Xushnudbek.uz
660K subscribers
11.2K photos
2.86K videos
252 files
9.38K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Президент фармонига биноан, таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан ўзбек эстрада санъати асосчиси, халқимизнинг ардоқли фарзанди, буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Ботир Каримович Зокиров «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.

Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
❗️БУ МУҲИМ: магистратурада чет тилидан тест синовлари учун кимга рухсатнома чиққан бўлса, ўша абитуриентлар тестда қатнашишга келишлари мумкин. Улар мутахассислик фанидан неча балл олганларидан қатъи назар тестда қатнашиш ҳуқуқига эга. Ҳатто мутахассислик…
⚡️РАСМАН: ДТМ магистратура учун чет тилидан тест синовига БАРЧА даъвогарларнинг келишини сўрамоқда

ДТМ магистратуранинг мутахассислик фанидан 55%дан кам балл тўплаганларга ҳам рухсатнома чиқарилгани бўйича расмий муносабат билдирди.

Унда айтилишича, рухсатномалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ДТМга тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилган бўлиб, ОТМлар томонидан мутахассислик фани бўйича ўтказилган имтиҳонда неча балл олганидан қатъи назар рухсатнома чиққан барча талабгорлар тест синовларида иштирок эта олади.

Шунга кўра, ҳаммага кўнгилни тўқ қилиб, тест синовларида қатнашишларини тавсия этамиз.

❗️P.S.: 55%дан кам тўплаганлар томонидан "қатнашсак, кейин нима бўлади, натижага қандай ҳисобланади, унақами, мунақами?" деган саволлар, шубҳа-гумонлар кўп билдирилмоқда. Ўртоқлар, охирини ўйлаган қаҳрамон бўла олмайди. Сизга яна бир марта истисно тарзда имконият бериляптими, демак, бундан максимал фойдаланиш керак. Қолгани Аллоҳдан. Бир гап бўлади. Ҳозир бошингизни қотирганингиз билан ҳеч нарса ўзгармайди. Тестга киринг, илмингиз етганича ишланг, уёғи тақдирдан.


👉 @xushnudbek 👈
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тақдирланди

Шавкат Мирзиёев суд, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш ҳақидаги Фармонни имзолади. Жумладан:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан

Камилов Козимджан Фазилович - Олий суд раиси

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Алматов Закиржон - ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси

I даражали “Шон-шараф” ордени билан

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович - Бош прокурор

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Азимов Муротжон Бердиалиевич - Давлат божхона қўмитасининг раиси

“Мардлик” ордени билан

Валиев Баҳриддин Баҳодирович - Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари

Темирханов Айтбай Жаксимович - Қорақалпоғистон ички ишлар вазири

“Дўстлик” ордени билан

Давлетов Русланбек Қуролтайевич - адлия вазири

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Рахимов Дилшод Фахриевич - Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

Умаров Фазлиддин Каримович - Давлат солиқ қўмитаси Кадастр агентлиги директори

———
Фармоннинг тўлиқ матнини ЎзАда ўқишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
🇺🇿👏🏻 Асила Мирзаёрова - Токио-2020 Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳибаси!

Ҳозиргина T11 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова делегациямиз ҳисобига иккинчи медал — кумушни қўшиб қўйди.

Асила 4.91 метр натижа кўрсатди.

Олға, Ўзбекистон!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Энг улуғ, энг азиз” танловида овоз беринг

https://tanlov2021.uz сайтида Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловига тақдим этилган ижодий ишларни онлайн баҳолаш жараёни давом этмоқда.

Танловга қуйидаги йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади:

👉 ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
👉 босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
👉 телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
👉 интернет-журналистика;
👉 тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
👉 кино санъати асарлари.

❗️Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ғолибларни аниқлаш жараёнида ўз овозингиз билан иштирок этишга чақиради.


👉 @xushnudbek 👈
Талабаларга ижарасининг бир қисмини давлат тўлайдими?

ЖАВОБ:
Ҳа, талабаларнинг ижара харажатларининг бир қисми давлат бюджетидан қопланади.

Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб:

ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

❗️Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми:

Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (270 минг сўм);

қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан (135 минг сўм) ошмаслиги керак.

Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандлари, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қўлланилади.

Шу пайтгача кимгадир тўлаб берилдими?

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигидан олган маълумотимизга кўра, ўтган ўқув йилининг охирида 43 та ОТМдан келиб тушган эҳтиёжларга мувофиқ май-июнь ойлари учун 3 минг 163 нафар талабага 920,8 млн.сўм маблағлар Давлат бюджети томонидан тўлаб берилган. Ўша пайтда кўплаб ОТМлар онлайн ўқишда бўлгани учун талабгорлар кам бўлган.

Ижара пулининг бир қисмини олиш учун нима қилиш керак?

Ҳозирча бунинг батафсил тартиби бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинмади, лекин яқин кунларда имзоланиши кутилмоқда. Шунда тартиби аниқроқ бўлар эди. Лекин битта нарса аниқ: уй эгаси ва талаба ўртасида имзоланган расмий ижара шартномаси бўлиши керак. Шунчаки оғзаки келишув бўлса, тўлаб берилмайди.

ℹ️ Тез кунларда каналимизда айнан талабалар турар жойлари ва ижара тўловлари мавзусида овозли чат ташкил қилишни режалаштиряпмиз. Ўшанда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоб олишлари мумкин бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Мустақиллик байрами тадбирлари очиқ майдонларда ўтказилади

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, мустақиллик байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилади.

Бунда масъуллар байрам тадбирларига ташриф буюрувчиларни ниқоб тақишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шарт.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Кармана туманидаги замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилишида иштирок этмоқда:

“2030 йилга бориб қуёш электр станциялари қувватини камида 5 минг, шамол электр станциялари бўйича эса 3 минг мегаВаттга етказишни режа қилганмиз.

Жумладан, жорий йил якунига қадар, Самарқандда қуввати 100 мегаВатт бўлган яна битта қуёш станцияси фойдаланишга топширилади”, - деди давлат раҳбари.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Кармана туманидаги замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши ортидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб,  атмосферага 160 минг тонна,  буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.

Бу экология учун жуда муҳим. Мен яқинда экология мавзусида катта йиғилиш ўтказдим. Чунки биз ушбу соҳага жиддий эътибор қилишимиз, халқимизнинг саломатлиги ҳақида қайғуришимиз шарт. Афсуски пандемия вақтида кўплаб юртдошларимиздан айрилдик, агар экология ҳақида кўпроқ қайғурганимизда, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ривожланганда кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қола олган бўлардик.

❗️Бундан ташқари электр ишлаб чиқаришда тежаладиган 80 миллион куб метр табиий газни энди аҳолига берамиз.

Шунга кўра, қуёш фотоэлектр станциялари мана шу жиҳатларидан ҳам фойдали”, - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳақида: Ўзбекистон томонга бирорта ўқ отилмаслиги учун ҳар қандай мулоқотга тайёрман

Шавкат Мирзиёев толиблар билан Ўзбекистон олиб бораётган мулоқотлар ҳақида фикр билдирди:

«Толибон билан кеча ёки бугун эмас, икки йил олдин мулоқотни бошлагандик. Телевизорда кўрган бўлсангиз, уларнинг Доҳадаги раҳбари Мулла Абдул Ғани Биродар жаноби олийлари ҳам ўшанда Ўзбекистон халқига, Ўзбекистон томонига бирорта ўқ отилмаслиги бўйича ваъда берганди. Ваъдасини бажараётгани учун ҳам улар билан мулоқот қилишимиз табиий.

Менга халқимнинг тинчлиги керак, осойишталиги керак. Фақат ва фақат ўзбек халқимнинг, жонажон Ўзбекистоннинг тинчлигига таъсир кўрсатадиган омил бўлса, ким бўлишидан қатъи назар мулоқотга киришишга тайёрман.

2 йил олдинги таҳлилларимиз толибларнинг кучайишидан далолат берган эди. Шунинг учун икки йил олдин улар билан мулоқотларни бошлагандик», - деди президент.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти Кармана туманида барпо этилган 100 мегаватт қувватга эга илк қуёш электр станциясини ишга туширди.


👉 @xushnudbek 👈
🇺🇿👏🏻💪Ураааа! Олтин медаль!

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган парадзюдочимиз Учқун Қуронбоев Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди!

Бу Ўзбекистон учун Токио Паралимпиадасидаги илк олтин медаль бўлди! Делегациямиз ҳисобида:

🥇1 та олтин
🥈1 та кумуш
🥉1 та бронза медали бор.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевга “Навоийазот” АЖда янги лойиҳаларга старт бериш маросимида Паралимпия ўйинларидаги олтин медаль ҳақида хабар беришди.

🇺🇿👏🏻Президент чемпион бўлган Учқун Қуронбоевни табриклади!


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” АЖ ходимлари билан суҳбатлашди, иш жараёнлари билан танишди, ишчилардан ҳол-аҳвол сўради.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади

Президентнинг тегишли Фармони асосида Мустақиллик байрами арафасида ҳамда байрамдан кейин иш ва дам олиш кунлари ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганларга ҳам, 6 кунлик ишлайдиганларга ҳам бир хил бўлади. Тақвим қуйидагича кўриниш олади:

31 август (сешанба) — иш куни;
1 сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик байрами;
2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни;
5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
6 сентябрь (душанба) — иш куни.

Маълумот учун:

ℹ️ 4 сентябрь (шанба) куни ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланиши белгиланган. Бунинг эвазига улар бошқа қайсидир куни ишлаб беришлари шарт эмас ёки меҳнат таътили кунидан ҳам қисқартирилмайди;

ℹ️ 2 ва 3 сентябрь қўшимча дам олиш куни деб белгилангани ҳисобига ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги 2 кунга қисқартирилади. Аммо меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи (халқ тилида — "отпускной пул") камайтирилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Расман: хорижлик мураббий миллий терма жамоани қабул қилиб олди

Словениялик мутахассис Сречко Катанец футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида расман таништирилди.

Маълумот учун, Сречко Катанец терма жамоанинг хориждан таклиф этилган тўққизинчи бош мураббийи бўлади. У бунга қадар Ироқ терма жамоасини бошқарган.


👉 @xushnudbek 👈