Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.21K subscribers
25.8K photos
3.22K videos
75 files
11K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
#меҳнат_ярмаркаси
#сайёр_қабул

🔰Янгийўл туманида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими ҳамкорлигида Гулистон маҳалласидаги "Баркамол авлод" бино ҳовлисида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

📌 Меҳнат ярмаркасига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг вазир ўринбосари Б.Парпиев ташриф буюрди. Ташриф чоғида Б.Парпиев ва 4 та сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

🏙 Мазкур ярмаркада туманда фаолият юритаётган йирик иш ўринларига эга бўлган 38 та корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

📊 Ушбу меҳнат ярмаркасида туманда истиқомат қилаётган 125 нафар фуқаролар қатнашди. Шундан 38 нафар фуқаролар доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 18 нафар фуқаролар "Тиллақош" ҳамда "Шоирабегим" ўқув марказларига ўқиш учун йўлланмаларни олишди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл
#сайёр_қабул

⚡️Шу кунларда Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда. Жараёнда тўпланиб қолган муаммолар, ариза ва шикоятлар, аҳолини ўйлантираётган қатор масалалар кўриб чиқилмоқда.

📍Тошкент вилояти ҳокимлиги ва қатор вазирликлар иштирокидаги ана шундай сайёр қабул Янгийўл шаҳрида бўлиб ўтди.

🔎Янгийўл, Чиноз, Қуйи Чирчиқ туманлари ҳамда Янгийўл шаҳри аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабулда аксарият муаммолар шу жойнинг ўзида ечим топди.

Муддат ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

🎥 Жараён "MY5" нигоҳида👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сайёр_қабул

🔰 Бугун Янгийўл туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Рашидов Халқободдаги Маданият саройи марказида сектор ҳудудида яшовчи фуқаролар билан комуннал соҳа вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказди.

📌Қабул давомида фуқаролар бандлик, тадбиркорлик, уй-жой, алимент ва паспорт масалаларида амалий ёрдам сўраб мурожаат этишди.

📝 Фуқаро мурожаатларига биноан тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди. Ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

Янгийўлликлар телеграм каналига "3 сафардан буён қабул сабабсиз қолдирилмоқда" деб ёзилган фуқаро мурожаатлари ўз тасдиғини топмади.

🖌 Янгийўл туман прокуратураси

✍️
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#сайёр_қабул

🔰 Янгийўл тумани прокурори 2-сектор раҳбари Музаффар Рашидов ҳамда туман ҳалқ қабулхонаси мудири Ғулом Давлатов томонидан Ниҳол маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

📖 Ўтказилган қабулда 35 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Шундан 8 нафар фуқароларга мурожаатлари бўйича қонуний тушунтиришлар берилиб, 3 нафар фуқароларнинг ёзма мурожаатлари қабул қилиб олинди. Қолган мурожаатчиларнинг муаммолари юзасидан мутасадди раҳбарларга манзилли топшириқлар берилди.

📌 Қабул килинган мурожаатларнинг 2 таси уй-жой масалаларида, 1 таси тадбиркорлик, кредит ажратиш соҳаларида, 6 таси коммуналь, 1 таси йўл ҳаққи ва 1 таси иш масаласида мурожаатларни ташкил этди.

‼️ Таъкидлаш жоиз, мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#сайёр_қабул
#меҳнат_ярмаркаси

🔰 Янгийўл туман 3-сектор раҳбари А.Султанов ташаббуси билан Шўралисой маҳалласида жойлашган 3-сектор штаби биносида 25.11.2020 йил куни сектор ҳудудидаги 15 та маҳаллада яшовчи уюшмаган ёшлар ва фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

📝 Ёшларнинг муаммолари ва мурожатларининг ечимини ижобий ҳал этиш мақсадида тумандаги мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

⚡️ Маҳалла фуқаролари билан ҳам ўтказилган сайёр қабулда 86 нафар фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди. Мурожаатларнинг асосий қисмини комуннал сохалар ташкил этиб, масъул ходимлар томонидан кўрилган масалаларга амалий ечим бўлиши тушунтирилди.

📌 Шунингдек, шу куннинг ўзида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил қилинди. Вақтинча ишсиз фуқаролар ўзларига маъқул келган иш ўринлари билан банд қилинди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#сайёр_қабул

🔰 Янгийўл тумани прокурори 2-сектор раҳбари Музаффар Рашидов ҳамда туман халқ қабулхонаси мудири Ғулом Давлатов томонидан Туябўғиз маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

📝 Ўтказилган қабулда 35 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 4 нафар фуқароларга мурожаатлари бўйича қонуний тушунтиришлар берилиб, 1 нафар фуқароларнинг ёзма мурожаатлари қабул қилиб олинди.

📌 Таъкидлаш жоиз, мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

Умид маҳалласининг аҳолисига қулай шароитларга эга иш таклиф этилди. Хўш
, улар бу таклифни қабул қилдими?

Янгийўл тумани 3-сектор ҳудудининг Умид маҳалласида сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, имтиёзли шифохонада даволаниш, кадастр, моддий ёрдам, ишга жойлашиш масалаларида мурожаат қилишди.

Энг қизиғи, аҳоли томонидан ёлғон мурожаатлар ҳам бўлди. Яъни Қозоғистонда яшаб келаётган фуқаро тиббий ёрдам сўради. Маҳаллада жойлашган поликлиникадаги шифокорлар унга қарашмаётганини айтиб ўтди. Лекин, шифокор томонидан ҳақиқат ошкор этилганда... барчаси лавҳада.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#сайёр_қабул

Янгийўл тумани Қирариқ маҳалласидаги мавжуд муаммолар юзасидан туман ҳокими У.Ялгашев ва прокурор М.Рашидов бошчилигида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди.

Аҳоли томонидан болалар майдончаси, нонвойхона, светафор ўрнатилишида амалий ёрдам сўралди.

Мазкур йўналишдаги масалалар тегишли масъулларга ўрганиб, ижобий ҳал этилиши учун топшириқлар берилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн
#Сайёр_қабул

⚡️ Янгийўл шаҳар, Зангиота, Янгийўл, Тошкент, Қуйичирчиқ, Чиноз туманлари аҳолиси ва тадбиркорлари диққатига!

Сизда ичимлик сув хизматлари бўйича муаммо ва таклифлар борми?

Айни дамда Янгийўл шаҳар сув таъминоти бўлими маъмурий биносида сайёр қабул бошланди.

📌 Сайёр қабул “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Илхом Талипов бошчилигида бўлиб ўтади.

📍 Манзил: Янгийўл шаҳар Файзли МФЙ, Беруний кўчаси 28 уй, Янгийўл шаҳар Сув таъминоти бўлими маъмурий биноси.

☎️ Мурожаат учун

+998706060214 (диспетчер
+998978715313 (телеграмм)

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site