Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#seminarlar_2020
Ayni damda Toshkent Davlat Agrar Universitetida O'zbekiston Respublikasi Qishloq xo'jaligi vazirligi rahbariyati, ma'sul xodimlar va Agrar universitetining professor o‘qituvchilariga Davyergeodezkadastr qo`mitasining Geoinavatsiya markazi xodimlari tomonidan uchuvchisiz uchish aparatlari hamda ularni keng joriy etish to'g'risida seminar o'tkazilmoqda.
Taqdimot davomida Geoinavatsiya DUK eksperti Saxob Mamasodiqov uchuvchisiz aparatlardan qishloq xo‘jaligi sohasida tutadigan o‘rni, qulayliklari va imkoniyatlari to‘g‘risida so‘zlab berdi.
Seminardan ko’zlangan maqsad dronlarni qishloq xo'jaligi yo’nalishida qo’llash bo’yicha ma’lumot berish hisoblanib, unda asosan hozirda qo’mitadagi mavjud dronlarning imkoniyatlari bo’yicha tushunchalar berilmoqda.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
#seminarlar_2020
13 Феврал куни Сув хўжалиги вазирлигида Давергеодезкадастр қўмитаси ҳузуридаги “Геоинновация маркази” ДУК томонидан учувчисиз учиш апаратларидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш бўйича тақдимот ўтказилди. Тақдимотда дронлардан сув хўжалигида сув хавзаларини мониторинг қилиш, балиқчилик хўжаликларини, сув хавзалари муҳофаза зоналарини назорат қилиш, браконерликка қарши курашиш, каналлар, ирригация ва мелиорация тизимларини мониторинг қилиш ва лойиҳалаш каби бир қанча соҳаларда қўллаш иқтисодий самарадорлиги, меҳнат унумдорлигига эришилиши тўғрисида жонли мулоқот ўтказилди. Соҳа вакиллари томонидан долзарб муаммолар бўйича саволлар берилиб, дронлар ёрдамида уларга ечим тўғрисида таклифлар берилди. Келгусида муаммо ва тажрибадан келиб чиқиб мониторинг тўғрисида ҳамқорлик қилишгр келишилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки қонунчиликка кўра, учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган!
#seminarlar_2020
«Геоинновация маркази» ДУК томонидан Ички Ишлар Вазирлиги мутасадди бошқарма бошлиқлари, вилоят ИИБ жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиқларига учувчисиз учиш аппаратлари ва уларнинг имкониятлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Унда дронлардан жиноятчиликка карши курашишда ва жиноятни олдини олиш буйича қўллаш имкониятлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек хозирги кунда дронлардан фуқаролар қандай тартибда фойдаланишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.