O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.71K subscribers
27.2K photos
3.26K videos
374 files
7.57K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
ХИЁБОН ОҚШОМЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

7 октябрь куни Ёзувчилар уюшмасида навбатдаги Хиёбон оқшомлари бўлиб ўтди. Унда қатнашган ижодкорлар устозлар ва ўз шеърларидан ўқиб берди.
Хонанда Бахтиёр Раҳмон кечага янада файз бағишлади ва қўшиқларини жонли ижрода куйлаб берди.
Бир сўз билан айтганда, оқшом назм ва наво кечасига айланиб кетди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Суратлар муаллифи – Аҳмад Тўра
ҲАЙРАТИМНИ ҚАЙГА ЯШИРАЙ?..

Болалик, қирларда сочилган хазон,
Соғинчдан сарғайган даралар ёди.
Борлиқни тўлдириб янграган азон,
Бобомнинг синиққан ўтли фарёди.

Ҳануз белбоғимда қотиб қолган нон,
Қошимда шайтоннинг эгилган боши.
Харсанглар дилимда кўтаргай исён,
Тўхтовсиз тўкилар онам кўз ёши...

Даралар додимга солмагай қулоқ,
Беш кунлик бераҳм давру давроним.
Эшаклар эшитмас, қиқирлар булоқ,
Шотирўд қалбимда қотган армоним.

Ёлғизлик... ҳувиллаб ётибди ҳовли,
Бойўғли, бой берган бахтим тунайди.
Бўғзимдан отилган сўзлар оловли,
Ҳаёт майдонида мени синайди.

Дарвоза аламдан дор ўйнаяпти,
Қайга кетди менинг дарвозабоним?!
Кўксимда инграган дард қийнаяпти,
Ёлғизлик домига тушган замоним.

Айтинг, ҳайратимни қайга яширай?
Бадарға қилинган кўнглим бўстони.
Бошимни қайси бир эшикка урай,
Сел бўлиб ёғилса ишқим достони.

Мени тополмайди, билмайди дунё,
Шотилар шитирлаб чиқаргай қанот.
Кўксимда ҳовирин яширган дарё,
Кўнглимда бўй бермай куйган куллиёт.

«Қочган ҳам Худо дер, қувган ҳам Худо...»
Биламан Худодан ўзгаси бекор.
Тунлари Ўзингга қилдим илтижо,
Дунёни урушсиз тинчитиб юбор!

Қотилнинг қаҳрига гирифтор этиб,
Қонга бўятмагин ернинг юзини.
Одамлар қалбида эзгулик кечиб,
Тинчлик қучоғига урсин ўзини!

Ахтамқули
ТРЕНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ

Жамиятда, оилада қадр топган аёл бахтлидир. Хотин-қизлари бахтиёр жамият эса ҳар ишда пешқадам саналади.
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Оила ва хотин-қизлар бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган семинар тренинг давомида соҳа вакиллари ана шу фикрга амин бўлди.
“Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг чиқишлари, видеороликлар намойиши ва психологларнинг аёллар учун махсус ёндашув билан тайёрланган махсус тренинглари қизғин кутиб олинди. Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси вакиллари, Давлат солиқ қўмитаси, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва бошқа қатор вазирликлардан келган бошлангич ташкилот раислари томонидан ҳам мотивацион чиқишлар ташкил этилди.
“Кадастр агентлиги хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги” мавзусидаги семинар якунида Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган китоблар иштирокчиларга совға қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
БЎЛАЖАК ЖУРНАЛИСТЛАР АДАБИЁТ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ

Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-курс талабалари устоз Илмира Зайниддинова бошчилигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати бўлими фаолияти билан танишди. “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нурилла Чори билан суҳбатлашди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейини кўздан кечирди. Адиблар хиёбонидаги ёзувчи-шоирларнинг ҳайкалларини томоша қилди. Бир сўз билан айтганда, талабалар адабиёт ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлиб, катта таассурот билан қайтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати