Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
#Қадринг_баланд_бўлсин_она_тилим

1989 йил 21 октябрь “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 21 октябрь куни «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон қабул қилинди. Унга биноан 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланди.

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг 32 йиллиги ҳамда “Ўзбек тили байрами” куни кенг нишонланмоқда. Худди шундай тадбирлар Хоразм вилояти Транспорт бошқармасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида ташкил этилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирда бугунги кунда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, буюк тарихга эга она тилимизга мустақил юртимизнинг давлат тили мақоми берилгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлаётгани ҳамда давлат тилида иш юритиш ва унинг ўзига хос фазилатларини сақлаб қолиш бўйича транспорт тизимида ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Ходимлар ўтрасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида ташкил этилган тадбирда саволлар берилиб ғолиб бўлган ходимлар эсталик совғалари билан тақдирланди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати