Forwarded from Xushnudbek.uz
Online hujjat topshirish jarayoniga oid savollar
#abituriyent
⚡️Bu yil abituriyentlar abitur.dtm.uz yoki my.gov.uz veb saytlari orqali online hujjat topshiradilar.
✅ Shuningdek, Maxsus komissiya tasdiqlab bergan hududlardagi Davlat xizmatlari markazlari orqali ham hujjat topshirish mumkin. Ya'ni DXMlar barcha joyda hujjat qabul qilmaydi, faqat 8ta tumanlarda ishlaydi. Ro’yxati mana bu yerda:
t.iss.one/xushnudbek/6148
❌ OTMga borib hujjat topshirilmaydi. Faqat fuqaroligi bo’lmagan shaxslargina OTMlarga borib hujjat topshiradi.
⚡️Abituriyentlar online ro'yxatdan o'tayotganda JSHSHIR raqam kiritadilar.
📎 JSHSHIR raqam nima va uni qanday aniqlash mumkinligi bu yerdan bilib olishingiz mumkin:
t.iss.one/xushnudbek/6086
⚡️Online hujjat topshirish jarayonida kerak bo'ladigan hujjatlar:
✔️ Pasport
✔️ Shahodatnoma yoki Diplom
✔️ Imtiyoz beruvchi hujjat (agar ega bo'lsangiz)
❗️Sizdan yuqoridagi hujjatlarning asli yoki skaner qilingan nusxasi talab qilinmaydi. Faqatgina hujjatlardagi ma'lumotlar tizimga kiritiladi xolos.
❗️Ammo imtiyoz beruvchi hujjatlar bundan mustasno. Ya'ni ushbu hujjatning skaner qilingan yoki oddiy rasmga olingan shakli ham jo'natiladi.
❌ Sizdan talab e'tilmaydi:
🔖 Rasm
🔖 MFYdan ma'lumotnoma
🔖 Tibbiy ma'lumotnoma...
❗️Sizda doimiy ishlaydigan telefon raqam bo'lishi kerak. Chunki DTM bazasidan keladigan SMS xabarni siz tasdiqlashingiz kerak bo'ladi.
⚡️Online hujjat topshirish jarayoni 20-iyulga qadar davom etadi.
📝 Ariza topshirganlar keyinchalik arizasiga o’zgartirish kiritish mumkin. Masalan, boshqa yo’nalishga topshirmoqchisiz yoki imtiyoz beradigan hujjatni qo’shib qo’ymoqchisiz, shuningdek xato qilgan bo’lsangiz, tahrirlamoqchisiz - bularning barchasini 20-iyulga qadar bemalol qila olasiz.
1️⃣ Bir kishi faqat bir marta ariza yubora oladi. 2-3 ta telefon raqami orqali 2-3 marta ariza yuborib bo’lmaydi.
📲 Bitta telefon raqami orqali faqat bir marta ariza yuborish mumkin. 2-3 kishi bitta telefon raqami orqali ariza yubora olmaydi.
5️⃣ Beshta yo’nalishni tanlash tartibi haqida mana bu yerda batafsil yozilgan:
t.iss.one/xushnudbek/6078
📎 Batafsil ushbu videoda👇
dtm.uz/post/view/dtm-sayti-orqali-ro-yxatdan-o-tish
👉 @xushnudbek 👈

КВОТА-2020
#abituriyent
📚 БАКАЛАВР:
➖ КУНДУЗГИ - 103 575 нафар;
➖ СИРТҚИ - 31 350 нафар;
➖ КЕЧКИ - 5 025 нафар.
🎓 МАГИСТРАТУРА - 10 425 нафар.
❇️ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ:
➖ Соғлиқни сақлаш;
➖ Халқ таълими;
➖ Ветеринария.
👆ИМТИЁЗЛАР КВОТАСИ:
➖ Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун - ТАНИШИШ;
➖ Ҳарбий қўмондонлик тавсияномасини олганлар учун - ТАНИШИШ;
➖ Қуроллик кучларнинг ҳарбий хизматчилари фарзандлари учун - ТАНИШИШ;
➖ Хотин-қизлар учун - ТАНИШИШ;
➖ Ногиронлиги бўлган шахслар учун - ТАНИШИШ.

Нима учун ҳалигача қайси йўналишга неча киши ҳужжат топширганини кўриб бўлмаяпти?
#abituriyent
Жуда кўпчилик абитуриентлар савол билан юзланиб, нима учун ҳалигача онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларни ОТМлар ва йўналишлар кесимида сонини кўриб бўлмаяпти, ахир ўтган йилларда qabul.dtm.uz сайти орқали кўрса бўлардику, дея сўрашмоқда.
ДТМ билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдим. ДТМ вакилининг айтишича, ушбу сайт ҳозир тайёрланмоқда ва яқин кунларда ишга тушар экан.
Нима учун қабул жараёнларининг ярми ортда қолган бўлса ҳам, шунча пайтдан буён тизим тайёрлаб қўйилмаганидан очиғи бехабарман.
Балки бунга сабаб Давлат қабул комиссиясининг 1-баённомаси кеч тасдиқланганидир, ким билсин. Аммо ундай десак, комиссия қарори тарқатилганига ҳам 10 кун бўлди, пойдеворни олдиндан тайёрлаб қўйиб, кейин оператив тарзда базани янгилаш ҳам мумкин эди.
Ҳа, майли, нима ҳам дердик, кутиб турсангиз ишга тушиб қолар.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 минг нафардан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, юртимизда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 10 минг нафардан ошган. Уларнинг 6584 нафари соғайган.
❗️Аҳоли орасидан коронавирус чиқиш ҳолати кундан-кун кўпайиб бормоқда. Биргина 5 июль куни 121 та ҳолатда аҳоли орасида (шундан 84 та Тошкент шаҳрида, 21 та Тошкент вилоятида, 16 та Самарқанд вилоятида) аниқланган.
🏨 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3402 нафар бемордан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
😢 Вафот этганлар сони 34 нафарга етди. Жумладан охирги 5 кунда 9 киши ҳаётдан кўз юмди.
26-ўлим: Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи 62 ёшли Б.Я. (эркак);
27-ўлим: Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. (эркак);
28-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. (эркак);
29-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 77 ёшли Н. Г. (аёл);
30-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак);
31-ўлим: Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл Д.Ш. (аёл);
32-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 71 ёшли М.Г. (аёл);
33-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 45 ёшли З. (эркак);
34-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 49 ёшли Н.У. (аёл).

magistr.edu.uz saytida texnik ishlar olib borilmoqda
6-iyul kuni soat 9:30 dan 12:00 ga qadar saytda ariza to'ldirish imkoniyati vaqtincha to'xtatiladi texnik ishlar olib boriladi.
“Noqulaylik uchun uzr so‘raymiz!”, - deyiladi vazirlik xabarida.

Президент қароридаги вазифа 20 ойдан буён бажарилмаётгани учун ким жавоб беради?
Куни-кеча давлат раҳбари одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифаларга бағишланган катта селектор ўтказганидан хабарингиз бўлса керак. Унда соҳага оид аччиқ ҳақиқатлар айтилди, муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Хусусан, адвокатура тизимидаги нуқсонлар ҳам тилга олинган. Масалан, қуйидаги гапга эътиборингизни қаратмоқчиман:
«Давлат томонидан тақдим этилган адвокатларни танлашнинг очиқ-ошкора тартиби йўқлиги боис айрим терговчилар ўзига таниш адвокатларни чақириб, айбланувчига таъсир ўтказиш ҳоллари учраб туради. Масалан, Тошкент шаҳрида давлат томонидан адвокатларга ўтган йили 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган бўлса, ушбу маблағнинг тенг ярми 20 та адвокатлик фирмасига берилган (жами 746 та шундай фирма мавжуд).
Шу сабабли тегишли вазирликларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини ишга тушириш топшириғи берилди. Бу дастлаб пойтахтимизда эксперимент тариқасида жорий этилади», - дейилади Президент матбуот хизмати берган хабарда.
Таъкидлаш жоиз, давлат раҳбари тилга олган ушбу масала адвокатуранинг жуда ҳам оғриқли жойларидан бири. Халқ тилида «чўнтак» ёки «дежурный» дейиладиган бундай адвокатлар ҳақиқатдан одил судловда томонлар тенглигига болта урадиган иллатдир.
Аслида муаммонинг ечими учун илк қадамлар ташлаб бўлинган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, 2018 йил 12 майда «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5441-сонли Президент қарори қабул қилинган эди.
❗️Мазкур қарор билан тасдиқланган адвокатура институтини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 14-бандида гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчига давлат ҳисобидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи адвокатни автоматик равишда танлаш бўйича махсус электрон тизимни жорий этиш вазифаси белгиланган.
Ушбу банд ижрочиси сифатида иккита ташкилот — Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлиги белгиланган.
Ижро муддати 2018 йил 1 декабрь эди.
Лекин орадан 1 ярим йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Президент қарорида белгиланган ушбу вазифалар бажарилмади, яъни адвокатни автоматик танлайдиган электрон тизим яратилмади.
Балки шунинг учундир, давлат раҳбари яна бир бор селекторда ушбу вазифа бўйича топшириқ берди.
Ва ишонаманки, ана энди унинг ижроси тезлашиб кетади, тез орада мутасадди ташкилотлар электрон тизим ишга тушгани ҳақида мақтаниб гапиришни ҳам бошласа керак, балки.
🤷♂️ Аммо мени бошқа савол ўйлантиради: нима учун расмий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлган Президент қароридаги банд ижроси салкам 2 йил пайсалга солинган? Бирор қарордаги вазифа бажарилиши учун албатта Президент уни мажлисда оғзаки айтиб, шахсан топшириқ бериши шартми?
Ушбу банд ижроси бажарилмаётгани ҳақида 1 йил олдин Кун.уз сайтида чиққан мақоламда ҳам кўтариб чиққандим. Аммо бу бўйича на Адвокатлар палатаси, на Адлия вазирлиги бирор изоҳ берганини кўрмадим.
Кўрамиз, бу сафар кимдир нима учун Президент қарори ижроси 20 ойдан буён кечикканлигига изоҳ берармикин.
P.S.: агар шу тизим қарорда белгилангандек ўз вақтида яратилганда, балки ўтган давр мобайнида юзлаб фуқароларимизнинг ҳуқуқлари етарли даражада ҳимоя қилинган бўлармиди, ким билсин...

Telegram
Xushnudbek.uz
«Чўнтак адвокатлари» ҳақида: Президент қарорининг ижроси нима учун кечикяпти?
Яқинда ижтимоий тармоқларда Молия вазирлиги департаментининг бош иқтисодчиси айтган бир факт кенг муҳокама бўлди. Айтилишича, Зангиота туманида бир адвокат 2 январь куни бир кунда…

“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди. Аввалгидан ўзгаришлар бор
Туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхати янгиланди. Рўйхат қуйидагича:
2020 йил 4 июль ҳолатига
Қорақалпоғистон Республикаси
🔴 «қизил» ҳудуд: Нукус шаҳри ҳамда Беруний ва Қўнғирот туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Амударё тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар «яшил ҳудуд»
Андижон вилояти
🟡 «сариқ» ҳудуд: Андижон шаҳри ҳамда Олтинкўл, Балиқчи ва Пахтаобод туманлари
🟢 қолган барча шаҳар ва туманлар «яшил ҳудуд»
Бухоро вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Вобкент, Жондор, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Бухоро шаҳар.

Жиззах вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Ғаллаорол, Дўстлик ва Шароф Рашидов туманлари

Навоий вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри
🟡 «сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри

Наманган вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри ҳамда Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Наманган, Тўрақўрғон ва Чуст туманлари

Қашқадарё вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Ғузор тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Қарши шаҳри ҳамда Қарши, Косон,Китоб, Мубоpак ва Чироқчи туманлари.

Самарқанд вилояти
🟡 «сариқ» ҳудуд: Самарқанд шаҳри ҳамда Самарқанд, Пайариқ, Тайлоқ, Каттақўрғон, Ургут ва Нарпай туманлари

Сирдарё вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Гулистон шаҳри ҳамда Сайхунобод тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Боёвут, Гулистон ва Ховос туманлари

Сурхондарё вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Музработ тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Термиз шаҳри ҳамда Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари

Тошкент шаҳри
🟡 барча туманлар "сариқ ҳудуд"
Тошкент вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри ҳамда Бекобод, Зангиота, Қибрай, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Оҳангарон, Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари ҳамда Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Янгийўл, Чиноз ва Юқори Чирчиқ туманлари

Фарғона вилояти
🟢 барча шаҳар ва туманлар «яшил ҳудуд»
Хоразм вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри
🟡 «сариқ» ҳудуд: Хива шаҳри ҳамда Урганч, Хазорасп ва Хонқа туманлари

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг энг машҳур бастакорларидан бири, италиялик Эннио Морриконе 91 ёшида вафот этибди.
Буюк ижодкор бизни тарк этди. Унинг мусиқаларини инсоният ҳеч қачон унутмайди. Айниқса, энг манаман деган шедевр киноларни ҳар сафар кўрганимизда Морриконени ёдга олаверамиз.
Эннио Морриконе Тошкентда ҳам концерт берганди. Ушбу видеода маэстро бошчилигида «Маҳаллада дув-дув гап» фильмидан мусиқа ижро этилмоқда.

Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️ @uzauz - тезкор хабарлар канали ишга тушди
Бугунги ахборот асрида тезкорлик жуда муҳим. Ва ўз навбатида ҳам тезкор, ҳам ишончли ва ҳам расмий ахборот олиш мумкин бўлган манбалар саноқли.
Шу сабабдан давлатнинг ягона, бош расмий ахборот агентлиги ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ишончли ва расмий хабарларни тезкор тарқатадиган @uzauz — «UzA | Tezkor xabarlar» телеграм каналини ишга туширди.
Каналда мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида хабарлар бериб борилади.
Расмий ахборот манбасига обуна бўлишни унутманг!
➡️ @uzauz

⚡️ @uzauz - тезкор хабарлар канали ишга тушди Бугунги ахборот асрида тезкорлик жуда муҳим. Ва ўз навбатида ҳам тезкор, ҳам ишончли ва ҳам расмий ахборот олиш мумкин бўлган манбалар саноқли. Шу сабабдан давлатнинг ягона, бош расмий ахборот агентлиги ЎзА —…
Ўзимизнинг боғдан :)
Обуна бўлиб қўйиш эсдан чиқмасин-а? "Айтишларича" деб бериладиган хабарларнинг 100% расмийси @uzauz каналида чиқиб туради энди 😉

Шавкат Мирзиёев бугун тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда саноқлилардан ташқари бошқа банкларни трансформация қилиш ишлари етарли даражада фаол олиб борилмаётгани танқид қилинди.
Буни бартараф этиш учун банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш, Марказий банк ҳузуридаги Қайта тайёрлаш корпоратив марказида аввало жойлардаги банк ходимлари учун банклар трансформациясини тушунтириш бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш топширилди.
Банкларнинг кредит портфели ва лойиҳалар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди. Стресс-тестлар натижаларига кўра, муаммоли кредитлар улуши бир неча баробар кўпайиши мумкинлиги, бу эса банк тизими учун жиддий хатар экани қайд этилди.
Шу сабабли муаммоли кредитларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилиб, кредит портфели сифатини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан механизм ишлаб чиқиш кўрсатмаси берилди.
Шунингдек, йиғилишда банк тизимида коррупцияга барҳам бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўлим ҳолатлари сони 38тага етди
35-ўлим: Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 67 ёшли Л.М. (эркак киши);
36-ўлим: Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 43 ёшли А. (эркак киши);
37-ўлим: Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи 86 ёшли З.Р. (аёл);
38-ўлим: Самарқанд вилояти Ургут тумани яшовчи 61 ёшли О.Н. (эркак).
👉 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10459 нафарни ташкил этмоқда.
❗️Айни пайтда юртимизда 6690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3732 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Нимага ёки кимга фойда?
Ҳар куни Тошкент шаҳрига кириш учун постдан ўтаман. Тошкентга кираверишда йўлнинг бир томонига машиналарни дезинфекцияловчи ускуна ўрнатилган. Бу бўйича анчадан буён менда саволлар йиғилиб қолган.
а) нега фақат Тошкентга кираётган машиналар дезинфекция қилинмоқда, аммо Тошкентдан чиқишда қилинмаяпти? Ваҳоланки Тошкент атрофидаги туманларга қараганда пойтахтнинг ўзида аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар, ундан вафот этганлар сони ааанча кўп. Шу сабабли мантиқан ўйлаганда аслида Тошкентдан вирус ташувчилар кўпроқ четга чиқиши мумкин.
b) нега дезинфекция сепувчи ускуна гоҳ ишлаётган, гоҳ ишламаётган бўлади? Бу шунчаки номига, кўзбўямачилик учун қилинаётганидан дарак эмасми?
с) ва энг асосий савол: бу ишнинг фойдаси борми ўзи? Машинанинг устига дезинфекция воситасини сепиш вирус тарқалмаслигини қандай қилиб тўхтатади? Ахир вируснинг асосий ташувчиси машина ичидаги инсонларку!
Яъни гап фақат Тошкент атрофидаги постларда эмас, бутун Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган мана шундай дезинфекция қурилмалари ва кўчаларга бетиним сепилаётган воситалар ҳақида гап кетяпти.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва хориждаги кўплаб илмий тадқиқот марказлари кўчаларни, машиналарни, ва ҳаттоки одамларни ташқи томондан дезинфекция қилиш, турли дезинфекция йўлакларини ўрнатиш вирусга қарши ҳеч бир самара бермаслиги ҳақида кўп бора илмий асосланган хулосаларини беришди.
Унда нима учун бизда бу ҳалигача давом этмоқда? Кимнинг хулосаси билан?
Агарда бунақа дезинфекциядан фойда бўлса, унда бирор илмий асосни жамоатчиликка эълон қилишсин, кўрайлик, билайлик.
Нотўғрилиги бир нечта асослар билан исботланган ишларнинг давом этаверишига одатда 2та сабаб бўлади:
1) ёки шунга топшириқ бераётганларнинг бунинг нотўғри эканлигини тушунишга билими, салоҳияти етмайди;
2) ёки нотўғрилигини билиб турса ҳам, турли манфаатлар туфайли давом эттираверади.
Энди бошқа бир фактга эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Наманган вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари «F.B», «A.T» ва «H.S» МЧЖлар билан тузилган шартномага мувофиқ, 275,9 млн сўм бўлган «гипохлорид калций» дезинфекцияловчи воситаларни 524,8 млн сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 248,9 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланибди.
Аҳа! Калаванинг учи шу ерда эмасмикин? Демак, илмий асосланмаган, лекин миллардлаб маблағ талаб этиладиган, кўп ҳолларда хўжакўрсинга қилинаётган айрим ишлар ортидан кимлардир юз миллионлаб фойда олаётган бўлиши мумкинми?
Ҳали биттагина вилоятда аниқланган биттагина ҳолат. Шу биргина ҳолатда вилоятдаги мансабдорлар 250 млн сўм фойда қилмоқчи бўлибди. Энди бутун республикани кўз олдингизга келтираверинг.
Ва энг алам қиладигани, бу талон-торожликларнинг барчаси эртага халқнинг, яъни Сизу бизнинг чўнтагимиздан қопланади. Буниси ёмон.

Битирувчи талабалар ишга жойлашишга мажбур эмас
Аввалроқ каналим орқали «Ишга жойлаштиришнинг заргарона тизими» сарлавҳали пост ёзгандим.
Унда ОТМларда ҳамма битирувчилар иш билан таъминланаётганлиги ҳақида ёлғон статистикани шакллантириш мақсадида талабалардан ишга кирганлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилишлари, йўқса якуний имтиҳонларга киритмаслик ёхуд дипломини беришдан бош тортиш каби ҳолатлар ҳақида ёзгандим.
✅ Аслида ОТМ маъмуриятининг бундай талаби қонунга зид. Талабалар мустақил ишга жойлашишга ёки ўзлари иш топиб, уч томонлама шартнома олиб келишга мажбур эмас.
Бюджетда ўқиганларни иш билан таъминлашнинг алоҳида тартиби бор. Тақсимот комиссияси бюджетда ўқиган битирувчиларни ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаши ва йўлланма бериши керак. Бошқача айтганда уларни давлатнинг ўзи ишга йўналтиради ва 3 йил давомида улар ишлаб бергач, дипломининг асл нусхасини беришади. Батафсил.
Тўлов-контрактда ўқиганлар эса эркин қуш. Истаса ўқиган соҳаси бўйича ишга киради, истаса умуман бошқа йўналишга ўтиб кетади, истаса уйида мазза қилиб ётади (лекин унақа қилманглар, ишлаш керак).
❗️Шу сабабли мабодо қайсидир ОТМ маъмурияти талабалардан меҳнат дафтарчаси ёки ишга жойлашганлик тўғрисида маълумотнома талаб қилишса ва дипломни беришдан бош тортишса, унда бу талаб ноқонуний эканлигини уларга тушунтиринг. Шунда ҳам тушунишмаса, тегишли ташкилотларга шикоят қилинг.

Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?
#abituriyent
ЖАВОБ: Ҳа, топшира олади.
Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган яна бир саволлардан бири, ўрта ёки ўрта-махсус таълимни ўзбек тилида (ёки рус) олган абитуриент ОТМнинг рус тили гуруҳига (ёки ўзбек) ҳужжат топшира оладими ёки йўқми деган саволдир.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, Ўзбекистонда тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Низомда ўзбек (ёки рус) тилларида ўқиган абитуриент ОТМнинг рус (ёки ўзбек) тилидаги йўналишига ҳужжат топшира олмаслиги ҳақида бирорта тақиқ йўқ.
Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент бемалол рус тилида тест синовлари топшира олади (ёки аксинча).

⚡️РАСМАН: 10 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари кучайтирилади
Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:
👉 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;
👉 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;
👉 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;
👉 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);
👉 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;
👉 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;
👉 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.