Yozuvchilar uyushmasi | Rasmiy
4.81K subscribers
30.6K photos
3.55K videos
410 files
8.39K links
O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasining telegramdagi rasmiy sahifasiga xush kelibsiz!

Adabiyot yashasa, millat yashaydi!
Cho’lpon

Fikr va mulohazalaringizni, adabiyot haqidagi maqolalaringizni shu manzilga yo‘llang: @yozuvchilarbot
Download Telegram
Семинар ва танлов ғолибларини тақдирлаш маросимидан суратлар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
ТАКЛИФНОМА
Тақдимот

ҚЎЛЛАРИДА САЙРАБ ТУРГАН СОЗМИДИ

2022 йил 15 апрель куни Навоий шаҳридаги Маданият ва Маърифат марказида ўзбек достончилигининг улкан чинорларидан бири – Пўлкан шоир сулоласининг давомчиси, Ўзбекистон халқ бахшиси Умарқул Пўлканнинг "Қўлларида сайраб турган созмиди" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирни Республика Маънавият ва Маърифат маркази Навоий вилояти бўлими раҳбари Акромжон Муқимов очиб берди. Навоий давлат педагогика институти профессори Абдуҳамид Холмуродов Пўлкан шоир сулоласининг ўзбек адабиёти ва халқ оғзаки ижоди ривожидаги беқиёс ўрни, ёшларнинг маънавий юксалишида "Қўлларида сайраб турган созмиди" китобининг аҳамияти ҳақида гапирди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раҳбари Баҳриддин Садриддинов, Пўлкан шоир сулоласи ижодининг давомчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ҳасан Алматов, шоирлар Шойим Шерназар, Ўрол Санақулов ва бошқалар қатнашдииштирок этишди.
Тадбир ёшлар иштирокида қизғин мушоира тусини олди.

Ҳулкар Ғафурова
ЯНГИ КУТУБХОНА ОЧИЛДИ

Президент ташаббуси билан 2019 йилнинг 19 март куни илгари сурилган беш ташаббус доирасида юртимиз бўйлаб кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ташаббуснинг тўртинчи йўналиши — ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўлиб, бугунги кунда китобхонлар сони кўпайиб, юртимизда мавжуд кутубхоналар сони тобора ортиб бормоқда. Бу каби хайрли ишларнинг навбатдагиси Шаҳрисабз шаҳридаги Давлат хизматлари маркази таркибида очилган янги кутубхона бўлди. Ахборот-кутубхона марказининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг 1-ўринбосари, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, юридик фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Акмал Саидов, Тошкент шаҳридаги Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қаландар Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Ғайрат Мажид, "Олтин Мерос" халқаро хайрия жамғармаси раиси Амирқул Карим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ғулом Абдиев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Янги кутубхонага Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан жами 1 000 донадан зиёд тарихий, сиёсий ва бадиий китоблар совға қилинди. Шу билан ахборот- кутубхона маркази китоблари фонди 19 мингтага етди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими
Шаҳрисабздаги кутубхона очилишидан суратлар.