Бугун коллеж ва техникумларга ҳужжат топширишнинг охирги куни.
❗️Абитуриентларнинг ҳужжатлари коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали бугун соат 23:59га қадар қабул қилинади.
Кўпчиликнинг ёки хабари бор, ёки хабари йўқ, жорий йилдан бошлаб техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИСИЗ якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-КУРСДАН ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Паспорт (электрон) нусхаси;
3️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
4️⃣3x4 фотосурат.
👉 @xushnudbek 👈

Бугун Сирдарёдамиз. Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил қилинган медиа-турда Сардоба фожиасидан кейин ҳудудда амалга оширилган тикланиш ишлари билан таништиришяпти.
Дарҳақиқат, катта ҳажмдаги ишлар қилинган. Фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонида 86 та 2 минг 640 хонадонли кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиб, босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда.
Шунингдек, 275 ўринли боғча, 660 ўринли мактаб ҳамда ҳар бири 500 ўринга мўлжалланган 3 та масжид қурилаётган экан.
Менга энг маъқул бўлгани, ҳар бир ҳудудда нафақат янги турар жойлар ва ижтимоий объектлар, балки янги иш ўринлари яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилаётгани бўлди. Корхона, цех, иссиқхона ва кластерлар очилаётгани яхши. Тадбиркорларимизга ва у ерда ишлаётган юртдошларимизга Аллоҳ барака берсин.

Бироз аввал Азиза Умарова ўз Телеграм каналида фарзанди билан уйсиз қолган сардобалик Дилдорахон ҳақида ёзиб қолдилар. Уларни ҳеч қаердан топа олмаётгани, телефони хизмат доира экани, Телеграм профили ўчирилгани сабабли улардан хавотир олаётганини билдирдилар.
Бу постни ўқиб, мен ҳам хавотир олдим, албатта. Сирдарёда эканлигимиздан фойдаланиб, вилоят ҳокимлиги масъулларидан Дилдорахонни топиб беришларини, шахсан ўзим гаплашиб, овозларини эшитсамгина кўнглим хотиржам бўлишини айтдим. Тез орада боғлаб беришди.
Дилдорахон билан гаплашдим, муаммоларини тингладим.
Вазият қисқача қуйидагича экан:
Дилдорахон онаси ва фарзанди билан бирга тоғасининг оиласи билан ёнма-ён яшашган. Сув тошқинидан талафот кўрилгач, тоғасининг оиласи учун уй ҳамда 40 млн сўм берилган. Онаси учун эса 40 млн сўм берилган.
Дилдорахоннинг ўзини айтишича, онасига ҳам уй берилса бўлди, “бошқа шикоятим йўқ, онам билан бирга яшардик” деди.
Шундан сўнг, бу масала бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари Анвар Каримов билан гаплашдим. Анвар аканинг айтишича, Дилдорахоннинг онаси учун ҳам уй ажратилган, рўйхатга киритилган, Худо хоҳласа 15 ноябргача қурилиш ишлари тугаса, уй топширилади. Ҳаттоки агар келгусида зарурият туғилса, Дилдорахоннинг ўзига ҳам ҳокимият балансидаги уйлардан бирини фойдаланиш учун топширишни таклиф қилишган.
Хулоса:
1. Дилдорахон соғ-омон, ҳеч бир кор-ҳол бўлмаган, ўзим гаплашдим;
2. Дилдорахоннинг ўзи сўраган онаси учун уй 15 ноябрга қадар топширилади.

Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласи. 1 қаватли коттежлар.
Ҳақиқий Тошкентдан асосий фарқи “Янги Тошкент”даги курант соати тагида ресторан эмас, кутубхона бор экан :))
👉 @xushnudbek 👈
Ҳақиқий Тошкентдан асосий фарқи “Янги Тошкент”даги курант соати тагида ресторан эмас, кутубхона бор экан :))
👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
Абдулла Арипов 20 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, ўтказилиши кўзда тутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг иккинчи мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати кўриб чиқилди.