Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Куни кеча XORAZMBUGUN телеграм каналида "Урганч шаҳрининг марказий деҳқон бозори олдида чуқурча пайдо бўлибди" номли мақола эълон қилинган эди.

Бугун ушбу мақолада кўрсатилган Урганч шаҳар "И.Каримов" кўчасининг "Жиззах" кўчаcи билан кесишган қисмида (чорраҳасида) пайдо бўлган камчилик “Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш” Унитар корхонаси томонидан бартараф этилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
#Расмий_муносабат

Жорий йилнинг 16 апрель куни ижтимоий тармоқларда Хонка тумани марказидан кесиб ўтувчи 4р156А автомобиль йўли таъмирталаблиги, ҳамда Маданий ер маҳалласида жойлашган 38-мактаб олдига ўрнатилган сунъий нотекислик ўрнатилган бўлиб йўл белгилари билан жиҳозланмаганлиги аҳолига ноқулайлик туғдираётгани тўғрисида видео мурожаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаат Хоразм вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ва Хонка туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.

Пудратчи Хонка туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли бўлган 4р156А автомобиль йўлида, тумандаги алоқа қабелларини таъмирлаш натижасида ушбу йўлнинг кундаланг қисми қазилган жойларида корхонамиз тамонидан 17 апрель куни асфальтобетон ётқизилиб камчиликлар бартараф қилинди.

Хонка тумани Маданий ер махалласидан кесиб ўтувчи жойлашган маҳаллий аҳамиятидаги 4к940 автомобиль йўли бўйида жойлашган 38-мактаб олдига вертувал қабулҳоналардан келиб тушган мурожаатларни инобатга олиб, жорий йилнинг 16 апрель куни 38-мактаб олдига суьний нотекислик ўрнатилиб пиёдаларнинг қатнов қисмидан ҳавфсиз харакатланиши таъминланди, шу куннинг ўзида керакли йўл белгилари таъмирланиб кечки соат 19-00 ларда суьний нотекисликни огохлантирувчи йўл белгилари ўрнатилди.

Хоразм АЙХББ Ахборот хизмати
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Урганч-Ҳазорасп йўловчи ташиш газелидан одамлар норози” номли фотолавҳа юзасидан расмий муносабат.

Ушбу мурожаат юзасидан Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ва Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ШЙТ-315-сонли “Урганч-Ҳазорасп” йўналишли такси йўналиши бўйича йўловчи ташиш хизматини кўрсатаётган “Тўразода Ботирбек” хусусий корхонаси мутасадди раҳбарлари ҳамда корхонага тегишли бўлган Микроавтобуслар ҳайдовчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш, белгиланган меъёрдан ортиқча йўловчиларни миндирмаслик, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш ва йўловчилар билан муомала маданиятига амал қилиниши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳурматли йўловчилар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда, белгиланган карантин талаблари ва санитария-гигиена меъёрларига қатъий амал қилинг!

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Урганч халқаро аэропортига келиб қўнган фуқаролар оғир юкларини кўтариб чиқишлари учун қачон қулайлик яратилади?" номли видео мурожаат юзасидан "Урганч халқаро аэропорти" МЧЖ матбуот хизмати томонидан расмий муносабат.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Урганч-Ҳазорасп-Урганч йўналишидаги микроавтобусга нечта одам миниши зарур?” номли фотолавҳа юзасидан расмий муносабат.

Ушбу мурожаат юзасидан жорий йилнинг 21 июнь куни Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ва Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан “Урганч-Ҳазорасп” йўналишли такси йўналиши бўйича қўшма рейд тадбирлари ўтказилди.

Қўшма рейд тадбирларида 2 та микроавтобус ҳайдовчисига меъёридан ортиқ йўловчи чиқаргани аниқланди. Аниқланган қоидабузрлик учун Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасига асосан жарима чораси қўлланилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 636-сонли қарорининг 11-бандида кўрсатилган қоидабузрлик учун Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилганлиги учун белгиланган тартибда талаб шарти расмийлаштирилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Forwarded from С С
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда «Хива туманидаги камчиликлар янгича инновацион усулда бартараф қилинмоқда-ми?» мавзу юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган кўприк маҳаллий аҳамиятдаги 4к 949 "Пирнахос - Шомахулум - Чанашик - Хўжаовул" автомобиль йўлининг 7,2 км да жойлашган бўлиб, «Хива туман йўллардан фойдаланиш» унитар корхонаси томонидан жорий йилнинг III чорагида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун ажратилган маблағлар хисобидан таъмирланиш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.
#Расмий_муносабат

Facebook ижтимоий тармоқи орқали «Халқ дарди» сарлавхаси остида чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мурожаатда кўрсатилган йўл маҳаллий аҳамиятдаги 4к 942 ""Урганч - Янгиариқ" автойўли - Чандирқиёт қ.- Навхос қ." автомобиль йўли бўлиб, йўлнинг умумий узунлиги 10 кмни ташкил қилади.Ҳозирги кунда Хонқа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўлнинг 8-10 км оралиғида ажратилган лимит маблағлар доирасида йўлга асфальтобетон ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
#Расмий_муносабат

“Avtotrans Xorazm” унитар корхонасининг "Ipoteka bank" Хоразм вилояти филиали кредит тўловларидан бўлган қарздорлиги сабабли жорий йил 26 август куни автобус қатновлари тўхтатилган эди.

Ушбу масала юзасидан "Ipоteka bank" Хоразм вилояти филиали билан келишув музокалари олиб борилиб жорий йил 28 август кунидан йўловчилар учун автобус қатновлари йўлга қўйилди.

Республикамизда 2020 йил март ойидан буён давом этаётган пандемия сабабли барча соха каби транспорт сохасига хам ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
Photo
#Расмий_муносабат

“Xorazmliklar” телеграм каналида тарқалган видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ЙҲХБ билан биргаликда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма рейд тадбирлари ўтказиш тартиби йўлга қўйилган.
Жорий йилда қўшма рейд тадбирларида 2583 та фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодексининг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Жумладан, жорий йилнинг октябръ ойига қадар 3412 та ҳайдовчиларга нисбатан меъёридан ортиқ йўловчиларни ташиш шуғулланганлиги аниқланиб Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг, 128-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, жорий йил 16-17 октябрь кунлари Йўналишли такси (Газел) йўналиши бўйича хизмат кўрсатаётган 2 та хайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, мурожаат юзасидан жорий йилнинг 18 октябрь куни Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси томонидан вилоятдаги барча йўналишларда Йўналишли такси (Газел) йўналиши бўйича хизмат кўрсатаётган ташувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, барча йўналишлар буйича юзага келаётган камчиларларни бартаф этиш бўйича ташувчиларга тушунтириб, меъёридан ортиқ йўловчи ташаш кузатилганда Вазирлар Маҳкамасининг 368-сонли қарорига асосан тендер битими бекор бўлиши хақида огоҳлантирилганлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли йўловчилар, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жамоат транспортларида меъёридан ортиқ йўловчиларни чиқармасликга жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
#Расмий_муносабат

“You Tube” ижтимоий тармоқлари орқали жойлаштирилган, “Орзу маҳалласини обад қиламиз деб барбод қилишдими?” сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.


Урганч туманидаги Орзу маҳалласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048 – сонли қарорига асосан Обод маҳалла дастурига қиритилган бўлиб, дастурга асосан маҳалладаги жами 3,337 км узунликдаги йўлни, жумладан, 0,556 км узунликдаги йўлни асфальтобетон қопламаси билан, 0,621 км узунликдаги йўлни чақиқ тош билан ва 2,160 км узунликдаги йўлни қум-шағал аралашмаси билан таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, дастур ижросини таъминлаш мақсадида Урганч туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан режада кўрсатилган ишлар ўз вақтида тўлиқ бажарилганлигини маълум қиламиз.


https://t.iss.one/xorazmavtoyul_uz