Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
462 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
#live

Обод манзиллар сари

Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Айниқса, бу нурли манзилларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилишда, аҳолига ёрқин кайфият улашишда бебаҳо ҳиссадир.

Урганч шаҳар хокимлиги ва "Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан Урганч шаҳрининг "Олимпия" ва “Байналминалчи” маҳаллаларининг ички йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
#Live

✈️ "Урганч – Истамбул – Урганч" йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди


"Uzbekistan Airways" авикомпанияси "Урганч - Истамбул – Урганч" йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди.

Бугун, 28 март куни Урганч шахридан мазкур йўналишда илк парвоз амалга оширилди.


"Uzbekistan Airways" авикомпанияси маълумотига кўра ушбу йўналишдаги парвоз ҳафтасига бир маротаба яни якшанба куни амалга оширилади.
🔴 #LIVE

❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди.

🛣 Унда депутатлар “Мамлакатимизда умумий фойдаланишдаги ва халқаро тоифадаги автомобиль йўлларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда замонавий автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш ва қуриш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқдалар.

🗣 Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жавоб бермоқда.

❗️❗️📹 Мазкур тадбир тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Кўриш учун 👇

https://www.youtube.com/watch?v=CFGV5s4Q4Bk

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#Live

ОБОД МАҲАЛЛА ЙЎЛЛАРИ ОБОД БУЛМОҚДА

Хоразм вилояти Автомобиль йуллари бош бошкармаси ташаббускорлигида Хазорасп туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси "Ок-майдон" маҳалласига олиб борувчи 4К 975 автомобиль йўллининг 18-19 км қисмига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
#live

Айни дамда Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича вилоят ҳокими Ф.Эрманов иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Мазкур анжуманда, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
#Live

Хоразм вилоятида давлат аҳамиятидаги 4р 157 автомобиль йўли таъмирланмоқда

Жорий йилнинг 25 май куни Янгиариқ туманининг "Янгиариқ туман йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан давлат аҳамиятидаги 4р 157 "Урганч - Янгиариқ" автомобиль йўлининг 8-12 км қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
#Live

Бешта муҳим ташаббус амалда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича беш та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 12-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ва Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ҳамда Урганч транспорт коллежи ҳамкорлигида “Ёшлар шахмат тахтаси” биринчилиги ташкил этилди.

Мусобақада Урганч шаҳрининг “Юқори боғ”, “Олимпия” ва “Байналмилалчи” маҳаллаларида яшовчи уюшмаган ёшлар иштирок этишди ва 7 та тур ўйин натижаларига кўра тўпланган баллар ёрдамида ғолиблар аниқланди.

Ғолибларга Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси, Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ва Урганч транспорт коллежи томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
#Live

УРГАНЧ ШАҲРИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан йил бошидан яни
2021-2023 йилларда Хорази вилояти Урганч шаҳрида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган объектлар манзилли рўйхати шакиллантирилган. Шунга асосан, Урганч шаҳридаги уммумий фойдаланишдаги афтомобиль йўллари ҳамда ичқи кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Сўзимиз исботи, "Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан шаҳримиздаги “Авесто” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи "Маърифатчи" кўчасига асвальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
#live

Айни дамда Хоразм телерадиокомпанияси томонидан
“Ислоҳот ва масъулият” дастури орқали "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Ўзингизни қизиқтирган саволлар билан (62 223-92-01) (62 223-92-18) рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Эфир вакти 15:00 дан 16:00 гача

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
#live

"Ҳ.Олимжон" маҳалласига олиб борувчи йўлда асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида "маҳаллабай" дастури давомида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни дамда "Урганч туман йўллардан" фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туманининг Ҳ.Олимжон маҳалласига олиб борувчи 4к-939 йўлида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: Тошкент шаҳридан Нукус ва Урганч шаҳарларига авиачипта нархининг 25 фоизини бюджетдан субсидиялаш тартибини жорий қилдик. Натижада, авиачипта нархлари 33 фоизга арзонлаб, аҳоли учун қулайлик яратди (нархи 618 минг сўмдан 416 минг сўмга тушди).

Ушбу имтиёзни яна икки йилга узайтирамиз.

#uzlidep #MirziyoyevgaOvozBering #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун
#live

Ayni damda Xorazm viloyati transport boshqarmasi tomonidan Vazirlar mahkamisining 630 sonli va 738 sonli qarorlarini tushuntirish maqsadida tashuvchilarga o'quv-seminar bo'lib o'tmoqda.

Xorazm viloyati transport boshqarmasi Matbuot xizmat
#live #jarayon

Yo’lovchi tashish faoliyati bo’yicha nazorat tadbirlari o’tkazilmoqda.

Ayni damda, Xorazm viloyati transport boshqarmasi tomonidan viloyatimizning Hazorasp tumanida YPX xodimlari bilan hamkorlikda qo’shma reyd tadbirlari o’tkazilmoqda.
Qo’shma reyd tadbirlaridan ko’zlangan maqsad, yo’l harakati qoidalariga rioya etish, belgilangan tartibda yo’lovchi tashish faoliyatini olib borish va avtotransport vositalariga me'yoridan ortiqcha yo’lovchi chiqarmaslik etib belgilangan.

Xorazm viloyati transport boshqarmasi Matbuot xizmati
Forwarded from С С
#live

Ayni damda Xorazm viloyati transport boshqarmasi boshlig’i R.Babayev boshchiligida Xitoy xalq respublikasining “Zhengzhou Yutong Bus Co.LtD” kompaniyasining vakillari va viloyatdagi yo’lovchi tashish faoliyati bilan shug’ullanuvchi tadbirkorlar ishtirokida uchrashuv bo’lib o’tmoqda.

Uchrashuvdan ko’zlangan maqsad, viloyatimizdagi jamoat transportlarini yangilash, yo’lovchilar uchun zamonaviy va qulay transport vositalarini olib kelishdan iborat.

Xorazm viloyati transport boshqarmasi Matbuot xizmati
#live

Bugungi kunda transport infratuzilmasini yanada yaxshilash, sohada jahon tajribalarini keng qo'llash borasida keng salmoqli ishlar amalga oshirilmoqda.

Jumladan, O'zbekiston Respublikasi transport vazirligining delegatsiya a'zolari rasmiy tashrif bilan 21-25-noyabr kunlari Riga shahrida bo'ladilar.

Tashrifdan ko'zlangan maqsad Latviyaning Riga shahrida faoliyat olib borayotgan shahar transport korxonalari faoliyati,  jamoat transportlariga yaratilgan imkoniyatlar va shunga o'xshash sohaning boshqa yirik tarmoqlari bilan yaqindan tanishish hamda tajriba almashishdan iborat.

Ayni damda O'zbekiston Respublikasi transport vazirligining delegatsiya a'zolari va Latviya transport vazirligi o'rtasida uchrashuv bo'lib o'tmoqda.

Xorazm viloyati transport boshqarmasi matbuot xizmati
#Live

Аyni damda Xorazm teleradiokompaniyasi tomonidan “Ochiq muloqot” dasturi orqali transport va yo'l xo'jaligida amalga oshirilayotgan ishlar" mavzusida ochiq muloqot boʼlib oʼtmoqda.

Oʼzingizni qiziqtirgan savollar bilan (62 223-92-18) raqamlariga murojaat qilishingiz mumkin.

Efir vaqti 18:10 dan 19:00 gacha

Xorazm viloyati Transport boshqarmasi Matbuot xizmati