Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.29K subscribers
25.5K photos
3.2K videos
72 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
#Саховат
#Бахтли_болалик

Саховатдан гапирамиз....

🛍 Бугун байрам муносабати билан Саховат МФЙ ёшлар етакчиси ташаббуси ҳамда Солиқ сектори ҳомийлигида болажонларимиз учун байрам совғалари тарқатилди.

🤝 Ёшлар етакчиси -"Бизни қўллаганларга, сизни йўқлаганларга, сизни яхши кўрувчиларга маҳалламиз номидан миннатдорчилик билдирамиз".

📚Маҳалланинг жажжи ёшлари билан байрам бохонасида қисқагина китоб мутолааси ҳам ўтказилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўздонмаҳсулот» АК масъулининг таъкидлашича, бугунги кунда компания таркибидаги корхоналарда тегирмон қувватлари тўлиқ ишлаб турибди, дон ва ун захиралари етарли миқдорда мавжуд. Ҳеч қандай миш-мишларга ишонишга ва ваҳимага ўрин йўқ.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |
Янгийўл туманида янгидан сайланган 64 та маҳалла раисларини секторлар кесимида бирма-бир таништирамиз.

Бугун 2-сектор ҳудудидаги 15 та маҳалла раислари ва уларнинг боғланиш рақамлари билан танишинг.

➡️ Батафсил бу ерда танишинг

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site
Онлайн

Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ташаббуси билан "Ёшлар жамғармаси" ҳисобидан тумандаги маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 20 дона стол тенниси "Ёшлар маркази"га олиб келинди.

Ушбу стол теннислари 20 та маҳаллаларга берилиши режалаштирилган.

Туман ҳокими У.Ялгашев стол теннисларини қабул қилиб, "-Ушбу стол теннисларини белгиланган манзилларга тезроқ етказиб, ёшларнинг бандлигини таъминлашда масъулият билан ёндошайлик"- деб таъкидлаб ўтди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Тошкент вилояти Адлия бошқармаси томонидан 2022 йил 3 июн куни Янгийўл тумани Шўралисой ҳудудидаги касб-ҳунар мактаби биносида сайёр фабул ўтказилади. Қабул соат 14:00 да бошланади.

Шунга асосан ўзингизни қийнаётган ҳуқуқий муаммолар (уй-жой, мерос, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, пенсия, ногиронлик гуруҳига чиқиш, субсидия олиш, тадбиркорлик учун ер олиш ва бошқа муаммолар) юзасидан иштирок этишингиз мумкинлиги маълум қиламиз.

Янгийўл тумани Адлия бўлими

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Онлайн
Очиқ мулоқот

Фуқаро мурожаати манзилида ўрганилди

Янгийўл тумани Маданият маҳалласида яшовчи Ғайрат Шокиров оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида кредит сўраб мурожаат қилган эди.

Айни дамда туман ҳокими У.Ялгашев, ҳоким ўринбосари Э.Абдурасулов, ҳоким ёрдамчилари маркази раҳбари Ш.Юнусов, АТБ Агробанк Янгийўл филиали бошлиғи Б.Алибеков ва маҳалла раиси Ф.Гулямовлар иштирокида маҳаллада мазкур фуқаро билан учрашиб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Суҳбат якунида Ғ.Шокировга оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиши учун тушунтириш ишлари олиб борилди ва ушбу йўналишда амалий ёрдам беришларини масъуллар маълум қилишди.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл туманида 2022 йил 4 ой давомида ёшларга кўрсатилган амалий ишларга юзландик.

1. “Ёшлар дафтари”ни юритиш бўйича:

Йил бошида (18-30 ёш) 27 минг 411 нафар ёшлар уйма-уй юриш орқали хатловдан ўтказилди. Хатлов ва ўрганишлар натижасига кўра туман бўйича “Ёшлар дафтари”га 722 нафар ёшлар киритилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2022 йил 1 июн холатига кўра, 355 нафар (49,1 фоиз) ёшлар “Ёшлар дафтари”идан чиқарилди.

➡️ Батафсил бу ерда

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

🔰Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси 2022-2023 ўқув йиллари учун кундузги таълимнинг бакалавр йўналиши бўйича абитуриентлар қабулини эълон қилади.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги 5227-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур нодавлат таълим муассасаси меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасига олий маълумотли етук кадрларни тайёрлаб беради.

📚Хусусан, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг “Меҳнат соҳасини бошқариш” факультетига:
- Меҳнат мухофазаси ва саноат хавфсизлиги (тармоқлар бўйича);
- Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги;
- Инсон ресурсларини бошқариш;
- Ижтимоий иш;
- Психология;
- Менежмент;
- Юриспруденция йўналишларида таълим олиш учун талабалар қабул қилинади.

🗂Академияда ўқиш ўзбек ва рус тилларида тўлов-контракт асосида олиб борилади. Ўқиш муддати 4 йил.

Қабул учун абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

1. Ректор номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Ўрта махсус маълумот тўғрисида диплом ёки 11-синфни битирганлиги тўғрисидаги шаходатноманинг нусхаси;
4. Абитуриентнинг 3х4 хажмдаги фотосурати.

📍Ҳужжатлар 2022 йил 20 июндан 20 августгача Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Алишеробод” МФЙ, Миллий боғ кўчаси, 7-уй манзили ёки
https://atso.mdg.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.

☎️💻Қабул жараёнлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни (71) 265-01-64, (71) 265-01-54 телефон рақамлари ва https://atso.mdg.uz веб-сайти орқали олишингиз мумкин.
Болаларни 1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди

“Халқ таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (295-сон, 01.06.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарор билан қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

🔹болаларни давлат мактабларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш;
🔹чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини мактабга қабул қилиш учун аризалар олиш;
🔹экстериат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш;
🔹умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш.

Шунга кўра, ҳар йили 1 майгача ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш ва бир мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.

❗️1-синфга болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

☑️ Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

🗓 Ариза берувчи микроҳудуд бўйича мактабга қабул қилиш учун ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтади.

🔘 Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича мактабда танлаган таълим олиш тилидаги синф бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа мактаб микроҳудуд сифатида бириктирилади.

Сўровнома тўлдирилади ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилиб, микроҳудуд бўйича мактабга юборилади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақда ариза берувчиларга хабар юборилади.

📋 Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани мактабга тақдим этади.

Мактаб қабул комиссияси томонидан 1 иш кунида болани мактабга олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

🚫 Қуйидаги ҳолларда қабул комиссияси болани мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:

▫️тиббий маълумотномада мактабда таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
▫️танланган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
▫️сўровномадаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

📌 Микроҳудуддан ташқаридан болалар мактабга ҳар йили 1–15 август кунлари қабул қилинади.

⚠️ Мазкур тартиб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабларга нисбатан қўлланилади.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site
⚡️⚡️ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

📌
Ун ва қолипли нон маҳсулотларининг носоғлом рақобати ва нархларининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида, туман ҳокимлигида чора-тадбирлар ижросини доимий назорат қилувчи Янгийўл тумани Штаби ташкил қилинди.

❗️Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Ушбу масалалар бўйича ҳар қандай адолатсизлик ёки тушунмовчилик юзасидан 24 соат фаолият юритувчи туман Штабига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

☎️ Штабнинг телефон рақамлари:

70 202 10 44
95 513 50 50

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |
Эски хиёбон замонавийлаштирилади

Янгийўл тумани Аҳил маҳалласининг "Фан" кўчасида 1967- йилда ташкил топган 1 гектарлик майдонга эга хиёбонни замонавий қиёфага келтириш мақсадида туман ҳокими У.Ялгашев тегишли масъуллар билан мазкур манзилда учрашди.

Дастлаб маҳаллада кўпни кўрган нуроний отахонлар билан суҳбатлашиб манзилнинг тарихи ўрганилди.

Шундан сўнг, ёшлар учун замон талабига мос бўлган хиёбонни бунёд қилиш учун олиб борилган фикр-мулохазалардан сўнг шахмат павилиони, ёшлар мажмуаси, саломатлик йўлаги каби кўнгилочар ва файзли маскан қиёфасини яратиш учун масъулларга тегишли тартибда топшириқлар берилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman