Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.27K subscribers
25.5K photos
3.2K videos
72 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
#Диққат_эълон
#спорт
#имтиёз

🏋️‍♀️Республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорларини олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга қабул қилиш бошланди!

📂Махсус комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати қуйидагича:

1.Республика олий спорт маҳорати мактаблари директорларининг имтиёзга эга спортчига 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасасига кириш бўйича тавсияномаси;

2.Имтиёзга эга спортчининг Жисмоний тарбия ва спорт вазири номига 2020/2021 ўқув йилида ОТМга кириш тўғрисида ёзган аризаси (захира сифатида қўшимча яна 2 та ОТМ (тиббиёт ва ҳарбий ОТМдан ташқари) ҳамда ОТМнинг таълим йўналиши, шифри, таълим шакли ва тили аниқ кўрсатилиши шарт);

3. Мусобақа дипломи;

4. Мусобақа буйруғи нусхаси;

5. Мусобақа низоми нусхаси (тасдиқлаган ҳолда аслига тўғри);

6.Мусобақа баённомаси нусхаси (тасдиқлаган ҳолда аслига тўғри);

7. Имтиёзга эга спортчининг паспорти нусхаси;

8. Имтиёзга эга спортчининг рейтинг дафтарчаси нусхаси;

9. Имтиёзга эга спортчи тамомлаётган таълим муассасасидан маълумотнома;

10. 3,5х4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат;

11. Вилоят мусобақаси баённомаси нусхаси (Республика мусобақаларида иштирок этганлар учун);

12. Республика ва халқаро мусобақаларнинг жамоа турларида ғолиб бўлган жамоалар таркибидан академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчиларидан олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш учун уч номзодни танлаб олганликлари тўғрисидаги тренерлар кенгаши баённомаси.

🌎Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси қабул комиссияси манзили: Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси 60-уй, "Ёшлар маркази" биноси, 3 қават.

🌐Электрон почта: [email protected]

👨‍💼Ҳужжатларни қабул қилиш бўйича масъул: Н. Баҳромова
Маълумот олиш учун ишонч телефонлар рақами:

Тел: +99870 764-61-17
Моб: +99897 001-66-86
Моб: +99890 965-08-25

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

👨‍👨‍👧 Янгийўл туманида Карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан моддий даромад манбаини йўқотган, ишсиз ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш учун кўнгилли сифатида волонтёрлик қилиш истагида бўлган ёшларни таклиф қиламиз.

📲 Савобли ишда ёрдам бериш истагида бўлган ёшлар @XudoyberdiyevXushnud га мурожаат қилишингиз мумкин
Тел. 97-750-83-01

🚛 Моддий кўмак юкларини ўз манзилига етказиб беришда асосий ёрдамчи бўлган волонтёрлар туман ҳокимлиги томонидан зарур ҳимоя воситалари – тиббий комбинезон, тиббий ниқоб, қўлқоп, дезинфекция воситалари, шунингдек, узлуксиз ҳаракатланиш учун автотранспорт воситалари (дамас, лабо, газель ва б.қ.) билан таъминланади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#ДИҚҚАТ_Эълон❗️❗️❗️

АҲОЛИГА 90 МИНГ ГЕКТАР ЕР

Тошкент вилоятининг шаҳар-туманларида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турганлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш истаги бор ишсиз аҳолига ўртача 20-25 сотихдан такрорий экин экиладиган 90 минг гектар ер майдони ажратиш белгиланди.

Бунга Президентимиз раислигида 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари асос бўлди.

Сизда ер олиш мақсади уйғонган бўлса, унда ўзингиз иқтеъқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилинг!!!

Агарда юқорида келтириб ўтилган рўйхатда бўла туриб ер олишда муаммога учрасангиз, унда бизнинг @yoshlar_kundaligi_bot га мурожаат қилинг!!! Биз сизга албатта ёрдам берамиз!!!

Ҳа айтганча, бундай хушхабардан яқинларингизни ҳам хабардор қилишни унутманг!!!
#диққат_эълон

⚡️Янгийўл туман ёшлари Диққатига!

Бугун 2021 йил 11 ноябрь соат 18:00 да Янгийўл тумани ҳокими Ялгашев Улуғбек Ўсарович ва мутасадди раҳбарлар билан @Yangiyo‘l yoshlari каналида аудио суҳбат ўтказилади.

☝️Ҳурматли Янгийўл тумани ёшлари! Сизда қандай муаммо бор, қандай амалий ёрдам керак? Марҳамат, онлайн суҳбатда иштирок этинг ва муаммо ҳақида туман раҳбарларини ҳабардор қилинг.

Ишонинг, натижа бўлади
.🤟

🗣 Аудио суҳбат:👉 https://t.iss.one/YangiyultumanKengashi?voicechat=b666ff6e6d7df0cf7c

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Диққат_эълон

МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

Республика махсус комиссиясининг 2022 йил 2 февралдаги қарорига асосан 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда давом эттирилади.

Бунда, барча умумтаълим мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этилган ҳолда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишлари талаб этилади.

Шунингдек, дарс машғулотлари амалдаги дарс жадвали асосида синф системасида ташкил этилади.

Мактаб маъмурияти вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, таълим жараёни иштирокчиларининг ниқоб тақиб юриши ҳамда ижтимоий масофани сақлашини қатьий назоратга олиши талаб этилади.

Шу билан биргаликда, умумтаълим мактабида касалланиш ҳолатлари кўпайган тақдирда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра бевосита ушбу мактабда анъанавий таълим жараёнини чеклаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга эканлигини эслатиб ўтамиз.
#Диққат_эълон

📢 Жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ва Қишки спорт турлари ассоциацияси ҳамкорлигида "Chimgan chellenge-2022" қишки экстремал ва оммавий спорт фестивали бўлиб ўтади.

📌 Шахмат, бадминтон, сноуборд, тоғ чанғиси, мини футбол спорт турлари, шунингдек халқ миллий ўйинларида беллашмоқчи бўлган мусобақа иштирокчилари "Ёшлар оромгоҳи"да спорт майдончалари ташкил этилган.

👉
@tvturizm_sport

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!

❗️Аввал хабар қилганимиздек, ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Тошкент вилоятининг бизнес муҳитини юксалтириш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг тадбиркор ва экспортёрлар билан очиқ мулоқотлари ўтказиб борилмоқда.

📌Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

❗️Бугун ҳам мазкур мулоқотнинг галдагиси соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

📍Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Жорий йилнинг 14 май куни 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилмоқда.

Унда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

📍Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998993149353

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

🔰Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси 2022-2023 ўқув йиллари учун кундузги таълимнинг бакалавр йўналиши бўйича абитуриентлар қабулини эълон қилади.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги 5227-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур нодавлат таълим муассасаси меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасига олий маълумотли етук кадрларни тайёрлаб беради.

📚Хусусан, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг “Меҳнат соҳасини бошқариш” факультетига:
- Меҳнат мухофазаси ва саноат хавфсизлиги (тармоқлар бўйича);
- Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги;
- Инсон ресурсларини бошқариш;
- Ижтимоий иш;
- Психология;
- Менежмент;
- Юриспруденция йўналишларида таълим олиш учун талабалар қабул қилинади.

🗂Академияда ўқиш ўзбек ва рус тилларида тўлов-контракт асосида олиб борилади. Ўқиш муддати 4 йил.

Қабул учун абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

1. Ректор номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Ўрта махсус маълумот тўғрисида диплом ёки 11-синфни битирганлиги тўғрисидаги шаходатноманинг нусхаси;
4. Абитуриентнинг 3х4 хажмдаги фотосурати.

📍Ҳужжатлар 2022 йил 20 июндан 20 августгача Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Алишеробод” МФЙ, Миллий боғ кўчаси, 7-уй манзили ёки
https://atso.mdg.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.

☎️💻Қабул жараёнлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни (71) 265-01-64, (71) 265-01-54 телефон рақамлари ва https://atso.mdg.uz веб-сайти орқали олишингиз мумкин.
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН!

“Мустақиллик менинг ҳаётимда”
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ижтимоий тармоқлар воситаси орқали турли касб эгалари, ижтимоий тармоқдан кенг фойдаланувчилар орасида “Мустақиллик менинг ҳаётимда” мавзусида видеороликлар танловини эълон қиламиз. Тайёрланган видеороликларни қўйидаги манзилга жўнатишингиз сўралади

https://t.iss.one/Manaviyat_marifat_Yangiyol_tuman
телефон рақами: +998 93 128 00 93

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube| Web-site