Yangibozor.uz | Rasmiy|
5.22K subscribers
15.2K photos
1.4K videos
13 files
3.02K links
Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси

Facebook: https://www.fb.com/YangibozorAxborotXizmati
Instagram: https://www.instagram.com/yangibozor_axborot_xizmati

Мурожаат учун: @TumanHokimligiMurojaatbot
Download Telegram
#танлов
#ғалаба

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан республика миқёсида умумтаълим мактабларининг хўр жамоалари ўртасида «5 ташаббус-санъат билан» шиори остида ўтказилган танловда Янгибозор туманидаги 12-сон умумий ўрта таълим мактабининг хўр жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
#форум
#ғалаба

🥇Ёшлар форуми доирасида ташкил қилинган «Қизлар овози» мактабида Янгибозор тумани 4-сон мактаб Ёшлар етакчиси Азиза Жумамуратова ўзининг «Яша, студент» лойиҳаси билан ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек форум доирасида “Қизлар овози” клубининг Хоразм вилоят координатори этиб тайинланди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#Ғалаба

Янгибозор туманидаги 33-ИДУМ нинг 5 нафар иқтидорли ўқувчилари KHISO (Ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпида мактаби) нинг #KUNTESTI мобил иловасида ўтказилган олимпидаларида ғолиб бўлиб, KHISO мактаби жамоаси томонидан медал ва дипломлар билан тақдирландилар.

Жумладан, Гулимбаева Хонзодабегим 🥇 олтин медал, Машарипов Бехрузбек, Шарифбоева Гулираъно, Собирова Муштарийбонулар 🥈кумуш медал, Ибрагимова Севинчой 🥉 бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўқувчиларимизни ушбу ютуқлари билан қутлаймиз ва янги ғалабаларга эришишларида омад тилаб қоламиз!

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

https://t.iss.one/yangibozor_hokimligi
#live
#jarayon
#yangibozor
#ғалаба

Хива шаҳри "Ичан Қалъа"да "Гурвак-Хоразм қовунчилик рамзи" савдо кўргазмасида Янгибозор тумани фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ғалаба муборак азиз янгибозорликлар

Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
#спорт
#ғалаба

Спортинг бадиий гимнастика туридан 2011-2017-йилларда туғилган кичик ёшдаги қизлар ўртасида Урганч шаҳар очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда Янгибозор тумани "Баркамол авлод" болалар маркази  "Бадиий гимнастика" тўгараги аъзолари қатнашиб фахрли биринчи ўринни эгалладилар.