Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.29K subscribers
25.4K photos
3.19K videos
72 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 46 та вазифа ва функциялари қисқартирилди

Фармонга кўра, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юклатилган 46 турдаги ҳамда профилактика инспекторларига юклатилган 13 турдаги вазифа ва функциялар қисқартирилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига асосий фаолият йўналишларидан ташқари функцияларни фақатгина давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартнома асосида амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тузилмасида фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари саналган ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи, тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчи, ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимлари тугатилди.

Қуйидаги янги лавозимлар киритилди:
👉 фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари;
👉 фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари;
👉 фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари;
👉 оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис;
👉 фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси;
👉 фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси.

Шунингдек, қуйидаги жамоатчилик тузилмалари тугатилди:
👉 яраштириш комиссияси;
👉 маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;
👉 ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;
👉 вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;
👉 тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;
👉 жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия;
👉 “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси.

Бундан ташқари қуйидаги комиссиялар ташкил қилинди:
👉 оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;
👉 ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкентдан уй сотиб олишга доимий прописка талаб қилинмайди

Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмайди.

Шунингдек, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк харид қилганлик учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Тўй ўтказиш тартибини бузганлик учун жарима миқдори белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-612-сон, 17.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан қатор қонунлар ва кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик учун жавобгарликни назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказувчи шахс томонидан мазкур тадбирларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, тўйхоналар, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахси томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик БҲМнинг 30 баравари (6 млн 690 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тўйхона, кафе ва ресторанлар эгаси томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Мазкур тартиб Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фармонга кўра:

👉 коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки касалланишда гумон қилинганлиги сабабли карантинга олинган ота-оналар (уларни ўрнини босувчилар, ҳомийлар, васийлар), шунингдек уларнинг 14 ёшга тўлмаган фарзандини парвариш қилаётган шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ўртача ойлик иш ҳаққининг 100 фоизи миқдорида тўланади;

👉 коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки карантинга олинган, шунингдек 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (уларни ўрнини босувчилар, ҳомийлар, васийлар) бўлган ходим билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Раҳбарлари пропискага илтимоснома киритадиган ташкилотлар яна 5 тага кўпайди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (348-сон, 03.06.2020 й.).

📝 Киритилган ўзгартиришларга кўра, Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

Энергетика вазирлиги;
“Ўзтрансгаз” АЖ;
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ;
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ;
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🏛 Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилмоқда

🇺🇿 Агентлик Ўзбекистон Президентига бўйсунади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдида ҳисобдор бўлади.

📌 Агентликнинг асосий вазифаларидан бири коррупция юқори бўлган соҳаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳисобланади.

📹 Батафсил ушбу видеолаҳвада 👆

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш тартиби белгиланди

Ролик шу ҳақида

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Янги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (172-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Қарорга кўра, аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Бунда Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссияси қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин.

☑️ Енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади.

❗️Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.

🚫Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.

🚴‍♂️Сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.

📌 Шунингдек, аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

🗓 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийларига қўшимча тўлов ва компенсация берилади

“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–274-сон, 08.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ:

🔸1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов тўлаб борилади;

🔸1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида БҲМнинг 15 баравари (4 млн 500 минг сўм) миқдорида тўланадиган компенсация жорий этилади.

➡️ Бунда, қўшимча тўлов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Янгийўл тумани Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Р.С.Гуламов

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site
#Биласизми

ОТМга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

❗️Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

▫️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

▫️ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

▫️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

▫️ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

▫️ “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

▫️ тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

▫️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

▫️ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

▫️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

▫️ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

▫️ Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

▫️ чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

▫️ ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

▫️ ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

🔰Шунингдек:

▫️Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

▫️мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

▫️эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

▫️иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

▫️Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди

“Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (437-cон, 08.08.2022 йил) қабул қилинди.

Қарор билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларида доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси – “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ҳамда “Оила – муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳаракатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

💰 Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра ҳомийлик хайриялари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича давлат мукофотлари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Қонун (ЎРҚ–791-сон, 19.09.2022 й.) билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилди

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.

🔘 Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

🗓 Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгийул туман бўлими бошлиғи Гуламов Равшан Собирходжаевич .

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

‼️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди

“Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–377-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

☑️ 2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

❗️2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.

🗓 Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

💰“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.

🏢 Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Олис ҳудудларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади

“Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (522-сон, 23.09.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича:

🔹2,967 та кўп квартирали уйлар;

🔹299 та газ тақсимлаш пунктлари;

🔹1,815.3 км ичимлик суви тармоқлари;

🔹2,420 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади;

🔹149 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади;

🔹6,209 та маҳаллага 314,400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади;

🔹1,680,000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518,000 тонна кўмир етказиб берилади);

🔹443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Дайжест #Соғлиқни_сақлаш

Саломатлик - туман бойлик.Тошкент вилоятида аҳоли саломатлигини сақлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Қисқа хабарларда воқеаларга назар ташлаймиз.

🔘Янги қарор - Ҳукуматнинг қарори билан Тошкент вилоятининг олис ва чекка ҳудудларидаги оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорларнинг ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама берилади.

🔘Ҳамкорлик - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий марказининг Тошкент вилояти филиали ва Жанубий Корея республикаси Кёнги провинсияси тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🔘Янгилик - Давлат раҳбари иштирок этган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида келгуси йилдан Нурафшонда кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

🔘Ангрен - Шаҳар прокурори ва ИИБ бошлиғи "Нурчи" маҳалласидаги поликлиникада бўлиб, у ердаги иш жараёнини ўрганди.

🔘Бўстонлиқ - Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Р. Унаров чекка ва олис ҳудудларда жойлашган оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларининг иш жараёни билан яқиндан танишди.

🔘Зангиота - "Асил" МФЙда тор доирадаги мутахассислвар жалб қилиниб, аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.

🔘Нурафшон - "Янгиобод" ва "Чиғириқ" маҳаллаларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқарога тиббиёт бирлашмаси ва ижтимоий бўлим томонидан электрон ногиронлик аравачалари топширилди.

🔘Олмалиқ - "Камалак" МФЙда кўп тармоқли клиника ишга туширилди.

🔘Оҳангарон шаҳри - Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиясининг йиғилиши бўлди. Жараёнда тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

🔘Паркент - Туман тиббиёт бирлашмасининг янги филиали фойдаланишга топширилди.

🔘Пискент - Тумандаги маҳаллаларда ногирон фуқаролар учун сайёр тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Жараёнда "Бирлик", "Навоий", "Аҳил", "Дўнгқўрғон" маҳаллаларидаги имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари етказиб берилмоқда.

🔘Юқори Чирчиқ - "Эзгу мақсад" халқаро хайрия фонди шифокорлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилди.

🔘Янгийўл тумани - Туманнинг энг олис манзилларидаги 12 та маҳаллага тиббиёт контейнерлари ўрнатилди. Ушбу контейнерлар 29 960 нафар аҳолига бепул дори-дармонлар билан хизмат кўрсатишни бошлади.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилади

“Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–409-сон, 25.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилади.

🗓 2023 молия йилидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

➡️ Шунингдек, ҳокимликлар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.

🔰Қарорга кўра:

▫️туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсумиҳар йили февраль–март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь–июль ойларида;

▫️“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Янги Ўзбекистон” массивларида 305 та янги кўп квартирали уй-жойлар қурилади

☑️ Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан:

🔹қурилаётган кўп квартирали уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) банклар томонидан кредит таъминоти сифатида босқичма-босқич гаровга олиш амалиёти жорий этилади;

🔹2025 йил 1 январгача айрим қурилиш материаллари ва хомашё турларини (жадвалда келтирилган) импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

🗓 2024 йил 31 декабргача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кафиллик ва компенсация тақдим этилади. Бунда:

компенсация – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;

кафиллик – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади;

кафиллик ва компенсациялар бериш учун майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар сони қурилаётган уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши лозим.

📝 Қарорга кўра, 2023 йилда “Янги Ўзбекистон” массивларида (38 та) жами 837 та (шундан 305 таси янги) кўп квартирали уй-жойлар қурилади.

🗒 2023 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (ҳарбий хизматчилар) учун 4 000 та квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилади.

📄 Фармонга кўра, “Менинг биринчи уйим” дастури тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани “Туркистон” МФЙда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим транспортларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча талаб этилмайди

“Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–153-сон, 11.05.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, қуйидагиларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январгача тўхтатиб турилади:

🔹энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см кубдан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаларини;

🔹шу жумладан худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламаларни.

📌 Бунда, ушбу транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарур.

⚠️ Шунингдек, буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно) ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига киритилди (илгари шахсий транспортдан фойдаланиб, жисмоний шахсларга товарларни етказиб бериш ўзини ўзи банд қилиш фаолият тури ҳисобланган).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қарзни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–851-сон, 04.07.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

🔹БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари жариманинг энг кам миқдори қатъий белгиланган бўлиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан бошлаб жарима қўлланилган.

☑️ Шунингдек, маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Қонунга кўра, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга эндиликда қуйидагилар ҳақли:

▫️Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси;
▫️
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари;
▫️Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари.

Илгари маъмурий жазо чораларини қўллаш давлат ижрочиларига тегишли бўлган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya