Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Қашкадарё кадастрининг бир нечта раҳбарлари ишдан олинди.

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев Қашқадарё вилоятида бўлиб, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда қўмита раиси ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошиб, қишлоқ ҳўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига ҳеч бир муносабат билдирмаганлиги ва ўз ишига совуққонлик билан қарагани, ер тузиш ва ер майдонларини муҳофаза этиш тадбирларини амалга оширмаганлиги учун 10 нафар раҳбар ва ходимларни эгаллаб турган вазифасидан озод этди.

Шу билан бирга қўмита раиси ҳозирги кунда эскича иш услубидан воз кечиш зарурлиги, бу ёндошувда ишлаш бугунги давр талабига тўғри келмаслигини таъкидлаб, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошаётган ҳодимларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган кескин чораларни қўллаш кераклиги ва бундайларнинг ўрнини Она-еримизга садоқати бўлган шижоатли, билим ва салоҳиятли ёшларни билан тўлдириш бўйича кўрсатма берди.

Кадастр тизимида кадрларга бўлган талаб янада кучайтирилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
#uchrashuvlar_2020
Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган “Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш тизимини модернизациялаш” инвестицион лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 27 феврал куни Давергеодезкадастр қўмитасида «Smart Gov Consulting Eurasia» компанияси мутахассислари томонидан қўмита ва унинг таркибий тузилмаларини институционал ривожлантириш тадқиқотлари бўйича якуний тақдимот ўтказилди. Ушбу тақдимотда Ишларнинг жорий ҳолатининг таҳлили ҳақида ҳисобот ва статистика ҳисоботи ва таҳлили, бухгалтерия ҳисоби, йиллик ҳисоботни самарали бошқариш соҳасида ташаббусларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, институционал ривожлантириш, стратегик ва бизнес режалаштириш, статистик ҳисоботни такомиллаштириш бўйича хисоботлар кўриб чиқилди ва яқин келажакда мазкур тақдимотда келтириб ўтилган масалаларни амалда тадбиқ этиш кўзда тутилган.
«Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди» - Шавкат Мирзиёев.


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
#kun_tarixi 28-Fevral. "Sezar" film mukofoti. Fransiyadagi asosiy kinematografiya mukofoti - kinodagi muvaffaqiyat uchun eng nufuzli mukofotlardan biridir. U Fransiya Muvaffaqiyatli Tasviriy san'at va Texnologiya akademiyasi tomonidan tashkil etilgan va Oskar mukofotining yevropalik ekvivalenti hisoblanadi. Mukofot g'oyasi 1974 yilda Fransiya kino akademiyasining prodyuseri va birinchi prezidenti Jorj Kraven tomonidan ilgari surilgan. U buni do'sti - haykaltarosh, taniqli postmodernist Sezar Baldachchini sharafiga nomladi. U g'oliblarni taqdirlagan nozik zargarlik buyumlarining muallifi bo'ldi. "Sezar" milliy film mukofotining birinchi taqdimoti 1976 yil 3 aprelda Parij Kongress saroyida bo'lib o'tdi. Marosimni taniqli fransuz aktyori Jan Gabin olib bordi. Birinchi sovrinlar 13 nominatsiya bo'yicha taqsimlandi (eng yaxshi film, rejissyor, rassom, aktrisa va boshqalar).Marosim har yili fevral-mart oylarida o'tkaziladi. 2002 yildan beri Parijdagi Chatelet musiqiy teatri sahnasida, 3 ming tomoshabinga sig'adi.
#seminarlar_2020
«Геоинновация маркази» ДУК томонидан Ички Ишлар Вазирлиги мутасадди бошқарма бошлиқлари, вилоят ИИБ жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиқларига учувчисиз учиш аппаратлари ва уларнинг имкониятлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Унда дронлардан жиноятчиликка карши курашишда ва жиноятни олдини олиш буйича қўллаш имкониятлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек хозирги кунда дронлардан фуқаролар қандай тартибда фойдаланишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ijtimoiy_rolik
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
2019 yildagi 117-son qaroriga muvofiq
"Yerdan foydalanish va uni muhofaza qilish ustidan davlat nazorati to'g'risida" gi nizomiga kiritilgan o`zgartirishlar to'g'risida
#21ta_kadastr

O‘simlik dunyosi obyektlarining davlat kadastri - o‘simlik dunyosi obyektlari va ulardan foydalanish hajmlarini davlat tomonidan hisobga olish ma'lumotlariga asoslangan, ularning geografik tarqalishi, turlari tarkibi, soni, boshqa sifat va son tavsiflari, o‘sish muhiti, ulardan xo‘jalikda foydalanish va iqtisodiy baholash to‘g‘risidagi ma'lumotlarni o‘z ichiga olgan muntazam yangilanadigan ma'lumotlar tizimi hisoblanadi

O‘simlik dunyosi obyektlarining davlat kadastri Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi tomonidan yuritiladi.
(2019 yil holatiga)

Jami obyektlar soni: 591 ta
Shundan Davlat kadastrlari yagona tizimiga (DKYT) kiritilganlar soni: 358 tani tashkil etadi
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР қўмитаси тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларининг Телеграм-каналлари каталоги шакллантирилди. Марҳамат, уларга обуна бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

➡️ Андижон вилояти: t.iss.one/andijonkadastr
➡️ Бухоро вилояти: t.iss.one/buxvilkadastr
➡️ Жиззах вилояти: https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
➡️ Наманган вилояти: t.iss.one/namygk
➡️ Самарқанд вилояти: https://t.iss.one/samkadastr
➡️ Сирдарё вилояти: https://t.iss.one/Sirdaryokadastr
➡️ Сурхондарё вилояти: t.iss.one/surxonkadastr
➡️ Фарғона вилояти: t.iss.one/fargonakadastr
➡️ Хоразм вилояти: t.iss.one/yermulkkadastr_xorazm
➡️ Тошкент шаҳри: t.iss.one/shaharkadastr
➡️Тошкент вилояти:https://t.iss.one/tvkad
➡️ “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти: t.iss.one/uzdavyerloyiha
➡️ “Геоинфоком” ДУК: https://t.iss.one/geoinfocom
➡️ “Ахборотнома” илмий-амалий журнали: t.iss.one/axborotnoma_jurnali
➡️“Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси: t.iss.one/kartografiyamh
➡️ Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркизи: t.iss.one/DKGKMM
➡️Марказий аэрогеодезия корхонаси: t.iss.one/magkuz
➡️ Тупроқсифаттаҳлил давлат унитар корхонаси: https://t.iss.one/TSTM_DUK
➡️Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти: https://t.iss.one/tuproqshunoslik_agrokimyo
«Ходимларнинг кадастр ҳужжатларини қилинглар деб уйларга кириш ваколати йўқ» – «Ергеодезкадастр» қўмитаси

👉 https://kun.uz/07890587

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
Ў.И.Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисида

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
А.Д.Вахабовни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Кадастр идораси халқ билан ишлаш усулини ўзгартирмаса бўлмайди” сарлавхаси остидаги мақола юзасидан маълумот.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Миришкор туман филиалида фуқароларнинг қабул қилинишидаги камчиликлар, уларнинг кутиб туриш учун қабулхона мавжуд эмаслиги, ходимлар хизмат хоналари эшигига “Бегоналар кириши таъқиқланади” деган пешлавхалар ёзилганлиги таъкитланган хабар юзасидан Қашқадарё вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонаси томонидан ўрнатилган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилган.

Маълум қилинишича Қашқадарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Миришкор туман филиалида фуқароларнинг кабул қилиш хонаси ташкил қилинган ва кабулхонада фуқаронинг қабул қилиниши учун барча қулайликлар яратилган.

Мақолада келтирилган яна бир холат ходимларнинг хизмат хоналари эшигига “Бегоналар кириши таъқиқланади” деган пешлавҳалар юзасидан: давлат идораси ходимларининг хоналарида иш ҳужжатлари сақланганлиги боис ушбу ёзувлар илингани айтилган.
Фуқаро ва тадбиркорларни қабул қилиш учун эса юқорида айтилганидек алоҳида хонада барча шароитлар яратилгани таъкидланган.

Ушбу ёзувлар фуқароларга ноқулайлик туғдиргани инобатга олинган холда олиб ташланган.

Маълумот учун:

Фуқаро ва табдиркорлар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр идораларига боришлари шарт эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4270-сонли хамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1-декабрдан барча кадастр хизматларини кўрсатишга мужойлардаги Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилади.

Шунингдек Давергеодезкадастр қўмитасининг 1097 қисқа рақамлари орқали соҳага тааллуқли бўлган саволларингизга жавоб олишингиз ҳамда бир вақтнинг ўзида мурожаат қолдиришингиз ҳам мумкин.
Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т
Жорий йилнинг 28 февраль куни ижтимоий тармоқда жойлаштирилган ноқонуний қурилган қурилмани бузиш ҳолатлари акс этган видеолавҳа юзасидан.
Аниқланишича, Оқдарё тумани “Янгиобод” массивидаги “Абдусамад Бобо” фермер хўжалигининг суғориб ҳайдаладиган 134-рақамли дала контурида ноқонуний равишда 0.12 га ер майдонини узунлиги 25 метрлик девор билан ўраб олиб, 16.0 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилган бинони фуқаро Файзиев Феруз Махманазарович ўз ҳисобидан бузиш ва ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди томонидан 2019 йил 24 октябр куни Ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Бироқ шу кунга қадар мазкур ноқонуний эгалланган ер майдони ўз ҳолига қайтарилмаганлиги боис, ижро хужжатларига асосан МИБ Оқдарё туман бўлими томонидан мутасадди идора вакиллари иштирокида ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Самарқанд вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси
#kun_tarixi
29-Fevral. Herman Xollerit birinchi elektr kompyuterni ixtiro qildi. U juda ko'p miqdordagi materiallardan foydalangan holda, ma'lumotlarni qayta ishlashni tezlashtirish usullarini izlay boshladi. Shunday qilib, 1888 yil 29 fevralda statistik tabulyator paydo bo'ldi. Bu kompyuterlar rivojlanishining navbatdagi bosqichi edi. Tabulyatorlarning ishlarida punch kartalaridan foydalanish g'oyasi Xoleritga ro'yxatga olish byurosi xodimi Jon Shou Billings tomonidan taklif qilingan. Jadval tizimini loyihalashda u Xolleritning sherigi edi. Xollerit tabulyator kompaniyasini tashkil qildi. Hozirgi vaqtda ushbu kompaniya bir necha o'zgarishlarni boshidan kechirgan va nomini o'zgartirgan dunyodagi eng yirik sanoat kompaniyasi bo'lib, barcha kompyuter foydalanuvchilariga International Business Machines Corporation yoki IBM sifatida tanilgan.
Forwarded from Sirdaryo Yermulkkadastr D.K.
Вилоятимиз бўйлаб бўлиб ўтаётган "Кўчат экиш" акциясида, Сирдарё вилоят "Ермулккадастр" Д.К. ходимлари фаол иштирок этишмоқда.
Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратиш, теварак-атрофни обод қилиш, манзил ва маконларимизни кўкаламзорлаштириш анъанаси давом этиб келмоқда. Ота-боболаримиз таъкидлаганларидек, “Яхшидан боғ қолади” Айтиш жоизки, вилоятимизда бўлиб ўтаётган “Бир миллион дарахт” эзгу акцияси барчага ибрат бўладиган тадбирдир.

Bizning rasmiy sahifalarimiz 👇 Sirdaryokadastr.uz

facebook Telegram
Hurmatli OAV vakillari hamda blogerlar!

3-mart kuni soat 15:00 da O’zbekiston Respublikasi Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida “Ko’chmas mulk ob’ekti kadastr pasportining yangi namunasi” O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019 yil 12 dekabrdagi 987-son qarori ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlarga bag’ishlangan matbuot anjumani bo’lib o’tadi.

Matbuot anjumanida Davyergeodezkadastr qo'mitasi rais o’rinbosarlari ishtirok etishi ko’zda tutilgan.

Sizni ushbu tadbirda o’z savollaringiz bilan ishtirok etishga taklif qilamiz.

Batafsil ma’lumotlarni quyida keltirilgan telefon raqamlarga qo’ng’iroq qilib olishingiz va ishtirokingizni tasdiqlatishingiz mumkin:
+998 97-480-30-08 (Aziza Mingbayeva)
+998 90-959-18-99 (Azimjon Maxamadjonov)

Manzil: Toshkent shahar, Navoiy ko’chasi 30 uy.
3 mart soat 15-00 da.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депутат Расул Кушербоевнинг ўзбошимчалик билан қурилган уйларнинг хокимликлар ва вазирликлар томонидан бузулишига муносабати.
@tvkad