Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
5.49K subscribers
60.8K photos
4.95K videos
6 files
7.01K links
Yakkasaroy tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 480 500 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.

✔️ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚘 Қонунчиликка кўра, автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ҳамда уларни рўйхатдан ўтказишда қуйидаги тўловлар ундирилиши белгиланган:

🔹Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун БҲМнинг 3,5 баравари (1 млн 190 минг сўм) миқдорида;

🔹Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида;

🔹Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун БҲМнинг 70 фоизи (238 минг сўм) миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

💼 Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари берилади.

➡️ Бунда имтиёз уй-жой нархининг 25 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш шаклида берилади.

Шунингдек, уй қуриб битказулгунга қадар ҳарбийларга хизмат турар жойи квартира учун ҳар ойлик пул компенсация берилади.

⚠️ Кредит олган ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки хизмат вазифаларини бажаришда оғир тана шикастланиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганда кредит ва унинг фоизлари ташкилот раҳбарининг қарори асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

«Изланиш ва ривожланиш» марказлари 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур марказларнинг объектлари ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида, шунингдек ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
#Биласизми

Маҳаллаларда фаолият юритаётган "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари раҳбарлари ҳар чоракда БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилиши белгиланган.

📋 Шунингдек, нуронийлар жамоатчилик кенгашлари қарорига биноан "Бир нуроний ўн ёшга масъул" тамойили ҳамда "Нуроний ҳар бир оилага масъул" лойиҳаси асосида фаолият олиб борган ва ижобий натижаларга эришган нуронийларни "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир.

📌 Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍31
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Истеъмолчи кўчмас мулкни олгандан эътиборан 2 йил мобайнида аниқланган нуқсонлар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍2
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шунингдек ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва “labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетишдан олдин давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда “уста-шогирд” мактабларига ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда БҲМнинг 4 бараваригача (1 млн 360 минг сўмгача) грантлар ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама — ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек жамият ҳамда давлат манфаатларига моддий зарар ва маънавий зиён етказиши мумкин бўлган рекламадир.

✔️Бундан ташқари, нотўғри, ахлоқсиз, яширин реклама, шунингдек белгиланган Қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама номақбул реклама ҳисобланади.

🚫 Номақбул рекламага йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин ва бундай битим уларнинг биргаликдаги иштирокисиз амалга оширилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида тарафлар нотариуслар ҳузурида бўлиши шарт.

❗️ Бунда, мазкур тартиб асосида барча турдаги битимларни тасдиқлаш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

Қонунчиликка кўра, ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан (озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади) қуйидагилардан бирини талаб этишга ҳақли:

🔹айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштиришни;

🔹харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;

🔹харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини;

🔹товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилишини;

🔹товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланишини.

📌 Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍21
Forwarded from Huquqiy axborot
#Меҳнат_ҳуқуқлари #Биласизми

Қонунчиликка кўра, ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиниши белгиланган.

🔍 Шунингдек, малака ошириш курсига бошқа шаҳарга юборилган тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш, кетиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Давлат органининг раҳбарига ёки ваколат берилган мансабдор шахсига оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди.

📜 Бунда жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни, шунингдек уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔖 Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:

🔹юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;

🔹юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥21🥰1🏆1