Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.
Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.
"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.
Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.
Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.
Facebook|Instagram|Twitter

Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.
Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.
Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:
- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;
- тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;
- йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Сўнг Тошкент вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.
Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Туркменистана Сердаром Бердымухамедовым.
#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Онлайн
Айни дамда Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасидаги Нуронийлар масканида туман ҳокими У.Ялгашев раҳбарлигида эрта тонгдан бошланган сайёр қабул ўтказилмоқда.
Бугунги қабулда 10 дан ортиқ фуқаролар ўз мурожаатлари ва таклифлари билан иштирок этишмоқда.
Сайёр қабул тўғридан-тўғри Facebook саҳифамизда
✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yangiyul_tuman

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
‼️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди
“Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–377-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.
⏩ Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.
☑️ 2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.
❗️2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.
🗓 Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.
💰“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.
🏢 Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

Футбол шайдолари диққатига!
Ҳурматли футболсевар Янгийўлликлар, ушбу ҳафтанинг дам олиш кунлари сизлар учун мароқли бўлиши кутилмокда.
Тошкент вилояти биринчилиги 2-лигаси 7-тур ўйинлари доирасида учрашувлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, яъни 24-25 сентябр кунлари Янгийўл шаҳрининг Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг футбол майдонида айни вақтда юлдузли жамоага айланган Янгийўл шаҳрининг "Спартак ФК" жамоаси Бекободнинг "Зафар ФК" жамоасини, амалдеги вица чемпион, 2021 йилнинг кумуш медаллари совриндорлари, халк тилидаги (Жайдари) боллардан ташкил топган Янгийўл туманининг "Янгийўл ФК" жамоаси эса Юқоричирчиқ туманининг "Янгибозор ФК" жамоасини қабул қилишади.
Фурсатдан фойдаланиб ҳақиқий футбол спектакилини томоша қилиш учун барчангизни ўйингоҳга таклиф қилиб қоламиз.
Учрашувлар 15-00 дан бошланади. Олғаааа Янгийўлликлар!!!!

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Тайинлов
Қобулов Беҳзод Ўрмонжонович Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
📌Беҳзод Қобулов 1984 йилда Наманган вилоятида туғилган, мутахассислиги журналист. Журналистика соҳаси бўйича магистр академик даражасига эга.
🔰2008-2011 йилларда ЎзФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти аспирантурасида таҳсил олган. Юздан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.
⚪️У "Олтин қалам" миллий мукофоти учун ўтказилган танловларда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастурини ёритган энг фаол журналист" (2017 й), "Энг яхши журналистик материал" (2022 й) номинациялари ғолиби.
💼Меҳнат фаолияти давомида республикадаги нуфузли нашрлар, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул лавозимларда фаолият юритган.
📁Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

Муносабат
📲 Янгийўлликлар телеграм канали орқали Янгийўл тумани Ниҳол маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури асосида сув қувурлари ўтказилгани, аммо ишлар сифатсиз бажарилганлиги сабабли қувурлар тез-тез ёрилаётгани, таъмирлаш учун эса йўлларни кавлаб ташлаётганлиги танқид қилинган.
‼️Ушбу мурожаат юзасидан Янгийўл туман бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилиб чиқилганда ушбу ҳудудга Зангиота туман бўлими хизмат кўрсатиши ва ҳозирги кунда қувурлар алмаштирилиб носозлик бартараф этилганлигини маълум қиламиз.
Янгийўл туман Сувоқава бўлими
Каналга аъзо бўлиш
✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site

Telegram
Янгийўлликлар(расмий)®
#таҳрирсиз_мурожаат
"Маҳалламиз обод қишлоқ дастурига кирган. Лекин биз ундан чиқиб боряпмиз" - фуқаро.
Туман ҳокимлиги нима дейди?
"Assalomu alaykum.Nihol maxalladan murojat qilayotuvdim .maxallamiz obod qishloq dasturiga kirgan.(Lekin biz undan chiqip…