Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.54K subscribers
28.4K photos
3.51K videos
92 files
11.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
#биз_биргамиз
#биргаликда_енгамиз

⚡️Сирдарё вилоятидаги табиий офат туфайли Тошкент вилояти аҳли ҳам ҳозирга қадар ўз кўмакларини бериб келишмоқда.

🛍 Бугунги кунда Тошкент вилояти Янгийўл туманининг меҳри дарё, саховатли инсонлари қийин ахволда қолган Сирдарё халқига "Сирдарёга кўмак" акцияси ҳақида яқинда берилган эълондан сўнг имкон қадар ўз ёрдамларини олиб келишмоқда.

📌Оғир кунда елкадош бўла олган мана шундай фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!👏👏

‼️Барчангизни ушбу савобли акцияда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!👇

🏢 Хайрия маҳсулотлари Гулбаҳор шаҳарчаси 1-умумий ўрта таълим мактаби биносида йиғилмоқда!

Мурожаат учун:
Худойбердиев Хушнуд
+998977508301
+998901158266

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
#биз_биргамиз
#биргаликда_енгамиз
#саховат_ва_кўмак

📦 Президентимиз ташаббуси билан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олиб “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташкил этилди.

🛍 Бугунги кунда бу ташаббус тадбиркорлар томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Шу муносабат билан Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги "Камолат Крафт" Ал- хожи МЧЖ раҳбари Ж.Қосимов Шодлик маҳалласидаги 10 та эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини Шодлик маҳалла раиси Р.Ходжибаева билан тарқатди.

‼️Савобли ишни ҳар куни ҳар бир инсон қилиши керак!
Шу тариқа
биз учун келган синовли кунларни биргаликда енгамиз!

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
#биз_биргамиз
#биргаликда_енгамиз
#об_ҳаво

⚡️ Шу йилнинг 4-6 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

5 майда Республиканинг айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

🌤 6 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларига ёмғир, кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

💨 4-6 майда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

🌊 4-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

*******

ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ

⚡️4-6 мая на территорию Узбекистана через Туркменистан ожидается вынос влажной воздушной массы, сформировавшейся над южными районами Каспийского моря.

5 мая по республике местами дождь, местами возможен сильный, возможна гроза. По Андижанской, Наманганской, Ферганской областям к вечеру местами дождь, возможна гроза. По Каракалпакстану, Хорезмской области без осадков.

🌤 6 мая по Ташкентской, Самаркандской, Джизакской, Сырдарьинской, Андижанской, Наманганской, Ферганской областям местами дождь, местами возможен сильный, возможна гроза. По остальной территории республики без осадков.

💨 4-6 мая ожидается усиление ветра до 15-20 м/с, возможны порывы до 23-28 м/с.

🌊 4-7 мая по предгорным и горным районам республики селеопасно.

📝 Манба Гидрометеорология бошқармасидан олинди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биз_биргамиз
#онлайн_расмлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгийўл туман Кенгаши, "Камалак" болалар ташкилоти томонидан "Иккинчи жахон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги" муносабати билан "Онлайн расмлар танлови" ўтказилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
#биз_биргамиз
#биргаликда_енгамиз

🔴 Тошкент вилояти Янгийўл тумани Халқобод, Нов, Ўзбекистон, Туябўғиз ҳамда Қирсадоқ маҳалла ҳудудларида мавжуд электр қурилмаларидаги муаммоларни тузатиш ишлари олиб борилмоқда.

🛠Жумладан юқори ва паст кучланишли ҳаво электр тармоқларини жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш юзасидан ҳаво тармоқларидаги салқи симларини қайта тортиш (тарранглаш) ҳамда аҳоли томонидан ноқонуний равишда ТЭТК тасарруфидаги ХТлари остига баланд ўсувчи дарахтлар экилиши ва ушбу дарахтлар ХТ симларига тегиб, қисқа туташув ҳолатларини юзага келтириши оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

💡 Шу сабабли 2020 йилнинг 6-май ва 7- май кунига ишлар якунига етгунига қадар юқоридаги маҳалла ҳудудларида электр энергия таъминотида узилишлар кузатилади.

🔖 Янгийўл ТЭТК сизлардан ушбу ҳолат учун узр сўрайди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
#биз_биргамиз
#онлайн_дарс

Тошкент вилояти Янгийўл туманининг ўқувчи ёшлари карантин таътил мобайнида ўз фаолликларини номоён этиб келишмоқда.

📕 57-умумий ўрта таълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Собиров Отабек эртакнамо шеърларни ёд олиб, сахна кўринишлари ҳам яратиб бормоқда.

🎼5-сонли "Болалар мусиқа ва санъат мактаби" ўқувчиси Закиров Рапикжон уйда ижодини давом эттириб, онлайн тарзда "Араб терма усуллари" мусиқасини ҳавола қилмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биз_биргамиз
#ғалабанинг_75_йиллиги

🎥 Тошкент вилояти Янгийўл тумани 57-умумий ўрта таълим мактаби 4-Б синф раҳбари Мирзахматова Шаҳноза Шукратовнанинг "Ғалабанинг 75 йиллиги"га бағишлаб тайёрлаган видеоролиги 👆

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
#биз_биргамиз
#саноат_ҳудуди

Тошкент вилояти Янгийўл тумани Тинчлик ҳудудида 36 гектар ер майдонида барпо этилаётган саноат объектига Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Т.Т.Арипов ташриф буюрди.

🏗 Ташриф давомида полковник Т.Т.Арипов 12 та лойиҳа бўйича ташаббускор тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, мавжуд камчилик ва муаммоларини ўрганган ҳолда тегишли мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.

‼️ Шунингдек, ушбу йирик қурилиш майдонида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга зарур тавсияларини бериб, ҳар доим уларни қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биз_биргамиз
#сирдарёга_кўмак

Бир неча кун олдин Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фалокат ҳам жафокаш халқимизни бир мақсад йўлида бирлаштирди.

⚡️Бу фожеа
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши Янгийўл тумани халқ таълими бўлими ҳамда "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси туман филиали раҳбар ва ходимларини бефарқ қолдиргани йўқ.

🚚 Улар томонидан тўпланган буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийим-кечаклар, гигиеник воситалар, кир ювиш воситалари, спорт кийимлари ва жиҳозларидан иборат “Саховат карвони” куни кеча Сирдарё вилоятига йўл олди ва Сардоба аҳолисига етказиб берилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биз_биргамиз
#буюк_ғалабамиз

Иккинчи жаҳон урушида фаол иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминланишида муносиб ҳисса қўшганлар доимо элимиз ардоғидадур!

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биз_биргамиз
#саноат_ҳудуди

Тошкент вилояти Янгийўл тумани Тинчлик ҳудудида 36 гектар ер майдонида барпо этилаётган саноат объектига Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Т.Т.Арипов ташриф буюрди.

🏗 Ушбу йирик қурилиш майдонида 12 та лойиҳа бўйича фаолият олиб бораётган тадбиркорларга полковник Т.Т.Арипов зарур тавсияларини бериб, ҳар доим уларни қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биз_биргамиз
#карантин_таътил

Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ниёзбош маҳалласининг ўқувчи ёшлари карантин таътил мобайнидан унумли фойдаланиб келишмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
#биз_биргамиз
#биз_сиз_учун_ишлаяпмиз

‼️Янгийўл туман электр таъминоти корхонаси сизга шуни маълум қиладики, Янгийўл туман Қоратепа, Чаманзор, Қўштепа, Ўзбекистон, Нов, Баҳор, Ғалаба, Юксалиш маҳалла ҳудудларини электр энергия билан таъминловчи мавжуд 6кВ кучланишдаги ҳаво электр тармоқларида тузатиш ишларини олиб бормоқда.

🛠Юзага келаётган авариявий узилишларини олдини олиш мақсадида ушбу ҳаво электр тармоқлари симларига тегиб қолган дарахт шохларидан тозалаш ишлари 2020 йил 11-май куни ҳаво тармоғи дарахт шохларидан тозалаш ишлари якунига етгунига қадар электр таъминотида узилишлар кузатилиши хақида маълум қилади.

Янгийўл ТЭТК

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
#биз_биргамиз
#саховат_ва_кўмак

Тошкент вилояти Янгийўл туманида "Саховат ва кўмак" ёрдамлари давом этмоқда.

📦 Шодлик маҳалла раиси Р.Ходжибоева "НОRIZON BRICKS" ғишт заводи раҳбари Артур Абдуқаюмов билан 10 та кам таъминланган, ногирон, кўп болали, эҳтиёжманд оилаларга 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини хонадон эгаларига етказиб беришди.

🖥 Бундан ташқари Турсуной Айтхужаевага тадбиркор томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга телевизор совға қилинди. Ушбу кутилмаган эътибордан хонадон бекаси хурсанд бўлиб кўзларига ёш олди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
#биз_биргамиз
#биз_сиз_учун_ишлаяпмиз

Ҳурматли фуқаролар!

🛠Тошкент вилояти Янгийўл туманида шу йилнинг 12-май куни Озод, Дархон, Боғбон, Регистон, Кескан, Нуробод, Деҳқонобод МФЙ худудларида мавжуд ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш ишлари 9:30 дан 16:00 гача давом этади.

📌Дарахт шохларидан тозалаш ишлари якунига етгунига қадар вақтинча электр энергия таьминотида узилишлар кузатилиши ҳақида маьлум қиламиз!

Янгийўл ТЭТК

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyol_tuman
#биз_биргамиз
#қишлоқ_хўжалиги

♻️Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари ўринбосари, академик, кўплаб илмий ишлар номзоди, профессор
Собир Тимурович Мансуров томонидан помидор уруғининг ўзидан қишлоқ хўжалиги учун безарар ва биохимиясиз яратилган помидор уруғини айнан Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги Дархон маҳалласидаги дала майдонларида синаб кўришди.

🌱Яратилган ушбу табиий биологик препаратни ғаллачилик, сабзавотчилик ва мевачиликда ҳам қўллаш мумкин.

👨‍👨‍👧‍👧 Ўзбекистон Экологик партияси Янгийўл туман Кенгаши раиси М.Қамбарова ва туман Экология партияси номзодлари ушбу табиий биологик препаратдан фойдаланиб тайёрланган помидор уруғини туманнинг Дархон маҳалласида биргаликда экишди.


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#биз_биргамиз
#табрик

23 май "Камалак" болалар ташкилотининг 19 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти Янгийўл тумани ёшларига таниқли инсонлар томонидан махсус табриклар
йўлланмоқда. Булар👇

❇️ Устоз санъаткор, кўплаб роллар ижрочиси Меҳриддин Рахматов

❇️Таниқли хонанда ва бастакор Абзалбек Хусанов

❇️ "MY5 Production"нинг МЧЖ директори, телебошловчи ва журналист Рустам Эшбеков

❇️ MY5 ТВ ижодкорлари

❇️ Яна бир устоз санъаткорларимиздан Хосият Хусановалар Янгийўл туман ёшларига самимий табрикларини онлайн тарзда улашдилар.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#биз_биргамиз
#тикув_мошинаси_берилди

🔰Республика ишчи гуруҳи томонидан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ўрганилди.

🎁 Ўрганишлар натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, вақтинча ишсиз хотин-қизларга маиший техника воситаларини совға ва кўмак тариқасида Республика ишчи гуруҳи ўз эгаларига топширди.

📜 Шундай муносиб эътиборга сазовор бўлган Янгийўл тумани Гулбаҳор маҳалласида истиқомат қилиб келаётган, 👫 2 нафар вояга етмаган фарзанднинг ёлғиз боқувчиси Дилфуза Сейдуллаевадир.

🎗Д.Сейдуллаева унга берилган тикув мошинасини анчадан буён имконсизлиги сабабли ололмай юрганлигини ва бунга эришганлиги боис барча ташкилотчиларга ўз миннатдорлигини билдириб ўтди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#биз_биргамиз
#қулай_шароитлар_яратилмоқда

🏗 Тошкент вилояти Янгийўл тумани Қора тепа маҳалла аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида янги тоза сув қудуғи ва ичимлик суви тармоғини тортиш ишларининг олиб борилиши билан Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Қ.Хамдамов ва Янгийўл туман ҳокими ўринбосари А.Акрамовлар танишиб чиқди.

📌 "Яшин қурилиш обод" МЧЖ раҳбари олиб бораётган ишларининг гувоҳи бўлган ҳоким ўринбосарлари барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда қисқа муддатда сув иншоотини ишга тушириш бўйича корхона раҳбарига керакли топшириқларни берди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman