Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
5.49K subscribers
60.7K photos
4.95K videos
6 files
7.01K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
✔️Ҳоким ёрдамчилари – халқ орасида

📍
"Иқтисодий шарҳ" журнали янги рукн очди, унда “маҳаллабай” тизимига бағишланган масалалар ёритилади.

‼️Бу янги рукндаги биринчи нашр.

📌Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Уйшун маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Сардор Абдуллаев "Иқтисодий шарҳ" журналига берган интервьюсида Қашқадарё вилояти маҳаллаларидан бирида "маҳаллабай" тизимининг жорий этилиши билан боғлиқ ишлар қандай кечаётгани ҳақида гапириб берди.

— Бунга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида, шунингдек, Қарши туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят раҳбари лавозимларида ишлаганман. Ҳар бир лойиҳа ва ишларни маҳалла раиси, ёшлар етакчиси ва маҳалла фаоллари билан биргаликда маслаҳат қилган ҳолда амалга оширмоқдаман. Ҳар бир ташаббус ушбу фаоллар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир раҳбар қуйи тизимда ишласа, халқ дардини тингласа, уларга нафи тегса ва дуосини олса, албатта келажакда юқори марраларга эришиши мумкин экан, ушбу ҳақиқатга мен маҳаллада ишлаб амин бўлмоқдаман.

— Бизнинг вазифамиз эса айнан бизга бириктирилган маҳаллага мос йўналишни танлай олишда, бу учун эса биздан билим ва тажриба талаб этилади. Хорижда камбағалликни қисқартириш бўйича турли экспериментлар ўтказилиб борилади, шуларни натижаларини биз ҳам олсак, ўргансак бизга нафи тегарди.

— Шахсий тажрибам ва кузатувларим асосида шундай хулосага келдимки, фақат кредит ёки субсидия маблағлари ажратиш аҳолини камбағалликдан чиқариш учун етарли бўлмайди. Шунинг учун, камбағал уй хонадонларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш бўйича энг аввало ишни уларни тадбиркорликнинг турли йўналишлари ва касбларга ўқитишдан бошлаяпмиз.

Жамоллидин Турдимов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мамлакатда/
#Махаллабай тизими
«Иқтисодий шарҳ» журнали
№3/2022

Интервьюни ўқиш:
👇👇👇
ўзб https://review.uz/oz/lj1
рус
https://review.uz/lj1
инг
https://review.uz/en/lj1

👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.me/review_en
👍1