Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
464 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Тошкент шаҳрида ўтаётган халқаро конференция доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак олий даражадаги саммитга тайёргарлик кўриш, қўшма дастур ва лойиҳаларни, энг аввало савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар соҳаларда илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
__

На полях международной конференции, проходящей в Ташкенте, Президент Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел России Сергея Лаврова.
Обсуждены вопросы дальнейшего укрепления отношений стратегического партнерства и расширения многопланового сотрудничества.
Особое внимание уделено подготовке предстоящего саммита на высшем уровне, продвижению совместных программ и проектов, прежде всего в торгово-экономической и культурно-гуманитарной сферах.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқаро конференция доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкарни қабул қилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини, шунингдек, Афғонистонда тинчликка эришиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга қаратилган минтақавий лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.
Учрашувда икки мамлакат ҳудудларини фаол жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳим экан таъкидланди.


На полях международной конференции Президент Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Индии Субраманьяма Джайшанкара.
Высоко оценены усилия Узбекистана по продвижению взаимосвязанности Центральной и Южной Азии, а также региональных проектов, направленных на достижение мира в Афганистане и экономическое восстановление этой страны.
Подчеркнута важность реализации проектов в приоритетных направлениях с активным вовлечением регионов двух стран.

#Mirziyoyev #qabul #Hindiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#live

"Ҳ.Олимжон" маҳалласига олиб борувчи йўлда асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида "маҳаллабай" дастури давомида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни дамда "Урганч туман йўллардан" фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туманининг Ҳ.Олимжон маҳалласига олиб борувчи 4к-939 йўлида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Марказий сайлов комиссияси (МСК) аъзоси аэропортлар ва аэровокзаллар, темир йўл вокзаллари ҳамда станцияларидаги хизмат кўрсатиш залларидан текин фойдаланади.

МСКнинг аъзоси ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиацияси агентлиги ёки аэропортлар унга поезд вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой бериши шарт.

МСК аъзоси МСКнинг мажлисига бораётганда унга самолёт чиптаси парвоздан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эса камида бир сутка олдин берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

🚆Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 20-21 июль кунларидан “Тошкент – Урганч – Тошкент” йўналишида қўшимча 156/155 сонли йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади.

📆 Ушбу поездлар 20 июлдан ҳар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари соат 20:13 да Тошкент-Жанубий вокзалидан, 21 июлдан бошлаб эса ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари соат 16:49 да Урганч вокзалидан доимий равишда қатновини амалга оширади.

☎️ Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТРАНСПОРТ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ЎРНИ БЕҚИЁСДИР

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, тадбиркорликни ривожлантириш истагидаги фуқаролар учун хам имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

Юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришда транспорт хизматлар сифати алоҳида аҳамият касб этади.

Вилоятимиздаги халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташаббускор тадбиркорлар “Саттор-Санжар транс” МЧЖ томонидан 11 та ва “Хонқа транс логистик” МЧЖ томонидан 6 та “МАN” русумли юк ташиш транспорт воситалари олиб келинди.

Кўзланган мақсад, вилоятимизда етиштирилган экспортбоп маҳсулотларни ўз манзилига тез, сифатли ва хавфсиз етказишдир.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Forwarded from С С
#Тайинлов!

Хоразм вилояти ҳокимининг 27-12-0-Q/21 сонли қарорига асосан, Йўлдошев Нодиржон Рустамбоевич Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Йўлдошев Нодиржон Рустамбоевич бунга қадар, Хоразм вилояти транспорт бошқармаси темир йўл транспорти бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🅿️ Автомобиль тўхташ жойлари ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади:

🔹 автомототранспортни таъмирлаш, ювиш, унга ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш, бунинг учун махсус ажратилган жойдан ташқари;

🔹 двигатель ва агрегатлар учун очиқ ҳолдаги оловдан фойдаланиш;

🔹 автомототранспортни соатига 5 км дан ортиқ тезликда бошқариш;

🔹 тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш;

🔹 ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун жойлар барпо этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автотранспорт воситаларининг санитария талаблари доирасида хизмат кўрсатиши, ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилишини таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчи ва йўловчилар, жамоат транспорти хизматида фойдаланганда белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
⚡️Ўзбекистондан чегарасидан автойўл орқали кириб келаётганлар чет элликларда COVID-19 аниқланса республика ҳудудига киритилмайди

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

🚧 Республика ҳудудига коронавирус инфекциясининг четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида жорий йил 20 июлдан бошлаб Ўзбекистон чегарасидан автойўл чегара ўтқазиш пункти орқали кириб келаётган шахсларни ўз маблағлари ҳисобидан чегара ўтқазиш пункларида экспресс антиген тест усулида таҳлил топширишлари ва манфий натижа қайд этилган ҳолдагина Республика ҳудудига киритилишига рухсат берилади.

Шу билан бирга, автойўл чегараларида экспресс антиген тест таҳлилида мусбат натижа қайд этиладиган бўлса чет эл фуқаролари ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш фуқаролиги бўлмаган шахслар Республика ҳудудига киритилмайди. Бунда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган ва Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар мустасно саналади.

🏥 Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва яшашга рухсат берилган фуқароларда коронавирус инфекцияси аниқланганда COVID-19 бўйича ташкил этилган махсус шифохоналар ёки касаллик даражасига кўра уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

🔘 Шунингдек, Сўх тумани, Шоҳимардон, Чўнқара, Тоштепа аҳоли пунктларида чегара ҳудудларидаги автотранспорт чегараси алоҳида ҳудуд деб юритилиб, Ўзбекистон республикаси томонидан транзит тарзда бораётган Ўзбекистон фуқароларидан коронавирус инфекциясига барча турдаги тест таҳлилларини топшириш талаб этилмайди.

Мазкур тартиб алоҳида ҳудудларга кириб-чиқаётган Қирғизистон Республикаси фуқароларига тадбиқ этилади.

✔️Ҳар куни ишга қатнаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасида кунлик қатнаб, фаолият амалга ошираётган шахсларга алоҳида имтиёз берилди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
2021- йилнинг январь-июнь ойларида автомобиль ишлаб чиқариш саноатида энг кўп “Cobalt” ишлаб чиқарилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021- йилнинг январь-июнь ойларида 31 788 дона “Cobalt” ишлаб чиқарилган.

2021- йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар рўйхати:

“Cobalt” - 31 788 дона

“Damas” - 28 772 дона

“Lacetti-Gentra” - 21 962 дона

“Nexia” - 13 943 дона

“Labo“ - 6 230 дона

“Spark” - 6 085 дона
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч уйғотганини таъкидлади.

Масалан, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.

Ёки Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани шарофатидан 100 мингга яқин оила рўшнолик кўрган.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter