#Ибрат
Бир дарвиш сувга тушиб кетган чаённи қутқармоқчи бўлди.
Қўлини узатган эди, чаён унинг қўлини чақди.
Дарвиш яна қўлини узатди. У яна чақди.
Шунда уни кузатиб турганлар:
-- Сен ёрдам бермоқчи бўлган нарса сенга ёмонлик қилиб турибди, қўй бу ишингни!
Дарвишнинг жавоби маъноли бўлди:
-- Унинг фитратида чақишлик бор. Менда эса, махлуқотга нисбатан муҳаббат ва шафқат... У фитратини ўзгартирмагани ҳолда, мен нечун фитратим тақозо этган ишдан воз кечай?...
✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yangiyul_tuman

#ибрат
НУҚСОНИНГДАН ЎКИНМА
Пойабзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчада бир болакай уни кузатиб турар эди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяр экан, болакай пештахтага яқинлашди.
Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрсада, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга бир қур назар ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ эди. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга маҳлиё бўлиб қараб турарди. Бир муддат шундай турди. Дўкондан узоқлашганди, сотувчи ташқарига бош чиқариб:
- Болакай! -дея овоз берди. -Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
- Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан,
- дея табассум қилди. -Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
-Менимча, бу аҳамиятли эмас!
Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
-Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
-Ҳозир кўрган пойабзалинг сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? -деди.
Болакай боши билан йўқ ишорасини берди:
-Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
-Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай ўйланиб:
- Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни? -деди.
-Оббо, роса гапни чўздинг, -дея кулди сотувчи. -Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман. Мактабга борасанми?
-Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
-Унда яна ҳам яхши,-деди сотувчи. -Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Сотувчи айнан кўргазмада турган пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
-Мен маҳсулотимни сотдим, -деди. - Сен ҳам пойабзалингни менга сотсанг, мамнун бўлардим.
-Ҳазиллашаяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Таги ейилиб кетган, эски бир пойафзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?
-Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим. Антиквар нарсалардан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам, менимча, оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай талмовсираб қолди. Гўё туш кўраётганди у. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлидаги пулларига қараб, ўн лирани нари сурди:
-Менимча, йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди.
Болакай ўрнидан турди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
- Отам ҳақ эканлар. «Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма» -дейдилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан уялмадим...
@oltin_voha

СИЗГА ЎХШАГАН ОНА БЎЛАМАН
Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан,- деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман!- дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўласан!”
Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?
Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, - дедилар.
Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.
Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!

Telegram
Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.
Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Эркаклар эшитинг!
Жуда кўпчилигимизда шундай ҳолат эмасми? Оилангиздан меҳрингизни аяманг!