми она тилинг дерлар.
Шунда менинг қутлуғ тилим –
Навоийнинг шеъри, дегил.
Юртим – Улуғбегу Бобур,
Амир Темур ери, дегил.
Айт, ғурур-ла Берунийлар,
Фарғонийлар аждодим, деб.
Кошғарийлар дарсин тинглаб,
Ўткирланган саводим деб.
Мақтанма ҳеч қиммат кийим,
Олтинлару қасринг билан.
Фахр эт доим қудратли юрт,
Бой тил, насаб-наслинг билан.
Обрўйингни баланд тутмоқ,
Э болам, ўз қўлингдадир.
Сенинг оламдаги нархинг
Ватан, миллат, тилингдадир.
Анвар Обиджон,
Ўзбекистон халқ шоири
#ona_tilim_faxrim
Сенаторлар ва ёшлар давраси
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида “Она тилим – фахрим” номли байрам тадбири ўтказилди. Унда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби жамоаси ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳаммедова очиб берди.
Дастлаб сенаторлар ва ёшлар ўртасида самимий, очиқ мулоқот ўтказилди. Сўнгра ўқувчилар томонидан байрамона дастур намойиш этилди. Ижод мактаби директори Ҳилола Назирова ўзбек тилининг тарихий тараққиёти, таржимончилик масалалари ва тилимиз ривожига қаратилаётган эътибор хусусида сўзлади.
Тадбир сўнггида куйланган “Гўзал, Туркистон” қўшиғи барчанинг дилида ғурур, она тилига бўлган муҳаббатнинг рамзий кўриниши бўлди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 21 октябрь - "Ўзбек тили байрами куни"га бағишланган "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" мавзусида бадиий-адабий тадбир ўтказилди.
Уни университет директори, профессор Олимхон Муртазаев очиб берди ва барчани байрам билан табриклади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зуҳра Бегим, шоир Зубайдулла Ибрагимов ўзбек тилимиз бой маданий мерос эканлиги,бугунги кунда унинг мавқеи янада ошиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб, ўз шеърларидан намуналар айтди. Истеъдодли талабалар ҳам ёзган шеърларидан ўқишди, қўшиқлар ижро этишди. Тадбир сўнггида фаол талабаларга китоблар совға қилинди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими

"Ona tilim"
Xurshid Davron she'ri
Halima Xudoyberdiyeva nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Abduqodirov Ulug'bek o'qidi

Ижодкорлар ва ёшлар давраси
Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида “Ўзбек тили - миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тисомли” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари Меҳрибон Абдураҳмонова, уюшма аъзолари Абулқосим Мамарасулов, Абдухалил Сатторов, Махфират Тўҳташева, Зуҳра Мамадалиева, Нилуфар Алламуратова ва ижодкор Эргаш Бобоев ўқувчилар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
Ижодкорлар ва ёшлар иштирокида Она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. Қувноқ рақслар намойиш этилди.

БУЛБУЛ БЎЛИБ...
Саф-саф бўлиб бахт келаётир,
Тўп-тўп бўлиб кетаётир ғам.
Ўт чақнаган қалбларда бугун,
Озод шеърим янграр менинг ҳам.
Истибдоднинг аламли ёди,
Вужудларни музлатар бот-бот.
Қафасдаги эркнинг фарёди,
Кўр кўзларни очгандир, ҳайҳот.
Токи, шамшир менинг сўзларим –
Нишонига кўксим тутарман.
Она тилим – латофатингни,
Булбул бўлиб куйлаб ўтарман.
Руҳи янглиғ аждодларимнинг
Йўл кўрсатар – халқим тилаги.
Ўз тилимда чархланар тиғдай
Қайроқ овозимнинг юраги.
Саф-саф бўлиб бахт келаётир...
Фароғат Худойқулова
БУЛБУЛ БЎЛИБ...
Саф-саф бўлиб бахт келаётир,
Тўп-тўп бўлиб кетаётир ғам.
Ўт чақнаган қалбларда бугун,
Озод шеърим янграр менинг ҳам.
Истибдоднинг аламли ёди,
Вужудларни музлатар бот-бот.
Қафасдаги эркнинг фарёди,
Кўр кўзларни очгандир, ҳайҳот.
Токи, шамшир менинг сўзларим –
Нишонига кўксим тутарман.
Она тилим – латофатингни,
Булбул бўлиб куйлаб ўтарман.
Руҳи янглиғ аждодларимнинг
Йўл кўрсатар – халқим тилаги.
Ўз тилимда чархланар тиғдай
Қайроқ овозимнинг юраги.
Саф-саф бўлиб бахт келаётир...
Фароғат Худойқулова