Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍18-22-aprel kunlari AOKA tomonidan "Kitobsevar millat" shiori ostida "Kitobxonlik haftaligi" o'tkaziladi
Haftalik doirasida davra suhbatlari, dolzarb mavzularda muloqotlar, yozuvchi va shoirlar bilan adabiy uchrashuvlar, mahorat saboqlari kabi ko'plab qiziqarli tadbirlar tashkil etiladi.
Poytaxtimizdagi "Magic city" bog'ida mamlakatimiz noshirlari chop etgan yangi asarlar taqdimoti, arzonlashtirilgan kitob savdo-yarmarkalari hamda turli aksiyalar bo'lib o'tadi.
Haftalik yakunida "Axborot-kutubxona a'lochisi" ko'krak nishoni o'z egalariga topshiriladi, faol noshirlar va ijodkorlar taqdirlanadi.
〰️〰️〰️
📖 "Kitobxonlik haftaligi" dasturi
〰️〰️〰️
https://t.iss.one/aoka_uz

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
📩 Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун вазирлик ва идораларда ишонч телефонлари ва алоқа ботлари ташкил қилинган.
☑️Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вазирлик ва идораларнинг мавжуд ишонч телефони ва алоқа ботлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.
‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!

“ХИЁБОН ОҚШОМЛАРИ” – ФАЙЗЛИ АНЖУМАН
2022 йилнинг 16 апрель куни Адиблар хиёбонида “Хиёбон оқшомлари” шеърият кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда бир гуруҳ устоз ва ёш ижодкорлар қатнашиб, ўз шеърларидан ўқиди. Меҳмон санъаткор – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Намозов эса шоирлар шеърлари асосида яратилган “Саратон”, “Қишлоғим”, “Тошкент” сингари қўшиқларини куйлади. Бир ўз билан айтганда, шеърият оқшоми назм ва наво кечасига айланиб кетди.
“Хиёбон оқшомлари” шеърият кечаси мамлакатимиз ёшлари қалбида адабиёт ва ижодга бўлган муносабатни ривожлантириш, янги ижодкорларни кашф қилиш ва қўллаб-қувватлаш, китобхонликни тарғиб қилиш, фаолият юритаётган тўгараклар самарадорлигини янада ошириш, ижодкорларни бир жойга жамлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ёш ижодкорлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан 2021 йил аввалидан бошлаб, Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ўтказиляпти. Ҳафтанинг шанба кунлари очиқ осмон остида, ўтлоқ устида, дарахтлар соясида, устоз ижокорларнинг ҳайкаллари қошида бўлиб ўтаётган “Хиёбон оқшомлари”да шоирлар навбатма-навбат ўз ижодидан, устоз ё тенгдош шоирлар шеърларидан айтади. Гални эса бошқа тенгдош ижодкорга узатади. Шу тариқа шеърият кечаси давом этади.
“Хиёбон оқшомлари”нинг ҳар сафарги сонида устоз адиблар, адабиётшунослар, ноширлар, нашриёт жамоалари, таниқли қўшиқчилар меҳмон бўлади.
2022 йилдан бошлаб, “Хиёбон оқшомлари” шеърият кечаси Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлимлари ташкилотчилигида ойда бир марта ҳудудларда ҳам ўтказилиб келиняпти. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида “Нукус оқшомлари”, Андижон вилоятида “Андижон оқшомлари”, Бухоро вилоятида “Бухоро оқшомлари”, Жиззах вилоятида “Жиззах оқшомлари”, Навоий вилоятида “Қизилқум оқшомлари”, Наманган вилоятида “Наманган оқшомлари”, Самарқанд вилоятида “Самарқанд оқшомлари”, Сирдарё вилоятида “Гулистон оқшомлари”, Сурхондарё вилоятида “Сурхон оқшомлари, Тошкент вилоятида “Нурафшон оқшомлари”, Фарғона вилоятида “Фарғона оқшомлари”, Хоразм вилоятида “Урганч оқшомлари”, Қашқадарё вилоятида “Насаф оқшомлари” шеърият кечалари бўлиб ўтяпти. Бу кечалар мавсумга қараб вилоят марказларидаги сўлим хиёбонларда, ижодкорлар ҳайкаллари қошида, Болалар мусиқа ва санъат мактабларида, Маданият саройларида, Ёшлар марказларида, Ижодкорлар ва истироҳат боғларида, ижод мактабларида, кутубхоналарда, Матбуот уйларида, Маънавият ва маърифат марказларида ўтказиляпти.
Фозил Фарҳод
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube