Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
472 subscribers
6.6K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
#ЭЪЛОН

“Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича Хоразм вилоят комиссияси”сининг 2020 йил 28 августдаги қарорига асосан, “TRITON MEGA LUX” масъулияти чекланган жамияти, “BOGOT TAKSI XIZMAT” масъулияти чекланган жамияти ва “DIYOR AVTO XIZMAT” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан автотранспортларни ишга шайлашда қонун хужжатларига амал қилинмаганлигини яъни лицензия талаблари ва шартларининг А-кичик банди бажарилмаганлиги учун, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 майдаги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги” 71-II-сонли қонунининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги
22-моддасига мувофиқ, 2020 йил 2 сентябр кунидан бошлаб “TRITON MEGA LUX” масъулияти чекланган жамиятига 2020 йил 18 февралда берилган АТ серияли №2000919 “йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш” ҳуқуқини берувчи, “BOGOT TAKSI XIZMAT” масъулияти чекланган жамиятига берилган 2018 йил 10 январда берилган АТ серияли №0044826 “йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш” ҳуқуқини берувчи ва “DIYOR AVTO XIZMAT” масъулияти чекланган жамиятига 2017 йил 26 декабрда берилган АТ серияли №0044819 “йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш” ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиниши муддатини ўн иш куни муддатгача тўхтатилганлигини маълум қиламиз.
Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Транспорт бошқармаси томонидан Тупроққалъа туманида янги автобус йўналишлари фойдаланишга топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи Рахматилло Бабаев иштирокидаги брифинг

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
🇺🇿 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинди.

1991 йилнинг 1 сентябри эса ҳар йили юртимизда - Мустақиллик куни сифатида нишонланиб келинмоқда.

Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муборак бўлсин!
✈️ Бир гуруҳ хоразмликлар «Москва – Урганч» чартер рейси орқали Россиядан қайтиб келишди

31 август куни, эрта тонгда Москва – Урганч йўналиши бўйича қўйилган чартер рейси орқали 238 нафар хоразмликлар Россиядан қайтиб келишди.

Улар Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 10 кун давомида меҳмонхоналарга карантинга жойлаштирилади.
Кўксарой қароргоҳида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади.
Коронавирус пандемияси туфайли бу йил Мустақиллик байрами ихчам шаклда ўтказилди. Кўксаройдаги маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

31 августа в комплексе “Куксарой” состоялось торжественное мероприятие по случаю двадцать девятой годовщины государственной независимости Республики Узбекистан.
Президент Шавкат Мирзиёев выступил с речью и поздравил наш народ с национальным праздником.
В этом году из-за пандемии коронавируса празднование Дня независимости проводится в более узком формате, в режиме онлайн. Церемония в «Куксарое» транслировалась по телевидению.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #bayram #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан Урганч шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Чеклов амалга ошириладиган йўллар ва чеклов вақти тўғрисида ушбу лавҳада батафсил танишинг.
5 сентябрдан йўналишли таксилар фаолиятига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб йўналишли таксида (“Дамас” русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига.

Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37оС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;

йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;

транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш белгиланган.