Кайфиятни кўтарамиз, личкага келган хат
#муштарийдан_мактуб
Охирги постингизни ўқиб, бир ҳазил эсга тушиб кетти:
Маҳалла оқсоқоли интервью беряпти:
Маҳалламизда ўтган йили ёшлар ўртасида ўғрилик жинояти ҳолати кўпайиб кетди. Биз буни олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказиб, ёшлар билан гаплашдик, улар ўғрилик қилаётганда бошқа қўлга тушмасликка ваъда беришди 😂
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

#Муштарийдан_мактуб
Кечаги 5 баҳолик тизим тўғрисидаги Низомни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни ҳақида ёзган постим бўйича келиб тушган хат:
«Ассалом алайкум. Хушнудбек ака, ҳозир телеграмдаги каналингизда эълон қилинган хабарни ўқиб, кўпчиликни хабари бўлмаган баъзи ҳолатлар ҳақида маълумот бермоқчи эдим.
Айтиб қўйишим керак, мен бир неча йил олдин Адлия вазирлигида қуйи лавозимлардан бирида (энг қуйисида) ишлаганман ва айни пайтда мазкур вазирликда ишламаяпман.
Одатда муайян ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатини кечикиши шу ҳужжатни ишлаб чиққан вазирлик, давлат қўмитаси ва бошқа идора йўл қўйган камчиликлар сабаб бўлади. Мисол учун, агар ҳужжатнинг биринчи бетида, яъни тегишли ташкилотнинг раҳбари имзо қўйган бетида имловий ёки бошқа ҳар қандай хато қилинган бўлса, бундай хатони ишчи тартибда тўғрилаб бўлмайди. Шунга кўра, ҳужжат 2565-сон билан рўйхатдан ўтказилган адлия вазирининг буйруғига асосан давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилиши учун асос бўлиши мумкин.
Лекин агар бу ҳолатда ҳужжат рад этилса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи 10 кун ичида бекор қилиниши керак ва Адлия вазирлигига қайта киритилиши керак. Буни аниқ жараёни бундан ҳам мураккаброқ. Рад қилиш ҳақидаги хат ишлаб чиқилади, унда буйруқдаги барча камчиликлар айтиб ўтилади, олий таълимга юборилади. Олий таълимдаги ижрочига бу ҳужжат камида 4-5 кунда етиб боради. Аввалги ижрочи хатоси учун ҳайфсан олади (одатда шунақа). Ҳужжатни ишлаб чиққан ташкилот айтилган камчиликларини инобатга олиб, тахминан 10 кунда (бу ҳам аниқ муддат эмас) қайта ишлаб чиқади, кейин у яна қайта Адлия вазирлигига юборилади. Бу ҳужжат Адлия вазирлигининг ижрочисига етиб борганча яна бир неча кун ўтади.
Муаммо биринчи бетда бўлмаслиги ҳам мумкин. Одатда ҳужжатда кўп камчиликлар кузатилар эди. Очиғи ҳайрон қолар эдим, бир неча йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар шунчалик кўп хато қилишига. Камига юристларнинг хулосаси ҳам бор.
Тахминан 5-6 бетлик ҳужжатлар тўлиқ ишлаб чиқилиб, давлат рўйхатидан ўтказиб, эълон қилгунгача биз ўйлаганимиздан анча кўп вақт кетиб қолади. Хуллас, ҳужжатлар айланиши тартиби, ижро интизоми каби ҳолатларда кўп камчиликлар бор назаримда. Оддийгина, тегишли ҳужжат бир ташкилот ижрочисидан иккинчи ташкилот ижрочисига етиб боргунча тахминан 5 иш куни (бир ҳафта) йўқотилади.
Бундан ташқари, айнан қонунчилик бошқармасидаги ходимлар соат 11-12 гача ишлайди (дам олиш кунларисиз). Чунки ҳафтада тахминан 15-20 та идоравий норматив ҳужжат, бир нечта фуқаро мурожаатлари қабул қилинади ва янги қабул қилинган юқори турувчи органларнинг қарорлари идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларга мувофиқлаштирилиши учун юборилади. Лекин бу ҳам бошқармадаги иш ҳажмининг ҳаммаси эмас.
Хуллас, айтмоқчи бўлганим уларга ҳам осон тутмаслик керак, назаримда. Чунки улар шу ишни деб шахсий ҳаётидан деярли бутунлай воз кечган.
Мақсадим Адлия вазирлигини мақташ эмас. Ҳозир у ерда ишламайман, ўзим хоҳлаб кетганман бир пайтлар. Лекин, мисол учун, мен шунчалик ишласам-у, кимдир жисмоний имкониятим доирасида бўлмаган ҳолат учун мени танқид қилса алам қилган бўларди. Яна билмадим. 30 кунлик ижро муддати берилар эди ва бошқарма бошлиғи муддат ўтказмаслигига, қўшимча муддат олинмаслигига қаттиқ ҳаракат қиларди.
Хуллас, Адлияда иш кўп, ўрганиш кўп вақтни олади, сизга айтишга осон 😄Бу албатта ҳазил»
P.S.: Танганинг икки томони бор, масалага ҳар томондан холисона назар ташлашга ҳаракат қилиш керак. Шунга кўра ушбу хатни эълон қилишни маъқул деб билдим.
Айбдорни топиш – вазифам эмас. Айбдорни топгандан фойда ҳам йўқ, деб ўйлайман, бу билан муаммо ҳал бўлмайди. Бирор масалани кўтариб чиқар эканман, ҳеч қачон айни кимнидир ҳақ, кимнидир ноҳақ сифатида кўрсатиш мақсадини кўзламайман. Мақсадим мутлақо бошқа. Келгусида шу ҳолатлар такрорланмаслиги, агар ҳақиқатда муаммо борлиги рост бўлса, унда келажакда тизимни ўзгартиришга туртки беришни олий мақсадим деб ҳисоблайман. Ҳар ҳолда одамларни ўзгартиришдан, тизимни ўзгартириш осонроқ ва самаралироқ.

Xushnudbek.uz
2019 йил 1 апрелидан соғлиқни сақлаш ходимларининг ойлик иш ҳақи 15%га оширилади. Қуйидаги жадвалда шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик иш ҳақлари ҳақида маълумотни кўришингиз мумкин. Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш учун 2019 йилда 12…
#муштарийдан_мактуб
(имло аслича сақланди)
«Ҳурматли Хушнудбек, каналингизда келтирилган Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган юқоридаги жадвалда вазирликнинг бир ҳийласи менинг диққатимни тортди ва бу ҳақида эслатма беришни лозим топдим.
Жадвал орқали вазирлик тиббиёт ходимлари маошининг оширилиши уларнинг реал даромадида қандай акс этишини ифодалашга уринган. Ҳозирда оддий врач ва ҳамширалар оладиган ойлик маошларни Молия вазирлиги маълумотларида қайд этилиши шармандали кўриниши мумкинлигидан уялибми, ёки «Мана тиббиёт ходимларининг маошлари ҳам яхшиланиб қолди» деган таъсурот уйғотиш учунми, билмадим, бир ҳийла қўлланилган.
Негадур жадвалда оддий 1ставка врач (ёки ҳамшира) учун белгиланган ойлик маошдан эмас 10 йил стажли врач, 5 йил стажли ҳамшира ойликларидан эталон сифатида фойдаланилган. Жадвални бир кўрганда буни кўпчилик пайқамайди, оддий врачнинг ойлиги шу бўлса керак деб тушунади. Натижада 2019 йил 1 апрелга бориб врачлар гўёки 3 млн. ҳамширалар 1.5 млн. ойлик олишади деган иллузия пайдо қилинган.
Аслини олганда ундай эмас. Бугунги кунда врачлар 700 минг сўм, ҳамширалар 400-500 минг сўм ойлик олаётганини Молия вазирлиги тан олишни ўзига ор деб билса, шу ойликларни уялмайдиган даражагача кўтариш устида бош қотирса яхшироқ бўларди. Вазирликдан аҳолини чалғитувчи “рақамлар ўйни"ни қилмасдан базис белгиланган ва аниқ кўрсатгичлар бўйича маълумот тарқатишларини сўраб қоламиз».
P.S.: Ростини айтсам, эрталаб жадвални кўрганда мен ҳам «со стажем 10 лет» деган жойини кўрмаган эканман. Ҳурматли шифокорлар, сабр қилинг, Худо хоҳласа албатта Сизларнинг ҳам ойлик иш ҳақларингиз кўтарилади, шу бўйича бош қотиришяпти шекилли. Мусулмончилик - аста -секинлик!

«Белингни иссиқ тут» Германияда чорвачилик бўйича малака ошириб келган бир дўстимизнинг суҳбатидан: “Фермада фақат ғунажин моллар туғилиши мени доим ажаблантирар эди. Юзтада бир иккита новвос туғилишини ҳисобга олмаса, фақат ғунажин бузоқлар туғилар эди.…
#муштарийдан_мактуб
(имло аслича сақланди)
«Ассалому алайкум Хушнуд ака.
Мана шу гап нотогри айтилган Хушнуд ака мен ветеринарман бояги газ баллонга ухшаган идиш дюар идиши дейилади бизда хам шундай идишдан ва шундай уругдан фойдаланилади лекин бизда натижа ундай емас бу шунчаки уруг турига боглик оша факат ургочи тугиладиган уруглар нурлантириш оркали бир жинсга келтирилади холос бизга хам енди енди кириб келяпти бу уруглар. Ва бундай фермалар узимиздаям бор».
@uz_psixolog каналида чоп этилган Баҳромжон Алимов муаллифлигидаги пост ҳақиқатга яқинми, йўқми, билмадиму (ҳар ҳолда ветеринарларимиз рост эмас дейишди), лекин берилган маслаҳат ўз кучида қолади: белингизни иссиқ тутинг :)

«Ассалому алайкум.
Мен Дехконобод туманидан ёзаяпман. Бизда калин кор ёгди. Совук. Свет ни куп учиришмасин. Ёш болалар ва кариялар кийналиб колишади. -5-10 булаяпти градус».
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
«Ассалому алайкум.
Мен Дехконобод туманидан ёзаяпман. Бизда калин кор ёгди. Совук. Свет ни куп учиришмасин. Ёш болалар ва кариялар кийналиб колишади. -5-10 булаяпти градус».
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
#муштарийдан_мактуб
Осиё кубоги-2007
Ироқ Ж.Кореяни ярим финалда тўхтатди ва чемпион бўлди.
Осиё кубоги-2011
Япония Ж.Кореяни ярим финалда тўхтатди ва чемпион бўлди.
Осиё кубоги-2015
Австралия Ж.Кореяни тўхтатмаганда чемпион бўлолмасди.
Осиё кубоги-2019
Қатар Ж.Кореяни мағлуб этди ва якунда чемпион бўлди.
Осиё кубогининг янги формуласи: бир амаллаб Жанубий Кореяни мағлуб эт ва чемпион бўл!

Ишга жойлаштиришнинг заргарона тизими
#муштарийдан_мактуб
Assalomualaykum. sizni davlat granti asosida o'qigan talabalar 3 yil majburiy ishlab berishi haqidagi maqolangizni o'qigandim. U yerda taqsimod kamissiyasi haqida ham aytilgan. Sizdan shuni so'ramoqchiydimki, OTM davlat granti asosida o'qigan bitiruvchilarni ish bilam taminlashlari kerakmi?. Taqsimot kamissiyasi ish taqsimlashadimi. Men ham bu yil bitiruvchiman, bizga 3 tamonlama shartnoma berib qo'yishgan hamma bitiruvchilarga. Ishni o'zlarimiz topib shartnomani ish beruvchiga tasdiqlatib bitta nusxasini OTM ga topshirishimiz kerak ekan. Lekin hech qaysi korxona yoki tashkilot o'qishni tugatmasdan oldin shartnomani tasdiqlashga rozi bo'lmayapdi. Biz nima qilishimiz kerak?. Iltimos maslaxat bersangiz. deyarli barcha bitiruvchilarning muommosi shu. sizga shartnomaning suratini yuboraman. Lekin Qoraqalpoq tilida yozilgan, tushunsangiz kerak menimcha
(анонимлик нуқтаи назаридан шартнома расми эълон қилинмайди)
Яхши эслайман, бунақа тизим биз институтни битираётган йилда (2010) ҳам бор эди. Ўша пайтларда ҳам битирувчиларнинг қўлига шартнома бериб, «қаердандир ишга жойлашганинг ҳақида тасдиқлатиб кел» дейишарди. Қаерга, ким бўлиб, бу умуман қизиқ эмас. Асосийси печать бўлса, кифоя.
Ўшанда бир курсдошимизнинг укасини хусусий фирмаси бор эди. Ўшани печатини олиб келиб, гуруҳимиздагиларнинг ҳаммасини шартномасига муҳр қўйиб, ўзи имзо қўйиб берганди. 30 нафар юрист бир юмалаб, ўша хусусий корхонага «ишга кириб» қолгандик ))
Бунда ОТМларни айбламоқчи эмасман. Улардан ҳам ҳисоботлар сўрашади. Битирувчиларнинг ишга жойлашиш кўрсаткичи паст бўлган ОТМ ректорлари селекторларда гап ҳам эшитса керак, ҳойнаҳой. Ўшанчун юқорига бериладиган ҳисоботларда «90% битирувчилар ишга жойлашди» дейиш учун ҳам талабаларга ақлга сиғмайдиган мантиқсиз талаблар қўйилади. Қоғозларда, статистикада ҳаммаси чиройли бўлиши учун.
Ишга жойлаштириш тартибининг зўрлигини қаранг: талабанинг қўлига уч томонлама шартнома бериб, «қаергадир ишга жойлашиш кафолатини олиб кел, йўқса имтиҳонларга кирмайсан (дипломингни олмайсан)» дейишади, бўлди. Шу билан ҳамма ишли, ҳамма бахтли. Қандай ажойиб!
Ишга жойлаштиришнинг дунёда муқобили йўқ бунақа тизим фақат бизда бўлса керак.

«Xurmatli Xushnudbek biz Farg'ona viloyati Quva tumanida yashaymiz. 2 daqiqa avval prezidentimiz 8-mart munosabati bilan bo'layotgan tadbirni miriqib tomosha qilayotgan qishloq ahli elektr tarmog'idan uzildi. Chunki 1 soat yonadi svet bizda 1 soat o'chadi. Yana yonguniga qadar bayram tadbiri nihoyasiga yetishidan xavotirdamiz biz qishloq ahli»

«Sizga biroz avval bir mushtariy xat yozibdi. Bizda ham svet o'chganig bir soat boldi. Kuni bilan 3 marta ochdi. 8 mart bayrami bilan elektroset 8 soat ochirib, bayram bilan tabriklashadi shekilli. Jizzax viloyati Do'stlik tumanidan yozayabman»
P.S.: Товба қилдим, ҳозир замон 21-асрнинг 20-йилига яқинлашиб қолганига ҳам одамнинг ишонгиси келмайди.

«Assalamu alaykum. #svetuchdichallage ga manam qo'shilib qo'yay. O'zim Namangan viloyati uychi tumanida istiqomat qilaman. Bizda ham svetni tuturig'i yo'q. Bir kunda o'rtacha 25-30 marta yonib o'chadi. Svet yonganiga bolalar xursand bo'lib ulgurmasdan yana o'chadi. Mana hozir ham svet yo'q.
Prezident Namanganga tashrif buyurganlarida uch to'rt kun umuman svet o'chmadi, ketganlarini svet o'chishni boshlaganidan bilib oldik. Qani endi har kuni Namanganga tashrif buyursalar...»

Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга оид акция фуқаролиги бўлмаган шахсларга таалуқли эмасми?
«Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 2018 йил 20 апрелдаги 5421-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон Қарори қабул қилинди.
Ушбу ВМ қарори билан Низом тасдиқланган. Ушбу Қарор ижроси жараёнида асосланмаган сабабларга кўра Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга мулк ҳуқуқи берилмаслиги билдирилмоқда.
Лекин, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1, 5 ва 26-бандларида бир марталик умумдавлат акцияси доирасида жисмоний шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 16-моддасига асосан, фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекснинг қоидалари барча фуқароларга нисбатан қўлланилади.
Тартибга кўра Қонун ости ҳужжатлари нормаларига расмий шарҳни уларни қабул қилган органлар беради. Афсусларки, Ушбу масала бўйича, 461-сон Қарор билан тасдиқланган "Низом"ни ишлаб чиқувчилар томонидан расмий шарҳ берилмасдан қолмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Сиздан, Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга юқорида келтирилган бир марталик умумдавлат акцияси доирасида мулк ҳуқуқи берилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги юзасидан юридик маслаҳат ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёзма жавоб (шарҳ) олинишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламан.
Ушбу масала буйича Адлия вазирлиги мумкин деган хулоса берди, лекин амалда бажарилмаябди. Шунчаки сарсон қилмоқда. Акция муддати тугашига оз муддат қолди. Лекин ҳозир ҳам улгурса бўлади. Бу масала ижобий ҳал бўлишига минглаб инсон деган мавжудотлар умид қилмоқда».
ЖАВОБ: фикримча, бу акция фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тааллуқли. Чунки на Президент Фармонида, на Вазирлар Маҳкамаси қарорида «Ўзбекистон фуқаролари» деган жойни учратмадим.
Бу масалада албатта ёзма мурожаат бўлиши шарт. Яъни 1 майгача расман мурожаат қилинганлик фактини белгилаб қўйиш керак. Ундан кейин тегишли давлат органининг рад қилувчи жавобларини олиб, судга берса бўлади. Гарчи суд жараёнлари 1 майдан кейинга чўзилиб кетса ҳам, лекин бундай вазиятда ариза билан мурожаат қилинган сана ҳисобга олинади.
Лекин ич-ичимдан умид қиламанки, бу ҳолат судлашишгача бормайди. Масъулларга Худо инсоф бериб, тегишли қонунчилик доирасида (оғзаки топшириқларни бир четга суриб қўйиб) масалани ҳал қилишади. Ким билсин, шунга ишонгим келяпти ҳар ҳолда.
👉 @xushnudbek 👈

Юқоридаги постга қуйидагича изоҳ қолдирилди. Ўқиб юракларим эзилиб кетдией...
«Xushnudbek, propiska masalasida yozganlariznj qanchalik óqisam ham bir narsaga aniqlik kiritolmadim. Man talabaman qarindosh uruĝlarni aralalshtirib amallab Toshkentda birovni uyida yashayapmiz. 4 ta kursdoshlarim bilan. Lekin uchaska nozirimiz kelib men yóĝimda hammaga shtraf yozib ketgan, ózim gaplashib ham kóndirolmadim baraka topkur biz studentmiz kontrakt tólab óqiymiz desam ham kónmadi. Xozir propiska sóralmayapti deb biz ham qimagandik desam san zór qonunchi ekansan deb meni ham uyni egasini ham shtrafga tortib ketti. Uyni egasiga baribir ularni uyizdan chiqarmasangiz men yashashga qoymayman debdi.
Biz boshqa kvartiraga chiqdik, birga óqiydigan kursdoshimni yoniga. Yana ósha mahalla edi kóchada kórib qopti meni uchaskavoy. Uyga izlab kelib shu qiz shu yerda yashayaptimi xujjatlaringni kóray deb yana shtrafga soldi. Óqish tugashiga bir hafta qoganda shuncha shtraf tólashim kerak, uyga telefon qilib qanday pul sórashni bilmay turibmiz, uydagilar ham bezovta bólishini xohlamaymizda.
Ayni xozirgi kunlada uchaskavoy propiska uchun shunaqa qilishga haqqi bormi bir oy ichida qayta qayta shtraflar...☹️»
Изоҳ тугади.
P.S.: нима дейиш мумкин, айтинг, нима изоҳ берса бўлади бу ҳолатга? Ўз юртинг фуқароларини, талаба қизларни ортидан қувиб, жарима солгандан кўра, жиноятчилар билан курашсанг бўлмайдими, ноинсоф!

#муштарийдан_мактуб #abituriyent
Давлат хизматлари марказида ишловчи бир муштарийимиз қуйидагича хабар юборибдилар:
«Xushnudbek aka, men operatorman, abituriyentlarni qabul qilyapmiz har kuni. Bugun shunday uzgarish buldi - QDUni yuridik yunalishi oldingi holatga qaytib qoldi. Yuridik unverstetga tugri kelmaydi. Bizga shunaqa topshiriq buldi bugun, abiturentlarni chaqirib uzgartiringlar, deyishdi. Lekin bugungacha ancha abiturent qabul qilgandik, bu sarsongarchilik ancha»
Демак, ҳали ҳеч нарса аниқ эмас шекилли. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:

Йўқолсин, мажбурий меҳнат!
#муштарийдан_мактуб
«Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидан мурожаат қиляпман. Туманимиз 2019 йил иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурига киритилган. Шу муносабат билан ўқитувчиларни, мактаб ёшлар етакчиларини ва барча бюджет ташкилот ходимларини туман ҳокими ва ўринбосарлари буйруғи билан, 3 ойдан ошди, туман марказидаги ободонлаштириш ишларига жалб қилиб келишмоқда.
31 июль куни Тошкентдан битта вазир келиши муносабати билан барча ташкилот ходимларини туман марказидаги янгидан қурилаётган намунали уйлар атрофига хўжакўрсинга ободонлаштириш ишларига жалб қилди. Бу ҳоким фақат ободонлаштиришни биладими? Президентимизнинг қарор ва фармонларини тушунмайдими ёки!?
Энди жуда зўр йўлини топишди, ҳар куни 3 мактабдан навбати билан ободонлаштиришга чиқаришяпти. Бечора эркак ўқитувчилар меҳнат таътилини ободонлаштириш билан ўтказмоқдалар. Бу мурожаатни минтруднинг ёки халқ таълимининг сайтига юборишга қўрқдим. Шахсим сир сақланмаса, эртага исбот талаб қилса, ишдан олишга ҳаракат қилишади деб».
Мактуб тугади.
Ижтимоий тармоқларда кўпчилик таъкидлаётган гап тўғри – тизимли ишлар қилинмаса, мажбурий меҳнатга қарши бирор катта натижага эришиб бўлмайди. Оқибатларга эмас, сабабларга қарши курашиш керак.
Қонликўлдаги ушбу вазият бўйича мутасаддиларнинг тезкор муносабатини кутиб қоламиз.
Туман раҳбарларининг жавобини эса тахминан биламан: Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевга ўхшаб, уялмасдан «исботиз борми?» деб тураверишади. Тағин мурожаатчиларни туҳматчига ҳам чиқаришса керак. Виждонсиз раҳбарлар ташаббуси билан олинган ўқитувчиларнинг «Биз ихтиёрий чиқяпмиз» деган сохта видеоларини ҳам кутиб қоламиз... Халқни аҳмоқ деб ўйлашса керак-да, ўзларича.

Юракдан чиққан гаплар:
«Xayrli kun Xushnudbek aka. Shaxsimni sir saqlashizdi iltimos qilaman.
Man qurilish tashkilotida ishlayman. Paxta yigʻim terimiga budjet tashkilotlari ishlamasligi haqida post qoldiribsiz. Agarda bu yil ham budjet tashkilotlari paxta terimiga jalb qilinmasa bu biz tadbirkorlar boʻyniga qoʻshimcha yuk tushadi. Yaʼni boʻsh oʻrinlarni biz quruvchilar, savdogarlar shu va shunga oʻxshash tadbirkorlar orqali paxta teruvchilarni majburiy jalb qilishadi. Oʻtgan yili 50 tadan har bir qurilish tashkilotiga paxta teruvchi majburiy yuklatilgandi. Bu yil bundan kam boʻlishiga koʻzim yetmayapti. Yana kamida 50ta paxta teruvchi yuklatilsa kerak. Bu ham majburiy mehnatga kiradimi? Savol tugʻilishi mumkin paxtaga odam bermasaylar boʻladi deb. Ular kamida bizni qurilish obyekti bermaslik bilan qoʻrqitadi. Yana tekshirishlar oʻtkazish oxirgi quroli. Biz majbur boʻlamiz "oʻz ixtiyorimiz" bilan MAJBURAN paxtaga 50ta paxtakor olib chiqishga. Eʼtibor uchun rahmat»
Сиз бу фикрларга қандай қарайсиз? Сизда ҳам шундай муаммо борми? Изоҳларда фикрларингизни кутиб қоламиз.

Ўқишни кўчириш бўйича синовлар қачон бўлади?
#муштарийдан_мактуб
Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-бандида хорижий ОТМлардан ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади, дея белгиланган.
Хўп, ўша махсус синов қачон бўлади? Бу ҳақида нима учун ҳалигача маълумот берилмаяпти? Кўп эмас, атиги 2 қаторли гап билан хабар берса бўладику - "синовлар фалон куни бўлади ёки умуман бўлмайди", деб.
Ҳозир билет олиб қўйганлар нима қилсин? Уларни сенятбрь бошида яна чақирасизларми? Улар яна фалон пулга билет олиб, Ўзбекистонга келиб-кетадими? Мабодо синовдан ўта олмай, ўқишни кўчиришга рад жавоби берилса, шунчаки пулга куядими улар?
Хуллас, саволлар кўп. Жавоблар йўқ холос.
👉 @xushnudbek 👈
#муштарийдан_мактуб
Ассалому алайкум Хушнудбек ака сизни битта совол Билан безовта киляпман хозирда мен укишни кочириш бойича имтихони кутяпман бизга халигача имтихон качон болишини айтишмади 28 кунига билет олиб койганман имтхон болмаса нима киламан. чэт элда укийдиган талабалар 70 % 80 % фоизи 27 26 санага билет олган биз кимга мурожат килсак болади жовоб учун олдиндан Рахмат.
Энг ёмон нарса, бу - ахборий қашшоқлик. Яъни кўпчилик аҳолини қийнаётган масала бўйича, бирорта расмий хабар ёки маълумот берилмаслиги. Очиқлик ва шаффофлик ҳақида гап кетганда, албатта ҳаммаёққа камера қўйиб ташлаш тушунилмайди, шунчаки керакли маълумотни ўз вақтида бериб турилса ҳам шуни ўзи катта нарса.Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-бандида хорижий ОТМлардан ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади, дея белгиланган.
Хўп, ўша махсус синов қачон бўлади? Бу ҳақида нима учун ҳалигача маълумот берилмаяпти? Кўп эмас, атиги 2 қаторли гап билан хабар берса бўладику - "синовлар фалон куни бўлади ёки умуман бўлмайди", деб.
Ҳозир билет олиб қўйганлар нима қилсин? Уларни сенятбрь бошида яна чақирасизларми? Улар яна фалон пулга билет олиб, Ўзбекистонга келиб-кетадими? Мабодо синовдан ўта олмай, ўқишни кўчиришга рад жавоби берилса, шунчаки пулга куядими улар?
Хуллас, саволлар кўп. Жавоблар йўқ холос.
👉 @xushnudbek 👈
Битирувчиларни ишга жойлаштиришнинг заргарона (ўзбекона) тизими
#муштарийдан_мактуб (кеча келди)
Ассалому алайкум!
Битта муаммо бор - мен 7 йил тулов-контракт асосида тиббиёт институтида у́киганман, кейин бир йил поликлиникада ишлаб, яна укишга кирдим, магистратурага. Яна тулов-контракт асосида.
Хозирда битирувчиман, лекин мендан 3 тарафлама ишга кириш шартномасини сурашяпти. Ахир бунақа мажбурият фақат бюджетда ўқиганларга-ку. 3 томонлама шартнома мени 3 йил ишлашга мажбурлайди, лекин мен шартномани тулдиргим келмаяпти. Деканат эса мажбурлаяпти. Агар йук десам - мени аттестациядан утказишмайди ва диплом беришмайди дейишди. Шу тугрими?
Нима килсам булади, кимга борсам булади?
Имтихонда йикитиши мумкин, агар уч тарафлама шартнома олиб келмасам((
МУНОСАБАТ: Яхши эслайман, бунақа тизим биз институтни битираётган йилда (2010) ҳам бор эди. Ўша пайтларда ҳам битирувчиларнинг қўлига шартнома бериб, «қаердандир ишга жойлашганинг ҳақида тасдиқлатиб кел» дейишарди. Қаерга, ким бўлиб, бу умуман қизиқ эмас. Асосийси 'печать' бўлса, кифоя.
Ўшанда бир курсдошимизнинг укасининг хусусий фирмаси бор эди. Ўшани печатини олиб келиб, гуруҳимиздагиларнинг деярли ҳаммасининг шартномасига муҳр қўйиб, ўзи имзо қўйиб берганди. 30 нафар юрист бир юмалаб, ўша хусусий корхонага «ишга кириб» қолгандик ))
Бунда барча айбни ОТМларга юкламоқчи эмасман. Улардан ҳам ҳисоботлар сўрашса керак. Ўшанчун юқорига бериладиган ҳисоботларда «90% битирувчилар ишга жойлашди» дейиш учун ҳам талабаларга ақлга сиғмайдиган мантиқсиз талаблар қўйилади. Қоғозларда, статистикада ҳаммаси чиройли бўлиши учун.
Ишга жойлаштириш тартибининг зўрлигини қаранг: талабанинг қўлига уч томонлама шартнома бериб, «қаергадир ишга жойлашиш кафолатини олиб кел, йўқса имтиҳонларга кирмайсан (дипломингни олмайсан)» дейишади, бўлди. Шу билан ҳамма ишли, ҳамма бахтли. Қандай ажойиб!
Ишга жойлаштиришнинг дунёда муқобили йўқ бунақа тизим фақат бизда бўлса керак.
❗️УНУТМАНГ: ОТМ раҳбариятининг ишга жойлашганлик тўғрисидаги уч томонлама шартнома талаб қилишига ва олиб келмаган талабаларни имтиҳонларга қўймасликка ҳаққи йўқ!!!
Етар энди, кўзбўямачиликни тугата қолайлик...

«Хушнудбек! Янги қурулган Хонобод-Савай темир йўлидан илк йўловчилар Уфа-Андижон поездидаги пассажирлар бўлди. Улар айни пайтда Хонобод станциясида кутиб олинади ва 14 кунлик карантинга жойлаштирилади. Айни пайтда уларни хавфсиз манзилга етиб олиши учун кузатиб қўйяпмиз! Шунчаки темирйўл битганига поезд ўтказгандан кўра, халқимизга шундай синовли кунда хизмат қилганимиздан хурсандмиз!👍
Маълумот учун: Илгари Хонобод шаҳрига бориш учун поездда Қирғизистоннинг Қорасув станциясидан ўтиларди ва чегара текширувлари анчагина вақт оларди. Энди ўзимизни ҳудудимизда қурилган янги темирйўлидан бемалол фойдалансак бўлади!»

❗️Албатта, ўқинг
#муштарийдан_мактуб
Бугун менга 19 ёшли бир укамиздан мактуб келиб тушди. Ўша мактубни ўзгартирмасдан (фақат лотиндан кирилга ўгирдим), тўлиқ эълон қилмоқчиман:
“Aссалом алайкум, Хушнудбек ака. Каналингизга ташланган аудио хабарни эшиттим. Катта раҳмат сизга. Кимдур барибир шундай масалаларни гапириши керак. Мен сизнинг айтган гапларингиздан ўзимга мотивация оляпман.
Aйниқса ота-онасининг молиявий аҳволи туфайли ўқишга кира олмаганларни ҳам гапирдингиз. Мана шу жиҳат ҳозирги замонда ўқишга кира олмаган кўпчилик талабаларнинг баҳонаси бўлиб қолмоқда. Ҳақиқатдан ҳам бундай баҳоналар ярашмайди. Ҳаракат қилса Худо ҳам бераркан. Ўзимдан мисол.
Мен 2002 йилда Гулистонда туғилганман. Ёшим 19 да. 4 ёшимда дадам вафот этганлар. Оддий оила эдик. Онам ошхонада ишларди, уялмайман — идиш ювувчи эди. Бизни қўлдан келганча ҳалол меҳнат билан боқди. Aкам ва укам бор. Aкам дадам вафот этганда эндигина 6-синф эди. Ҳатто оилага ёрдам деб мактабдан келиши билан кунлик ишларда, бировларни уйида ишларди. Коллежни битириши билан ўқишга ҳам топширмай, дарров текстил соҳасида ишларга кирди. Мен ва укам учун келажагидан воз кечди. Бўлмаса билими бор эди. Математикадан олимпиадаларда шаҳар босқичларида қатнашарди. Шунчаки “ўқишга агар контрактга кирсам шароит йўқ” деб ўқимади. Укам эса дадам вафот этганда эндигина 7 ойлик гўдак эди. Мактабга бориб ақлим кира бошлаган пайт тушундим. Ўқиш керак экан, фақат ўқиш. Мактабда фақат аъло баҳоларга ўқирдим. 11-синфгача ўзим синф сардори эдим. Чоракларим камдан-кам ҳолатларда 4 бўлар эди. Фақат 5 баҳолар билан ўқирдим. Фахрий ёрлиқлар уйда қалашиб ётибди. Физика ва Математикадан олимпиадаларда доимий шаҳар ва вилоят босқичларида қатнашиб фахрли ўринлар олганман.
10-синфга борганимда акам бир гапни айтди: "Укам сен ўқигин. Ҳамма умидим сендан. Ўқишга кирсанг бўлди. Мен бу ёғига қўлдан кеганча амаллайман" деди. Шундан кейин фақат тайёргарлик бўлди. Ўзимизни уйимиз йўқ эди. Тоғамни уйида турардик. Ва ниҳоят ҳаракатлар ва қариндош-уруғлар ёрдами билан уй солдик. Шукр ҳозир уйимиз бор. Оилавий шароитимиз туфайли репетиторга бормадим. Ўзим уйда мустақил тайёрландим. Ишонасизми, математикадан тайёрланиш учун бор-йўғи 50 минг сўмга китоб ва тест тўплам олдим. Ва бу ёғига фақат тайёрландим. Уйдан умуман чиқмасдим. Ҳатто синфдошлар йиғилиб бошқа вилоятларга айланишга боришса, пулдан қизғониб, у пулга бошқа нарса оларман, деб бормасдим.
Карантин пайти тўғрисини айтсам менга қўл келди. Мактабда дарслар йўқ. Фақат уйдаман. Чалғитувчи жиҳатлар йўқ эди. Энди тайёргарлик яна кучайди. Эрталабдан тушликкача математика, тушликдан сўнг инглиз тили. Кечки пайт эса online тестларда қатнашардим. Вақт қандай ўтганини билмай қолдим. 2020 йилда Худо омадимни бериб 176,4 балл билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) факультетига тўлов-контракт асосида қабул қилиндим. Қолган 4 та танлаган ОТМга гранд эди, лекин 1-танловим ТДИУ эди. Ўзимни орзум ҳам айнан ТДИУда ўқиш эди. Уйдагилар, айниқса акам жуда хурсанд бўлди. Контракт тўлашда аввал сал қийинчилик бўлди. Таълим кредитини ҳам ололмадим. Банкда қийин бўп кетди олиш. Омадим келиб таълим грантида ғалаба қозониб, “Нажот таълим” томонидан контрактимни 30%и тўланди. Бу ҳам бизга катта ёрдам бўлди. Ҳозирда мустақил равишда Python дастурлаш тилини ўрганяпман. Насиб бўса, янги йилгача ноутбук олиб бу борада жиддий шуғулланмоқчиман. Инглиз тилидан ҳам мустақил IELTS имтиҳонига тайёрланмоқчиман.
Келажакда насиб бўлса Иқтисодиёт вазирлигида ишлаб, албатта Ўзбекистондаги энг катта иқтисодчилардан бўламан. Президент бўлиш ҳам ниятим бор. Буларни сизга ёзишдан мақсадим нима? Сизнинг айтган гапларингизга, яъни оддий муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳам репетиторсиз ўқишга киришига мен 100% қўшиламан. Бу учун албатта сиз айтганингиздек, фақат ва фақат ҳаракат керак.
Оддий оиладан бўлиш айб эмас. Чунки буни биз ҳал қилмаймиз. Яратган ҳаммамизни турли шароитдаги оилаларда дунёга келиб бизга синов беради. Бундай синовлардан ўта билиш эса ўзимизга боғлиқ. Ҳаракат қилиш керак”.
Мактуб тугади. Хулоса ўзингиздан.