Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Наманганда давлат ерини пулламоқчи бўлган шахснинг қилмиши юзасидан расмий баёнот берилди

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/86338

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Сурхондарё вилоятида қанча ер майдони ўзбошимчалик билан ноқонуний эгаллаб олинган?
Бунга қандай чоралар кўрилди?

Сурхондарё вилояти ер назоратчилари томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра ўзбошимчалик билан 1450 та ҳолатда 237,83 га ер майдони ноқонуний эгаллаб олгани аниқланган.

Булар:

1. Сувли экин ерлари – 212,03 га;
2. яйлов ва пичанзорлар – 6,97 га;
3. Кўп йиллик дарахтзорлар - 14,30 га;
4. Бошқа ерлар – 2,65 га.

Сурхондарё вилояти ер назоратчилари томонидан туман ҳокимликларига 315 та тақдимнома киритилган.

Прокуратурага 375 та маълумот киритилган.

299 та Ер қонунбузилиш ҳолати жойида бартараф этилиб 59,27 га ер майдони олдинги ҳолатига қайтарилган.

КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИШ
t.iss.one/ygk_uz
#21ta_kadastr
Davlat shaharsozlik kadastrida quyidagilar qamrab olinadi:
topografiya-geodeziya va kartografiya materiallari;
hududlarning ekologik, muhandislik-geologik, seysmik, gidrogeologik holati to‘g‘risidagi ma'lumotlar;
muhandislik, transportga oid va ijtimoiy infratuzilmalar obyektlari, shuningdek hududlarni obodonlashtirish to‘g‘risidagi ma'lumotlar;
hududlarni va aholi punktlarini rivojlantirishni shaharsozlik jihatidan rejalashtirish hamda ularni qurish to‘g‘risidagi ma'lumotlar;
hududlarning zonalashtirilishi hamda hududiy zonalarning shaharsozlik reglamentlari to‘g‘risidagi ma'lumotlar;
uy-joy fondining texnik holati to‘g‘risidagi ma'lumotlar;
shaharsozlik faoliyati obyektlari monitoringi ma'lumotlari.

Davlat shaharsozlik kadastri Qurilish vazirligi tomonidan yuritiladi.
(2019 yil holatiga)

Jami obyektlar soni: 2 841 ta
Shundan Davlat kadastrlari yagona tizimiga (DKYT) kiritilganlar soni: 1 724 tani tashkil etadi
Xalqaro valyuta fondi missiyasining “Mulkka nisbatan solinadigan soliq tizimini takomillashtirish” loyihasi bo’yicha 26 fevraldan – 13 martgacha O’zbekiston Republikasiga tashrifi doirasida, ayni damda DKGKMM da rasmiy uchrashuv bo’lib o’tmoqda.
Uchrashuvning asosiy maqsadi – Davyergeodezkadastr qo'mitasining faoliyati va ko'chmas mulklarni hisobini yuritish, ma'lumotlar bazasini shakllantirilishi hamda Davlat soliq qo'mitasi bilan o'zaro hamkorligini o'rganish.
Қашкадарё кадастрининг бир нечта раҳбарлари ишдан олинди.

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев Қашқадарё вилоятида бўлиб, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда қўмита раиси ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошиб, қишлоқ ҳўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига ҳеч бир муносабат билдирмаганлиги ва ўз ишига совуққонлик билан қарагани, ер тузиш ва ер майдонларини муҳофаза этиш тадбирларини амалга оширмаганлиги учун 10 нафар раҳбар ва ходимларни эгаллаб турган вазифасидан озод этди.

Шу билан бирга қўмита раиси ҳозирги кунда эскича иш услубидан воз кечиш зарурлиги, бу ёндошувда ишлаш бугунги давр талабига тўғри келмаслигини таъкидлаб, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошаётган ҳодимларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган кескин чораларни қўллаш кераклиги ва бундайларнинг ўрнини Она-еримизга садоқати бўлган шижоатли, билим ва салоҳиятли ёшларни билан тўлдириш бўйича кўрсатма берди.

Кадастр тизимида кадрларга бўлган талаб янада кучайтирилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
#uchrashuvlar_2020
Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган “Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш тизимини модернизациялаш” инвестицион лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 27 феврал куни Давергеодезкадастр қўмитасида «Smart Gov Consulting Eurasia» компанияси мутахассислари томонидан қўмита ва унинг таркибий тузилмаларини институционал ривожлантириш тадқиқотлари бўйича якуний тақдимот ўтказилди. Ушбу тақдимотда Ишларнинг жорий ҳолатининг таҳлили ҳақида ҳисобот ва статистика ҳисоботи ва таҳлили, бухгалтерия ҳисоби, йиллик ҳисоботни самарали бошқариш соҳасида ташаббусларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, институционал ривожлантириш, стратегик ва бизнес режалаштириш, статистик ҳисоботни такомиллаштириш бўйича хисоботлар кўриб чиқилди ва яқин келажакда мазкур тақдимотда келтириб ўтилган масалаларни амалда тадбиқ этиш кўзда тутилган.
«Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди» - Шавкат Мирзиёев.


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
#kun_tarixi 28-Fevral. "Sezar" film mukofoti. Fransiyadagi asosiy kinematografiya mukofoti - kinodagi muvaffaqiyat uchun eng nufuzli mukofotlardan biridir. U Fransiya Muvaffaqiyatli Tasviriy san'at va Texnologiya akademiyasi tomonidan tashkil etilgan va Oskar mukofotining yevropalik ekvivalenti hisoblanadi. Mukofot g'oyasi 1974 yilda Fransiya kino akademiyasining prodyuseri va birinchi prezidenti Jorj Kraven tomonidan ilgari surilgan. U buni do'sti - haykaltarosh, taniqli postmodernist Sezar Baldachchini sharafiga nomladi. U g'oliblarni taqdirlagan nozik zargarlik buyumlarining muallifi bo'ldi. "Sezar" milliy film mukofotining birinchi taqdimoti 1976 yil 3 aprelda Parij Kongress saroyida bo'lib o'tdi. Marosimni taniqli fransuz aktyori Jan Gabin olib bordi. Birinchi sovrinlar 13 nominatsiya bo'yicha taqsimlandi (eng yaxshi film, rejissyor, rassom, aktrisa va boshqalar).Marosim har yili fevral-mart oylarida o'tkaziladi. 2002 yildan beri Parijdagi Chatelet musiqiy teatri sahnasida, 3 ming tomoshabinga sig'adi.
#seminarlar_2020
«Геоинновация маркази» ДУК томонидан Ички Ишлар Вазирлиги мутасадди бошқарма бошлиқлари, вилоят ИИБ жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиқларига учувчисиз учиш аппаратлари ва уларнинг имкониятлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Унда дронлардан жиноятчиликка карши курашишда ва жиноятни олдини олиш буйича қўллаш имкониятлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек хозирги кунда дронлардан фуқаролар қандай тартибда фойдаланишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ijtimoiy_rolik
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
2019 yildagi 117-son qaroriga muvofiq
"Yerdan foydalanish va uni muhofaza qilish ustidan davlat nazorati to'g'risida" gi nizomiga kiritilgan o`zgartirishlar to'g'risida
#21ta_kadastr

O‘simlik dunyosi obyektlarining davlat kadastri - o‘simlik dunyosi obyektlari va ulardan foydalanish hajmlarini davlat tomonidan hisobga olish ma'lumotlariga asoslangan, ularning geografik tarqalishi, turlari tarkibi, soni, boshqa sifat va son tavsiflari, o‘sish muhiti, ulardan xo‘jalikda foydalanish va iqtisodiy baholash to‘g‘risidagi ma'lumotlarni o‘z ichiga olgan muntazam yangilanadigan ma'lumotlar tizimi hisoblanadi

O‘simlik dunyosi obyektlarining davlat kadastri Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi tomonidan yuritiladi.
(2019 yil holatiga)

Jami obyektlar soni: 591 ta
Shundan Davlat kadastrlari yagona tizimiga (DKYT) kiritilganlar soni: 358 tani tashkil etadi
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР қўмитаси тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларининг Телеграм-каналлари каталоги шакллантирилди. Марҳамат, уларга обуна бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

➡️ Андижон вилояти: t.iss.one/andijonkadastr
➡️ Бухоро вилояти: t.iss.one/buxvilkadastr
➡️ Жиззах вилояти: https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
➡️ Наманган вилояти: t.iss.one/namygk
➡️ Самарқанд вилояти: https://t.iss.one/samkadastr
➡️ Сирдарё вилояти: https://t.iss.one/Sirdaryokadastr
➡️ Сурхондарё вилояти: t.iss.one/surxonkadastr
➡️ Фарғона вилояти: t.iss.one/fargonakadastr
➡️ Хоразм вилояти: t.iss.one/yermulkkadastr_xorazm
➡️ Тошкент шаҳри: t.iss.one/shaharkadastr
➡️Тошкент вилояти:https://t.iss.one/tvkad
➡️ “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти: t.iss.one/uzdavyerloyiha
➡️ “Геоинфоком” ДУК: https://t.iss.one/geoinfocom
➡️ “Ахборотнома” илмий-амалий журнали: t.iss.one/axborotnoma_jurnali
➡️“Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси: t.iss.one/kartografiyamh
➡️ Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркизи: t.iss.one/DKGKMM
➡️Марказий аэрогеодезия корхонаси: t.iss.one/magkuz
➡️ Тупроқсифаттаҳлил давлат унитар корхонаси: https://t.iss.one/TSTM_DUK
➡️Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти: https://t.iss.one/tuproqshunoslik_agrokimyo
«Ходимларнинг кадастр ҳужжатларини қилинглар деб уйларга кириш ваколати йўқ» – «Ергеодезкадастр» қўмитаси

👉 https://kun.uz/07890587

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
Ў.И.Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисида

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
А.Д.Вахабовни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Кадастр идораси халқ билан ишлаш усулини ўзгартирмаса бўлмайди” сарлавхаси остидаги мақола юзасидан маълумот.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Миришкор туман филиалида фуқароларнинг қабул қилинишидаги камчиликлар, уларнинг кутиб туриш учун қабулхона мавжуд эмаслиги, ходимлар хизмат хоналари эшигига “Бегоналар кириши таъқиқланади” деган пешлавхалар ёзилганлиги таъкитланган хабар юзасидан Қашқадарё вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонаси томонидан ўрнатилган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилган.

Маълум қилинишича Қашқадарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Миришкор туман филиалида фуқароларнинг кабул қилиш хонаси ташкил қилинган ва кабулхонада фуқаронинг қабул қилиниши учун барча қулайликлар яратилган.

Мақолада келтирилган яна бир холат ходимларнинг хизмат хоналари эшигига “Бегоналар кириши таъқиқланади” деган пешлавҳалар юзасидан: давлат идораси ходимларининг хоналарида иш ҳужжатлари сақланганлиги боис ушбу ёзувлар илингани айтилган.
Фуқаро ва тадбиркорларни қабул қилиш учун эса юқорида айтилганидек алоҳида хонада барча шароитлар яратилгани таъкидланган.

Ушбу ёзувлар фуқароларга ноқулайлик туғдиргани инобатга олинган холда олиб ташланган.

Маълумот учун:

Фуқаро ва табдиркорлар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр идораларига боришлари шарт эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4270-сонли хамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1-декабрдан барча кадастр хизматларини кўрсатишга мужойлардаги Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилади.

Шунингдек Давергеодезкадастр қўмитасининг 1097 қисқа рақамлари орқали соҳага тааллуқли бўлган саволларингизга жавоб олишингиз ҳамда бир вақтнинг ўзида мурожаат қолдиришингиз ҳам мумкин.