Xushnudbek.uz
656K subscribers
11.2K photos
2.86K videos
252 files
9.38K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Тошкент шаҳар жамоат транспортида 19 октябрдан йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилар экан.

Шу йўл билан блогерлар ва жамоатчилик вакилларини айримлар хайп қилишда ҳам айблашмоқда. Яъни “мана, биз халққа бепул қўлқоп тарқатяпмиз, сизлар йўқ жойдан ваҳима қиляпсизлар” дегандек.

Кечирасизлару, бу билан муаммо ҳал бўлиб қолгани йўқ. Текин қўлқоп кимни ҳисобидан тарқатилади? Бюджетданми? Демак, бунга ҳам барибир халқ, яъни солиқ тўловчиларнинг пули сарфланадими? Ёки транспорт вазири ўзини чўнтагидан тўлармикин?

Ушбу қарор бўйича қўлқопга ким пул тўлаши иккиламчи масала эди. Биринчи - энг асосий савол: бундан кимга фойда??? Ахир қўлқоп тақиш вирус тарқалишининг олдини олишда умуман бефойдалиги ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аллақачон ўз хулосасини бериб бўлган-ку.

Қўлқопнинг пулини йўловчилар тўлайдими, солиқ тўловчилар тўлайдими, транспорт вазири ёнидан тўлайдими, фарқи йўқ, мантиқсиз қарор мантиқсизлигича қолаверади.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳурматли талаба!
Ҳурматли ота-она!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида талабалар ва уларнинг ота-она(васий)лари ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Сизнинг саволларга объектив жавоб беришингиз ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш масаласига ойдинлик киритиб беришда ёрдам беради. Сўровнома аноним тарзда ўтказилади, унда респондентнинг исм-шарифи кўрсатилмайди.

Сўровнома жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 23:59га қадар ўтказилади. Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Сизга сўровномадаги иштирокингиз учун аввалдан миннатдорлик билдирамиз.

Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволини босинг!

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform
Талабалар ва уларнинг ота-оналари учун сўровнома.

Олий таълим муассасаларида анъанавий дарс машғулотлари бошланишини истайсизми?
Anonymous Poll
47%
Ҳа, барча тўлиқ анъанавийга ўтса, таълим сифати ошар эди
21%
Ҳа, аммо истаганларга анъанавий, истамаганларга онлайн бўлсин
32%
Йўқ, онлайнда қолавериш керак, касаллар кўпайиб кетиши мумкин
Ўзбекистон ОТМларининг миллий рейтинги натижалари эълон қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан жорий йилнинг февраль-июнь ойларида Республиканинг 57 та олий таълим муассасалари (филиаллари билан бирга) фаолияти таҳлил қилинди ва 2020 йил
1 январь ҳолатига
уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди.

TOP-5:

1. Ўзбекистон миллий университети
2. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
3. Самарқанд давлат университети
4. Тошкент ахборот технологиялар университети
5. Тошкент давлат аграр университети

Рейтингнинг охирида:

53. Навоий давлат педагогика институти
54. Жиззах давлат педагогика институти
55. Гулистон давлат университети
56. Қўқон давлат педагогика институти
57. Нукус давлат педагогика институти


👉 @xushnudbek 👈
Яна бир мантиқсиз ҳаракат: Тошкентда гўшт нархига чеклов ўрнатилди

Тошкентдаги Паркент бозорида гўшт 60 минг сўмдан сотилмоқда, бироқ жуда кўп суяк ва ёғ қўшиб бериляпти. Исмини ошкор этишни истамаган сотувчининг «Gazeta.uz»га маълум қилишича, «президент фармони» билан гўшт нархига 60 минг сўмлик чеклов қўйилган, шу боис у ёғ ва суяк қўшиб беришга мажбур бўляпти. Ўтган ҳафта худди шу гўшт 70 минг сўм бўлган. Сотувчининг фикрича, нархни назорат қилиш бефойда, вазият янада ёмонлашади, бундан аввал ҳам шу каби ўхшамаган уринишлар кўп бўлган.

Мақолани тўлиқ ўқиш:
https://daryo.uz/k/2020/10/18/toshkentda-gosht-narxiga-cheklov-ornatildi/

Салла деса каллани олишга ўхшаш иш бўляпти, шекилли. Чунки гўшт нархини 60 минг сўмдан ошмаслигига оид ҳеч қанақа Президент фармони қабул қилинмаган, бу ёлғон.

Бозордаги нархларни давлат ўзининг маъмурий буйруқлари билан назорат қилишга уриниши бефойда ва мантиқсиз ишлигини айтиш шартмас, буни мактаб ўқувчиси ҳам яхши билса керак. Ахир Ҳукуматнинг молия-иқтисод секторида бозор қонуниятларини жуда яхши тушунадиган, замонавий фикрлайдиган инсонлар ишлар эди-ку. Наҳотки улар бу мантиқсиз ишларга жимгина томошабин бўлиб туришса?


👉 @xushnudbek 👈
«Қўлқоплар йўловчилар ҳисобидан эмас, транспорт корхоналари томонидан сотиб олинмоқда. Ҳар бир қўлқоп жуфти 56 сўмга тушяпти. Буни метрополитен ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» корхоналарининг молиявий хўжалик иши ой якуни бўйича у ерга кетган харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади», - деди Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев.

Давлат ҳисобидан қопланади дегани, демак бу харажатлар халқнинг, яъни солиқ тўловчиларнинг елкасига тушади дегани.

Йўловчиларга қўлқоп тарқатиш Россия ва АҚШ тажрибасидан келиб чиқиб жорий қилинган эмиш. Лекин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти деган халқаро тузилманинг илмий хулосаларини писанд қилмас эканмиз.

Боз устига йўловчиларга тиббий қўлқоплар эмас, оддий шилдироқ полиэтилен қўлқоплар бериляпти. Бу целлофан қўлқопларни вирусга қарши фойдаси борлиги қачон исботланди экан, ҳайронман.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4865, 19.10.2020й) кўра, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади.

Қарорга кўра:

👉 Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини мамлакатимиз ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилади;

👉 Алишер Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади;

👉 хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилади;

👉 Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади;

👉 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади;

👉 2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади;

👉 2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Forwarded from Xushnudbek.uz
Талабалар ва уларнинг ота-оналари учун сўровнома.

Олий таълим муассасаларида анъанавий дарс машғулотлари бошланишини истайсизми?
Anonymous Poll
47%
Ҳа, барча тўлиқ анъанавийга ўтса, таълим сифати ошар эди
21%
Ҳа, аммо истаганларга анъанавий, истамаганларга онлайн бўлсин
32%
Йўқ, онлайнда қолавериш керак, касаллар кўпайиб кетиши мумкин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узрепорт телеканалида Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат транспортида мажбурий қўлқоп тарқатиш тўғрисидаги қарор аслида тўғри бўлганини исботлаш мақсадида жонли эфир берилди.

Транспорт вазирлиги матбуот котибининг айтишича, қўлқоп таққанда қўлида вируси бўлган одам қўлини юзига теккизишдан тийиларкан. Чунки қўлимизни юзимизга олиб бораётганда биринчи кўзимиз қўлқопга тушармиш. Бу эса қўлқопнинг фойдаси экан.

Бу гаплар қанчалик ҳақиқат ёки шунчаки сафсата эканлигини видеонинг охиригача кўрсангиз билиб олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бекорга қўлқопларни бефойда демаган. Ҳар ҳолда улар бизникилардан фарқли ўлароқ шунчаки осмондан олиб гапиришмайди, илмий тадқиқотлар, изланишлар қилишади. Фактларни ўрганишади.

Жамоат транспортида қўлқоп таққан инсон барибир ўз телефони, буюми, кийими, керак бўлса ниқобию, юзини ушлайди, бу эса агар қўлқоп юзасига вирус тушса, ўша инсон барибир вирус юқтириб олиш хавфини салкам муқаррар ҳолга келтиради дегани.

Ҳа, майли, кўриниб турибдики, масъуллар бу мантиқсиз қарорини зўр бериб оқлашга интилишига қараганда, халқ тўлаган солиқлар эвазига мажбурий қўлқоп тарқатиш тадбири барибир шу кунларда тўхтатилмайди. "Биз мутлоқ ҳақмиз, ЖССТ ҳам бекорларни айтибди" деган принципда бюджет пуллари ҳавога совурилишда давом этаверади.

Мен эса каналда қўлқоп мавзусида бошқа ёзмайман. Дод дейсизми, вой дейсизми, фойдаси йўқ барибир.

Дуо қиламиз, илоҳим вирус тезроқ йўқолсин ёки тезроқ давоси топилсин. Қутилайлик барчасидан. Чарчаб кетди одам.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда айтилган муҳим гаплар:

Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади. Мактабларни тезкор интернетга улаш бўйича биринчи марта бюджетдан 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтириш назарда тутилмоқда;

илм-фанни ривожлантириш концепцияси доирасида келгуси йили инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 2 баравар кўп маблағ ёки 100 миллиард сўм ажратилади;

соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган;

илк бора онкогематологияга қарийб 90 миллиард сўм ажратилмоқда;

келгуси йилда биринчи марта гемодиализга муҳтож касалларга тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 фоизга етказиш учун 130 миллиард сўм йўналтирилади;

келгуси йил 1 январдан ягона ижтимоий реестрни барча ҳудудларда ишга тушириб, ижтимомий нафақалар ажратиш тизимини тўлиқ автоматлаштириш зарурлиги қайд этилди;

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 миллиард сўмдан маблағ йўналтириш режалаштирилган;

келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган;

❗️бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади ва бунга амал қилмаган раҳбарларга жарима қўлланилади. Буни Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар назорат қилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўладиган бола бошидан маълум 😀👶🏻

Болакайнинг етти ўлчаб бир кесиши, вазиятга тўғри баҳо бера олиши биздаги айрим ташкилотларникидан яхшироқ экан.

Барчага хайрли тонг!


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Super-kontrakt narxlari (kunduzgi) @xushnudbek.pdf
236.7 KB
❗️Супер-контрактнинг белгиланган минимал миқдорлари оширилмайди

Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, тасдиқланган супер-контракт нархларини ОТМлар оширмаслиги белгилаб қўйилди. Ўтган йилдан буён ОТМлар супер-контракт нархларини ўзи мустақил белгилай олар эди, Давлат қабул комиссияси эса минимал нархларни белгиларди холос.

Жорий йилда пандемия шароитини инобатга олиб, белгиланган минимал нархлар оширилмайдиган бўлди. Бу ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун ёрдам бўлади.

Изоҳ: лекин бу қоида ўзини ўзи молиявий таъминлайдиган 10 та ОТМ учун истисно қилинади.

Юқоридаги файлда кундузги таълим учун супер-контракт нархлари келтирилган.

СИРТҚИ ВА КЕЧКИ ТАЪЛИМ НАРХЛАРИ


👉 @xushnudbek 👈
Эртага дам олиш куними?

2020 йил 10 апрелдаги қонунга биноан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган эди.

Шундан келиб чиқиб, кўпчилик эртага дам олиш куни бўладими, деб сўрашмоқда.

❗️ЖАВОБ: йўқ, 21 октябрь дам олиш куни эмас.

Меҳнат кодексидаги матндан мантиқий келиб чиқсак, барча байрамлар ҳам дам олиш куни бўлавермайди. Масалан, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ёки 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дам олиш кунлари эмас. Ёхуд кўплаб касб байрамларини бунга мисол келтириш мумкин.

Агар байрамлар дам олиш куни деб белгиланса, қонунда бу алоҳида кўрсатилади. Меҳнат кодексининг 131-моддасига биноан Ўзбекистонда 9 та байрамда дам олинади (рўйхати расмда берилган). Ўзбек тили байрами улар рўйхатида йўқ.

Қонунлардаги фарқ ҳақида янада яхшироқ тасаввур ҳосил қилишингиз учун, Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш ҳамда Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисидаги қонунларни илова қиляпман, ўқиб кўрсангиз ҳаммаси тушунарли бўлади.


👉 @xushnudbek 👈