Нима деб ўйлайсиз, Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқа оладими?
Anonymous Poll
36%
Ҳа, агар ўзимизникилар унинг ишига аралашмаса
14%
Йўқ, уддалай олмаса керак
38%
Гап мураббийда эмас, футболчиларда
12%
Билмадим, футболга қизиқмайман
⚡️Расман: Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” жамоасига ўтди
Португалиялик иқтидор эгаси яна ўз уйига — Манчестерга қайтди!
Роналду МЮ билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Шартнома қиймати 28 млн евро.
МЮ ва Роналду мухлиси сифатида ушбу трансфердан жуда хурсандман!
👉 @xushnudbek 👈

🇺🇿💪Бугун — Ўзбекистон куни!
Паралимпия ўйинларида бугун том маънода Ўзбекистон куни бўлмоқда. Матонатли ҳамюртларимиз медаллар шодасини қаторлаштириб ташламоқда!
🥇Нозимахон Қаюмова — пара-енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида олтин медаль олди.
🥇Моҳигул Ҳамдамова — пара-енгил атлетиканинг диск улоқтириш турида F57 классида олтин медаль олди.
🥈Рўза Қўзиева — пара-пауэрлифтинг бўйича кумуш медаль олди.
🥉Элбек Султонов — пара-енгил атлетиканинг F12 классида ядро улоқтириш бўйича бронза медали олди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали бор.
Бундан ташқари бугун 3 нафар пара-дзюдочимиз финалга чиқишга ва улар ҳам олтин учун курашади. Яна бир нафари бронза медали учун ўз кучини синайди. Бу дегани ҳали бугун яна албатта бир нечта медаллар оламиз ва илоҳим, улар олтин медаллар бўлсин, деб дуо қиламиз.
🇺🇿 Ҳа, дўстлар, бугун ҳақиқатдан Ўзбекистон куни!

215 киши афв этилди
Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 215 нафар шахсларни афв этиш тўғрисида Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан озод этилди, 127 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 12 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Шунингдек, 73 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 14 нафарини аёллар, 12 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 69 нафарини чет давлат фуқаролари, 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Парвина Самандарова - Токио-2020 Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби
Ҳозиргина пара-дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Парвина Самандарова кумуш медалга сазовор бўлди. Баракалла!
Ҳозирча медалларимиз:
🥇🥇🥇3 та олтин
🥈🥈🥈3 та кумуш
🥉🥉2 та бронза

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿💪Феруз Сайидов — олтин медаль соҳиби
Пара-дзюдо баҳсларида -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруз Сайидов финалда қўшни қозоғистонлик Темиржан Даулетни иппон баҳоси билан мағлуб этди.
Бу ўринда мураббийнинг кўрсатмасига қойил қолиш керак. “Чап томондан тепадан қисволишинг керак” деган кўрсатмани Феруз аъло даражада уддалади. Бошқача айтганда ушбу мусобақаларда мураббийларимиз спортчиларимизнинг том маънодаги кўзи бўлмоқда.
Медалларимиз сони 9 тага етди:
🥇🥇🥇🥇4 та олтин;
🥈🥈🥈3 та кумуш;
🥉🥉2 та бронза.

🇺🇿👍Нафиса Шерипбоева – Токио-2020 Паралимпия ўйинлари бронза медаль соҳиби!
Ҳозиргина пара-дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нафиса Шерипбоева бронза медални қўлга киритди! У испаниялик рақибини иппон баҳоси билан чиройли мағлуб этди. Баракалла!
Медалларимиз сони 10 тага етди:
🥇🥇🥇🥇4 та олтин;
🥈🥈🥈3 та кумуш;
🥉🥉🥉3 та бронза.
👉 @xushnudbek 👈
Ҳозиргина пара-дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нафиса Шерипбоева бронза медални қўлга киритди! У испаниялик рақибини иппон баҳоси билан чиройли мағлуб этди. Баракалла!
Медалларимиз сони 10 тага етди:
🥇🥇🥇🥇4 та олтин;
🥈🥈🥈3 та кумуш;
🥉🥉🥉3 та бронза.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ўзбекистон мадҳияси ва Ферузнинг кўз ёшлари😢
Паралимпия ўйинлари чемпиони Феруз Сайидов шарафига Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилди ҳамда Ватанимиз мадҳияси янгради.
Феруз эса қувонч ва фахрдан дув-дув кўз ёшларини яшириб тура олмади.
Нақадар ҳаяжонли дамлар!

Довурхон Кароматов – Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби!
Пара-дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Довурхон Кароматов кумуш медалга сазовор бўлди. Баракалла!
Медалларимиз сони 11 тага етди:
🥇🥇🥇🥇4 та олтин;
🥈🥈🥈🥈4 та кумуш;
🥉🥉🥉3 та бронза.
👉 @xushnudbek 👈
Пара-дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Довурхон Кароматов кумуш медалга сазовор бўлди. Баракалла!
Медалларимиз сони 11 тага етди:
🥇🥇🥇🥇4 та олтин;
🥈🥈🥈🥈4 та кумуш;
🥉🥉🥉3 та бронза.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тежалган газ аҳолига берилади
«Бу 100 мегаваттлик қуёш фотоэлектр станциясининг ишга туширилиши бу янги тарихимиздаги, саноатимиз тарихидаги жуда катта воқеилик. Бу ерда йилига 252 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалади. Тежалган газ хонадонларимизга кириб боради», — деди давлатимиз раҳбари кеча Карманада ишга тушган илк қуёш электр станциясининг очилишида.

Forwarded from Oliy Majlis Senati
Т.Нарбаева: Сафарбарлик чақирув резервидаги хизмат тўлов миқдорини ёки арзонлаштириш ёки муқобил вариантини топиш керак
Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги Қонун муҳокамасида сенаторлар томонидан мамлакатимизда тизимда амалга оширилаётган ишларга урғу берилди.
Қолаверса, муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ борасидаги сайъ-ҳаракатлар тўғрисида сўз юритилди.
Сенаторлар ўз навбатида, ижтимоий тармоқларда сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўташ учун тўланадиган маблағлар миқдорининг юқори экани, бу эса аҳоли орасида турли эътирозларга сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Сенат Раиси мазкур фикрларни қўллаб-қувватлаган ҳолда сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўташ тўлов миқдорини ёки арзонлаштириш ёки муқобил вариантини топиш юзасидан Мудофаа вазирлиги масъулларига икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритиши юзасидан топшириқ берди.

⚡️ Академик лицейларга кириш тест синовлари 30 август куни бўлади
📆 2021-2022 ўқув йили учун Академик лицейларга кириш тест синовлари 2021 йил 30 август куни 2 сменада ўтказилади. Бунда тест синовлари:
1️⃣-сменада 08:00 дан 09:40 га қадар;
2️⃣-сменада 18:00 дан 19:40 га қадар бўлиб ўтади.
📚 Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилади.
⏳ Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 1 соату 40 дақиқа вақт ажратилади.
📌 Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 146 балл бўлиб, таълим йўналишига мос фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 124 балл), интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича эса 1,1 баллдан (жами 22 балл) берилади.
🖥 Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига ўқувчиларнинг интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлашда фойдаланиладиган тест спецификацияси ва намунавий тест топшириқлари жойлаштирилган бўлиб, талабгорлар https://dtm.uz/page/iq_test саҳифаси орқали улар билан танишиши мумкин.
👨🏻💻 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 29 август куни 09:00 дан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг litsey.edu.uz сайтидан ва Академик лицейлардан олишлари мумкин бўлади.
❕ Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

❗️Фарзандини хорижга ўқиш юбормоқчи бўлаётган ота-оналарга мурожаат!
Айниқса, кейинги йил Ўзбекистонга “перевод” қилиш илинжида фарзандини (ёки ўзи) хорижга (айниқса, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонга) ўқишга юбормоқчи бўлаётганлар охиригача эшитишларини илтимос қилар эдим.
Балки бу ерда айтилган гаплар кимларгадир ёқмас, балки кўнглига тегар ёки ўзимни айбдор қилишар, аммо буни айтмасам бўлмасди.
Айтган фикрларимдан кимлардир ўзи учун тўғри хулоса чиқарса, бундан хурсанд бўламан. 22 дақиқа вақтингизга рози бўлинг.
‼️Қисқа хулоса: бу ерда фарзандингизни хорижга ўқишга юборманг, дейилмаяпти. Агар шароитингиз бўлса, сифатли таълим берадиган нуфузли университетларга 4 йил ўқитиш учун албатта юборинг. Аммо кейинги йил "перевод" қиламан деган ниятда болангизни хорижга юборишни тавсия қилмайман. Ўзингизни ҳам, фарзандингизни ҳам қийнайсиз.

Шариф Ҳалилов – икки карра Паралимпия ўйинлари совриндори!
Пара-дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шариф Ҳалилов Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. Баракалла!
Шариф Ҳалилов 2012 йил Лондон Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Медалларимиз сони 12 тага етди:
🥇🥇🥇🥇4 та олтин;
🥈🥈🥈🥈4 та кумуш;
🥉🥉🥉🥉4 та бронза.

Паралимпия ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғариш бўйича 12-ўринда бормоқда.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
❗️Албатта, ўқинг
#муштарийдан_мактуб
Бугун менга 19 ёшли бир укамиздан мактуб келиб тушди. Ўша мактубни ўзгартирмасдан (фақат лотиндан кирилга ўгирдим), тўлиқ эълон қилмоқчиман:
“Aссалом алайкум, Хушнудбек ака. Каналингизга ташланган аудио хабарни эшиттим. Катта раҳмат сизга. Кимдур барибир шундай масалаларни гапириши керак. Мен сизнинг айтган гапларингиздан ўзимга мотивация оляпман.
Aйниқса ота-онасининг молиявий аҳволи туфайли ўқишга кира олмаганларни ҳам гапирдингиз. Мана шу жиҳат ҳозирги замонда ўқишга кира олмаган кўпчилик талабаларнинг баҳонаси бўлиб қолмоқда. Ҳақиқатдан ҳам бундай баҳоналар ярашмайди. Ҳаракат қилса Худо ҳам бераркан. Ўзимдан мисол.
Мен 2002 йилда Гулистонда туғилганман. Ёшим 19 да. 4 ёшимда дадам вафот этганлар. Оддий оила эдик. Онам ошхонада ишларди, уялмайман — идиш ювувчи эди. Бизни қўлдан келганча ҳалол меҳнат билан боқди. Aкам ва укам бор. Aкам дадам вафот этганда эндигина 6-синф эди. Ҳатто оилага ёрдам деб мактабдан келиши билан кунлик ишларда, бировларни уйида ишларди. Коллежни битириши билан ўқишга ҳам топширмай, дарров текстил соҳасида ишларга кирди. Мен ва укам учун келажагидан воз кечди. Бўлмаса билими бор эди. Математикадан олимпиадаларда шаҳар босқичларида қатнашарди. Шунчаки “ўқишга агар контрактга кирсам шароит йўқ” деб ўқимади. Укам эса дадам вафот этганда эндигина 7 ойлик гўдак эди. Мактабга бориб ақлим кира бошлаган пайт тушундим. Ўқиш керак экан, фақат ўқиш. Мактабда фақат аъло баҳоларга ўқирдим. 11-синфгача ўзим синф сардори эдим. Чоракларим камдан-кам ҳолатларда 4 бўлар эди. Фақат 5 баҳолар билан ўқирдим. Фахрий ёрлиқлар уйда қалашиб ётибди. Физика ва Математикадан олимпиадаларда доимий шаҳар ва вилоят босқичларида қатнашиб фахрли ўринлар олганман.
10-синфга борганимда акам бир гапни айтди: "Укам сен ўқигин. Ҳамма умидим сендан. Ўқишга кирсанг бўлди. Мен бу ёғига қўлдан кеганча амаллайман" деди. Шундан кейин фақат тайёргарлик бўлди. Ўзимизни уйимиз йўқ эди. Тоғамни уйида турардик. Ва ниҳоят ҳаракатлар ва қариндош-уруғлар ёрдами билан уй солдик. Шукр ҳозир уйимиз бор. Оилавий шароитимиз туфайли репетиторга бормадим. Ўзим уйда мустақил тайёрландим. Ишонасизми, математикадан тайёрланиш учун бор-йўғи 50 минг сўмга китоб ва тест тўплам олдим. Ва бу ёғига фақат тайёрландим. Уйдан умуман чиқмасдим. Ҳатто синфдошлар йиғилиб бошқа вилоятларга айланишга боришса, пулдан қизғониб, у пулга бошқа нарса оларман, деб бормасдим.
Карантин пайти тўғрисини айтсам менга қўл келди. Мактабда дарслар йўқ. Фақат уйдаман. Чалғитувчи жиҳатлар йўқ эди. Энди тайёргарлик яна кучайди. Эрталабдан тушликкача математика, тушликдан сўнг инглиз тили. Кечки пайт эса online тестларда қатнашардим. Вақт қандай ўтганини билмай қолдим. 2020 йилда Худо омадимни бериб 176,4 балл билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) факультетига тўлов-контракт асосида қабул қилиндим. Қолган 4 та танлаган ОТМга гранд эди, лекин 1-танловим ТДИУ эди. Ўзимни орзум ҳам айнан ТДИУда ўқиш эди. Уйдагилар, айниқса акам жуда хурсанд бўлди. Контракт тўлашда аввал сал қийинчилик бўлди. Таълим кредитини ҳам ололмадим. Банкда қийин бўп кетди олиш. Омадим келиб таълим грантида ғалаба қозониб, “Нажот таълим” томонидан контрактимни 30%и тўланди. Бу ҳам бизга катта ёрдам бўлди. Ҳозирда мустақил равишда Python дастурлаш тилини ўрганяпман. Насиб бўса, янги йилгача ноутбук олиб бу борада жиддий шуғулланмоқчиман. Инглиз тилидан ҳам мустақил IELTS имтиҳонига тайёрланмоқчиман.
Келажакда насиб бўлса Иқтисодиёт вазирлигида ишлаб, албатта Ўзбекистондаги энг катта иқтисодчилардан бўламан. Президент бўлиш ҳам ниятим бор. Буларни сизга ёзишдан мақсадим нима? Сизнинг айтган гапларингизга, яъни оддий муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳам репетиторсиз ўқишга киришига мен 100% қўшиламан. Бу учун албатта сиз айтганингиздек, фақат ва фақат ҳаракат керак.
Оддий оиладан бўлиш айб эмас. Чунки буни биз ҳал қилмаймиз. Яратган ҳаммамизни турли шароитдаги оилаларда дунёга келиб бизга синов беради. Бундай синовлардан ўта билиш эса ўзимизга боғлиқ. Ҳаракат қилиш керак”.
Мактуб тугади. Хулоса ўзингиздан.

Кўпчилик ёзгани учун маълумот тариқасида
Кеча каналимда гулистонлик 19 ёшли укамизнинг мактубини эълон қилгач, изоҳларга ва мени ўзимга кўпчилик ноутбук олиб бериш ниятида эканлигини ёзди. Баракалла, илм учун хайрихоҳ инсонлар кўплиги одамни хурсанд қилади.
Айримлар пост тагидаги изоҳларда телефон рақамини ҳам очиқ қолдиргани учун фирибгарлар бундан фойдаланиб қолмасин деган мақсадда эълон қилиб қўймоқчиман: талаба укамизнинг энди ноутбуки бор!
Ниятингиз холис бўлса, Аллоҳ ўзи йўл кўрсатади. Кеча “Озод юрт тўлқинлари” медиа фестивалида кўплаб журналист ва блогерлар қаторида мени ҳам ноутбук билан тақдирлашганди. Шуни олганимда кимгадир совға қиламан, деб ният қилгандим. Муносиб эгаси ўзини кўп куттирмади. Эрта-индин ноутбукни Гулистонга етказамиз.
Ҳомийлик қилмоқчи бўлган барчага яна бир бор раҳмат. Фақат бир таклифим бор: сиз ҳам укамизга ноутбук олиб беришни ният қилган экансиз, шу холис ниятни охирига етиб қўйинг. Маҳаллангиз, ён-атрофингизда эҳтиёжманд бирор талабани топиб, ўша ноутбукни олиб беринг ёки унинг пулини контрактини тўлашга сарфланг. Сидқидилдан қидирсангиз, албатта атрофимизда ростмана эҳтиёжманд ва лойиқ оилалар топилади.
Шунда бир чиройли иш бўлармиди дейман-да. Яна ҳам бу шунчаки таклиф, мажбурият эмас. Раҳмат.

🇺🇿💪👏🏻Ура! Навбатдаги олтин! Янги рекорд!
Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида ҳамюртимиз Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Бобуржон 14.06 метр натижа қайд этди.
Медалларимиз сони 13 тага етди:
🥇🥇🥇🥇🥇5 та олтин;
🥈🥈🥈🥈4 та кумуш;
🥉🥉🥉🥉4 та бронза.
👉 @xushnudbek 👈
Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида ҳамюртимиз Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Бобуржон 14.06 метр натижа қайд этди.
Медалларимиз сони 13 тага етди:
🥇🥇🥇🥇🥇5 та олтин;
🥈🥈🥈🥈4 та кумуш;
🥉🥉🥉🥉4 та бронза.
👉 @xushnudbek 👈
Нурхон Қурбонова – Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медаль соҳиби!
Пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 7.77 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди. Баракалла!
Медалларимиз сони 14 тага етди:
🥇🥇🥇🥇🥇5 та олтин;
🥈🥈🥈🥈4 та кумуш;
🥉🥉🥉🥉🥉5 та бронза.