O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.6K subscribers
26.2K photos
3.17K videos
360 files
7.45K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
#ona_tilim_faxrim

“Она тилим - фахрим!” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан вилоят Ички ишлар ҳамда Қўриқлаш хизмати бошқармалари ҳамкорлигида “Она тилим - фахрим!” шиори остида учрашув ўтказилди. 21 октябрь - "Ўзбек тили байрами куни" олдидан ташкилланган даврада таниқли ёзувчи ва шоирлар, ҳарбийлар, ёшлар, ҳаваскор ижодкорлар иштирок этди.
Тадбирда она тилимиз тарихи ва келажаги, бугунги муаммолари ҳақида фикр юритилди. Гўзал шеърлар бир-бирига уланиб, мушоирага боғланди.
Учрашув сўнггида вилоят уюшмаси томонидан мазкур санага бағишлаб эълон қилинган ижодий танлов ғолиблари - Шариф Қулмуҳаммад, Қудрат Эрматов, Мунира Қўқонова, Умидахон Абдуолимжон қизи, Дурдона Олимзода, Наргиза Ёқубжон қизи, Абдуҳаёт Абдуқодиров тақдирланди ва уларга махсус диплом, эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими
Forwarded from “Yoshlik” jurnali
#Surat_gapirganda

SOBIR O‘NARGA

Sobir – ellik yosh-u lekin qiron yigit,
Og‘ir karvon, zakiy, mard-u maydon yigit,
Qarotovning qoyasidek polvon yigit,
Bizdan salom bo‘lsin nasriy polvonlariga.

Quvkallaning buloqlarin suviday sof,
Yuragining gavharida adl-u inson,
Istagida, tilagida iymon shaffof,
Bizdan salom bo‘lsin qalbi osmonlarga.

Ulg‘aytirgan alladayin cho‘pon nayi,
Oydalaning yantog‘i-yu, oqquvrayi,
Kakliklarning qaqir-qaqir, quralayi,
Bizdan salom bo‘lsin lola alvonlarga.

Daralarda arg‘umoqlar dupur-dupur,
Ko‘pkarida sollandi u urho-yu ur,
Taqimiga uloqlarni bosdi masrur,
Bizdan salom bo‘lsin buvril, jayronlarga.

Ergash Jumanbulbul ruhi shoddir bu kun,
Dostonining nasrin yozar Sobir bu kun.
She’rin esa yozmoqdadir Azim Suyun,
Bizdan salom bo‘lsin ota makonlarga!

2014-yil 26-yanvar

Foto muallifi:
Abdug‘ani Jumayev

@yoshlikjurnali
#ona_tilim_faxrim

Жиззахда байрам шукуҳи

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан вилоятнинг Янгиобод туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида “Она тилим – фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бекназар Тошбоев ўзбек тилининг нақадар бой тил экани, унинг тарихи ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди ва ўзининг Она тилимизга бағишлаб ёзган шеърини ўқиб эшиттирди. Taдбир давомида ўқувчилар томонидан ўзбек тилини улуғловчи ҳикматли сўзлар, шеърлар, қўшиқлар тингланди.
Шунингдек, Жиззах шаҳар ҳокимлиги, манавият маркази ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” шиори остида эсселар танлови ташкил этилди. Ўқувчилар, талабалар, ходимлар иштирокидаги танлов ғолибларига Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг китоблар жамланмаси топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ona_tilim_faxrim

"Айлагач"

Алишер Навоий ғазали

Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби ўқувчиси Хулкарой Саидортиқова ўқиди
#ona_tilim_faxrim

ТИЛ -- МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Миллий Гвардия Қашқадарё вилояти бошқармасида "Ўзбек тили байрами куни" олдидан "Она тилим - жону дилим" деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Даврон Султонов ўзбек тилининг давлат тили сифатида ҳаётимизда тутган ўрни, она тилимизга бўлган эътибор ва уни ривожлантириш масалалари хусусида тўхталиб ўтди ва ўз шеърларидан ўқиб берди.
Тадбирда ёшларнинг Она тилимизни мадҳ этувчи шеърлари ва дилрабо рақслари йиғилганларга манзур бўлди.
Ушбу байрам кечаси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ona_tilim_faxrim

“Oʻzbek tili – qalbim tarjimoni” koʻrik-tanlovi gʻolibi aniqlandi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kun tarixi: 20-oktabr kuni mashhurlardan kimlar tugʻilgan?

📺“Taqvim”

@mm_telekanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон давлат университетида шоир, ёзувчи, олим, жамоат арбоби Абдуманноп Эгамбердиев таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан хотира кечаси бўлиб ўтди.
ФАХРИМ, ҒУРУРИМ, ИФТИХОРИМСАН, ОНА ТИЛИМ!
Самарқанд шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 21октябрь - "Ўзбек тилига давлат тили мақоми" берилган кун муносабати билан "Фахрим, ғурурим, ифтихоримсан, она тилим!" шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси, шоира Зуҳра Бегим, шоирлар Зубайдулла Ибрагимов, Гулнора Умрзоқова иштирок этиб, бугунги кунда ўзбек тилининг қадр-қиммати, унга бўлган эътибор ва улуғлар мероси ҳақида сўзлади. Она тили ҳақидаги шеърларидан ўқиб берди. Мактаб ўқувчилари тайёрлаган байрам дастурини намойиш этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими