Xushnudbek.uz
647K subscribers
11K photos
2.81K videos
246 files
9.24K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Xushnudbek.uz
Магистратурада турдош бўлмаган йўналишларга ҳам ҳужжат топшириш мумкин #abituriyent 2019 йил 17 июндаги Президент қарори билан ўтган йилдан бошлаб магистратурага фақат турдош йўналишларни битирган бакалаврлар ҳужжат топшира олишига оид тақиқ бекор қилинган…
Айтишларича, магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати кеча тасдиқланибди, бугун эълон қилинар экан.

Шунда қайси мутахассисликларга исталган йўналишни битирганлар топшириши мумкин, қайсиларига мумкин эмаслиги бўйича яна ҳам аниғини билиб олиш мумкин бўлади.
Айрим йўналишларни танласа, нима учун тўлов қилиш жойи чиқмаяпти?

#abituriyent

Assalomu alaykum, bir masalada maslahatiz yoki malumot kerak. 2018-yil bitirgan talabani QDUga Jismoniy tarbiyaga topshirdi lekin to'lov qilish joyi chiqmadi saytda hatolikmi yoki o'zi to'lanmaydimi?

ЖАВОБ: Бу хатолик эмас. Аввалги йилларда битирган абитуриентлар фақат ТЕСТГА КИРИШ УЧУН 111 минг 500 сўм миқдорида тўлов тўлайди. Агар абитуриент тест олинмайдиган, фақат ижодий (касбий) имтиҳон топшириладиган йўналишга рўйхатдан ўтса, унда у ҳеч қандай тўловни амалга оширмайди ва ДТМ сайтида тўлов қилиш жойи чиқмайди.

Эслатма: агар абитуриент ҳам ижодий имтиҳон, ҳам тест олинадиган йўналишга топширса, унда тўлов қилади.


👉 @xushnudbek 👈
Аввал айтилганидек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди ва эълон қилинди.

Демак, ушбу рўйхатдагилар учун чеклов амал қилади, рўйхатда йўқ таълим йўналишлари бўйича бемалол турдош бўлмаганлар ҳам ҳужжат топшира олади. Тартибини мана бу ердан батафсил ўқиб олишингиз мумкин: t.iss.one/xushnudbek/6228

#abituriyent

👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

У 50 минг долларлик пора иши бўйича фигурантлардан бири экани маълум бўлди.

Бир неча кун аввал Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида қўлга олинганди. Хабарда ҳокимлик вакили тадбиркорга 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш эвазига 1,4 миллион доллар сўрагани айтилганди.

Ушбу иш доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳам қамоққа олинган. Бу ҳақдаги маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz`га тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мансабдори – Б.А. (1968 й.т.) 24 июнь куни юқорида қайд этилган мақсад билан 50 минг доллар пора олган вақтида ДХХ ва шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Бир кун ўтиб, 25 июнда Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи Х.Ш. (1985 й.т.) ҳам ҳибсга олинган — тезкор тадбир давомида Б.А. пулларни Х.Ш.га олиб бориб бергани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210- (пора олиш) ва 212-моддалари (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, айбланувчилар ҳибсда сақланмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
​​Кимнинг тавсияси?

Ҳар қандай қарорнинг негизида қандайдир мантиқ, асос ва соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашилган бўлиши керак. Осмондан олинган тартиб-таомиллар нафақат самарасиз, одамларда ортиқча саволларнинг кўпайишига, айниқса, харажатларнинг ортишига олиб келади.

Республика махсус комиссиясининг яқинда қабул қилган қарорида айтилишича, жамоат жойлари ва тадбиркорлик объектлари ҳудудларида фуқаролар қўлқопларда бўлишлари керак. Гарчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўлқоплардан фойдаланишни тавсия этмаган бўлса-да, қўлқоп кийилиши шарт.

Вирусология илмий-тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабаев бу талабга изоҳ берар экан, қарор чиқарганлар “мен билан ҳеч ким қўлқоп борасида маслаҳатлашмади. Агар маслаҳатлашганларида, қарор бироз бошқача бўлиши мумкин эди. Нафақат мен билан, балки қанақадир сариқ матбуотни эмас, балки жиддий илмий мақолаларни ўқийдиган бошқа олимлар билан ҳам маслаҳатлашилмади”, деб фикр билдирган.

Бугун @koronavirusinfouz канали германиялик олимлар тадқиқотлари асосида ҳатто дезинфекцияловчи тоннеллар COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмаслигини эълон қилди. Сабаби SARS-CoV2 кўпайишининг асосий ўчоқлари ўпка ва бронхларда жойлашган. Ташқи дезинфекция самара бериши эҳтимоли камроқ. Ўзбекистонда эса бундай тоннеллар ўрнатилган. Аксарияти тадбиркорларнинг маблағлари эвазига ўрнатилган. Бундан аввалроқ, кўчаларни ва очиқ майдонларни дезинфекциялаш орқали қанчадан-қанча ресурс исроф қилинган эди.

Американинг Энтони Фаучи дегани бош инфекционисти бор. Пандемия даврида нафақат Америкада, балки бутун дунёда машҳур бўлиб кетди. Трампга яллоқиланмасдан, вазиятга тўғри баҳо бериши, турли ўзбошимча даволаш ва қарши курашиш чораларига қарши қатъий сўзини айтиши билан ҳам кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлди. Бизда эса инфекционистлар ҳатто қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этмаяпти. Қанчалик ўринли билмадик, лекин бизда пандемия даврида одамлар инфекционистнинг эмас, ички ишлар, миллий гвардия ходимларининг сўзларига амал қиладиган бўлди.

Хўш, Республика махсус комиссияси у ёки бу тартибни жорий қилаётганда, нимага асосланиб қарор чиқармоқда? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилмаган бўлса, республиканинг бош инфекционисти бехабар бўлса. Кимнинг тавсияси билан? Тоннел ва қўлқоп ишлаб чиқарувчиларнинг тавсияси биланми? Айниқса, иккинчи тўлқин бошланган, карантин чоралари кучайиши эҳтимоли кундан-кунга ортаётган, тиббиёт тизими бу "нагрузка" бардош беришига саволлар кўпаяётган пайти ҳар бир қадам илмий асосланган, сиёсатчиларнинг гапи билан эмас, балки соҳа мутахассисларининг аниқ-тиниқ тавсиялари билан йўлга қўйилиши керак, назаримизда.
Тавсия!

Aҳмад Лутфий Қозончи
нинг «САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ» асари тўла ҳолида (4та том) Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади.

Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Ушбу тўплам “Фурқон” китоблар дўконида 250 минг сўм эвазига сотилаётган экан. Ўзимга ҳам буюртма бериб кўрдим, олиб келиб беришди.

Боғланиш учун:

👉@furqonkitob
📞 +998971570114
🇺🇿 Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.❗️
Етказиб бериш пуллик.
​​Энди мен ҳам абитуриентман

#abituriyent

Тасаввур қилинг, олдингизда эшик турибди. Ўша эшик очиқми ёки ёпиқлигини билмайсиз.

Хўш, шунақа вазиятда нима қилиш керак? Кўпчилик ўзгалардан сўраб, суриштиришни бошлайди.

- "Айтолмайсизми, бу эшик очиқми ёки ёпиқми?"
- "Узр, билмайсизми, бу эшик очиқмикин?"
- "Мен шу эшикдан кира оламанми, ким билади?"

Бу саволларингизга турли инсонлар турлича жавоб бериши мумкин. Лекин нима учун ўзингиз ўша эшикни очиб кўра қолмайсиз? Яъни шу эшик очиқ ёки ёпиқлигини билиш учун шундоқ бориб, тутгичидан тортиб кўрсангиз ёки ичкарига итариб кўрсангиз бўлмайдими? Ахир саволга аниқ жавоб олишнинг энг осон йўли шу эмасми?

Менга қуйидаги саволлар кўп бора берилмоқда:

- "Олий маълумотим бор, ДТМ сайти орқали яна бир марта бакалаврга ҳужжат топшира оламанми?"
- "Магистрлик даражам бор, яна бир марта бошқа магистратура мутахассислигига ҳужжат топшира оламанми?"
- "Ҳам магистратурага, ҳам бакалаврга бир пайтда ҳужжат топшира оламанми?"

ва шу каби бошқа саволлар.

Ушбу саволларнинг жавобини ўзим ҳам билмайман, бирор ҳужжатда аниқ жавоби кўрсатилмаган. Жавобни билиш учун энг оддий йўлни танладим — ҳужжат топшириб кўрдим!

Натижа
:

👉 ДТМ сайти орқали 5та бакалавр йўналишига ҳужжат топшира олдим. Иқтисодиёт университети, Молия институти, ЎзМУ ва ТАТУни танладим. Тўловни ҳам амалга оширдим. Энди тестга кирсам бўлди;

Демак, олий маълумотлилар яна бир марта бакалаврга онлайн ариза юбора олади!

👉 Магистрлик даражам бўлса ҳам, яна бир бор магистратура учун ҳужжат топширдим. Журналистика университетининг "Сиёсий-ҳуқуқий журналистика" мутахассислигини танладим. Энди имтиҳонга кириб чиқсам бўлди.

Демак, магистрлик даражаси борлар яна бир марта магистратурага ҳужжат топшира олади!

Демак ҳам магистратурага, ҳам бакалаврга ҳужжат топшириш мумкин!

Мана, кўриб турганингиздек, барча саволларга жавоб топдик. Сиз ҳам шунақа қилинг. Нимагадир иккиланяпсизми, ўзингиз амалда синаб кўринг, шунда аниқ жавобга эга бўласиз.

P.S.: айтганча, журналистикани бир амаллашга ҳаракат қиламан, лекин математикадан тайёрланишим керак, тағин тестда шарманда бўлиб ўтирсам-а? 🙈

P.S-2: Х-вариантлар йўқми ҳеч кимда? 🤓


👉 @xushnudbek 👈
Наманганда бирйўла тўрт ўғил эгизаклар дунёга келгани хабар берилганди.

Уларга Абдуллоҳ, Абдураззоқ, Абдураҳмон, Абдубосит деб исм беришди.

ДХА Наманган вилоят бошқармасига қарашли 1-сонли ФҲДЁ бўлими ходимлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сайёр тарзда топширдилар.

Шифокорларнинг таъкидлашича, чақалоқларнинг барчаси соғлом.

Илоҳим, Аллоҳ умри билан берган бўлсин, элга, юртга фойдаси тегадиган фарзандлар бўлишсин.


👉 @xushnudbek 👈
​​Соғлиқни сақлаш вазирига 4та янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг бугунги қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирига тўртта ўринбосар тайинланди. Улар қуйидагилар:

1) Сабиров Улуғбек Юсупхонович - тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори эди;

2) Баситханова Эльмира Иркиновна - тайинловга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари эди;

3) ​Шарахметов Шахрух Шатургунович - тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари эди;

4) ​Азизов Абдулла Абдисаламович - тайинловга қадар Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари эди.


👉 @xushnudbek 👈
МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

#abituriyent

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳужжат топшириш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҲУДУД белгиланиши лозим.

‼️ Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида республика ҳудудларини “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ўзгариш эҳтимоллиги сақланиб қолмоқда. Шу боис, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабгорларга ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида ЎЗИ бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҳудудни белгилашни ТАВСИЯ ЭТМОҚДА.

Шундагина вақтни ортиқча сарфлаш чекланади ва масофани босиб ўтишга эҳтиёж юзага келмайди.

➡️ Веб-сайтга бу ердан ўтиш мумкин: magistr.edu.uz


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш бўйича рейслар рўйхати

Жорий йилнинг 6 июлидан 19 июль кунига қадар 19та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

6-12 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

6 июль. Сеул-Тошкент-Сеул

6 июль. Тошкент-Москва-Тошкент

7 июль. Тошкент-Истанбул-Тошкент

8 июль. Ташкент-Сеул-Тошкент

8 июль. Минск-Тошкент-Минск

9 июль. Тошкент-Москва-Тошкент

10 июль. Сеул-Тошкент-Сеул

10 июль. Тошкент-Дубай-Тошкент

11 июль. Тошкент-Москва-Тошкент.

12 июль. Санкт-Петербург - Тошкент - Санкт-Петербург

13–19 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

13 июль. Сеул-Тошкент-Сеул

13 июль. Тошкент-Москва-Тошкент

14 июль. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент

15 июль. Москва-Тошкент-Москва

15 июль. Тошкент-Сеул-Тошкент

16 июль. Истанбул-Тошкент- Истанбул

17 июль. Тошкент - Нью-Йорк - Тошкент

18 июль. Тошкент-Москва-Тошкент

19 июль. Тошкент-Владивосток-Тошкент.


👉 @xushnudbek 👈
Учта ОТМга ректор тайинланди

Ҳукумат қарори (420-сон, 03.07.2020 й.) билан:

Гайрат Азатович Муратов Тошкент шаҳридаги Аджу университетининг ректори этиб;

Камал Саидакбарович Ризаев Тошкент фармацевтика институтининг ректори этиб;

Жамшид Шухратуллаевич Иноятходжаев Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
​​❗️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига: «Қабул-2020» лойиҳаси ишга тушди!

Мана, қабул жараёнларининг бир неча куни ортда қолди ва 400 мингга яқин абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиб бўлишди. Лекин шундай бўлса-да жуда кўп абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишда бироз муаммоларга дуч келаётганини ёки 5та йўналиш танлашда қийналишаётганини маълум қилишмоқда.

Кўплаб талаб ва истакларни инобатга олиб, гарчи бироз кечроқ бўлса ҳам, Сизлар учун янги хизматни таклиф қилмоқчимиз.

Абитуриентларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда уларга қабул жараёнлари бўйича керакли маслаҳатларни бериш мақсадида «Қабул-2020» лойиҳаси ишга тушди.

👉 qabul2020.uz 👈

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун абитуриентлар 2 хил тарифни танлаши мумкин.

1) VIP тарифи.

Бунда абитуриентга тўлиқ профессионал хизмат кўрсатилади.

Токи онлайн рўйхатдан ўтишдан тортиб, бешта йўналиш танлашгача, тест натижаларини билиб беришдан тортиб, апелляция жараёнларигача, ҳаттоки, абитуриент талаба бўлгач таълим кредити олишда кўмаклашишдан тортиб, кира олмай қолса супер-контрактни расмийлаштиришгача бўлган барча жараёнларда абитуриентлар ҳуқуқий ҳимояга олинади.

Шунингдек, абитуриент билан телефон орқали малакали репетитор ўқитувчилар боғланиб, улардан бирламчи тест олишади ва билимларини баҳолаб, қайси йўналишларга топшириш кераклиги бўйича маслаҳат беришади.

Абитуриент ўзига бириктирилган мутахассисга қабул жараёнларига оид исталганча ҳуқуқий саволлари ёки тушунмаган жойлари бўйича мурожаат қилиши мумкин бўлади.

2) Оддий тариф.

Бунда абитуриент билан Телеграм орқали доимий алоқа ўрнатилади ва унинг ҳуқуқий саволларига тушунтиришлар бериб борилади. Шунингдек, абитуриент онлайн рўйхатдан ўтказиб берилади, унга бешта йўналиш танлашда кўмак берилади.

Юқоридаги хизматлар — пуллик. Чунки ушбу лойиҳада катта жамоа меҳнат қилади.

Агар Сизда тўлов қилиш имконияти бўлмаса, унда хавотирга ёки тушкунликка тушиш шарт эмас. Сиз бемалол бепул асосда ДТМ сайти ёки Ягона портал орқали ўзингиз ҳужжат топширишингиз ҳам мумкин. Бу унчалик қийин иш эмас аслида.

👉 qabul2020.uz 👈

Лекин ўз ишининг усталаридан профессионал хизматга эҳтиёжингиз бўлса, унда qabul2020.uz сайтига киринг ва ўзингизга маъқул келган хизматга буюртма беринг. Қисқа фурсатларда операторлар Сиз билан боғланишади.

Ишонинг, бу лойиҳа Сиз учун жуда қизиқ бўлади. Ва биз учун ҳам, албатта.
❗️18:00 да премьера!

Ёдингизда бўлса, йил бошида О, ТМТ - Олий Таълим Муассасалари Таҳлили лойиҳасини бошлаб, илк сонини суратга олгандик. Аммо кейинчалик карантин сабаб, бу тўхтаб қолди.

Бугун Сизларга ушбу лойиҳа доирасидаги иккинчи сонни ҳавола этамиз.

Биз Ўзбекистондаги илк хусусий тиббиёт университети бўлган - AKFA Университетида меҳмон бўлдик ва маъмурият ҳамда талабалар билан суҳбатлашдик.

Суҳбат фақат университет ҳақида бўлгани йўқ, шунингдек, қуйидаги мавзуларда ҳам гаплашдик:

- юртимиздаги таълим тизими;
- талабаларни қийнаётган муаммолар;
- сифатни ошириш учун нималар қилиш кераклиги;
- контракт нархлари нега бунча қимматлиги;
- кредит-модул тизими ва ҳ.к.

Очиғи суҳбат менда жуда илиқ таассурот қолдирди. Айниқса университет талабалари билан таълим тизими ҳақида гаплашиб, мазза қилдим. Уларнинг фикрлари, дунёқараши ва орзулари мен учун қизиқ бўлди.

Сиз ҳам бир томоша қилинг, чин дилдан тавсия қиламан. Хулосаларингизни изоҳларда кутиб қоламан.

👉 https://youtu.be/dCr99iHR7JY


P.S.: ушбу сон 23 июнда суратга олинган, шу сабабли 25 июнда чиққан АКФА Университетига оид лойиҳа ҳақида ҳали маълум эмасди.
Маслаҳатингиз керак

Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция ташкил қилгандик.

Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами 19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак, 203 млн сўм бўлади.

Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.

Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.

Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами 70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса 10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги 20 минг сўмдан тўғри келади.

Шу вазиятда маслаҳатингиз керак. Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.


👉 @xushnudbek 👈