Forwarded from Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Navro'z Ashurmatov)
#Очиқ_мулоқот
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида республикамизда контейнер ташувларини ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов раҳбарлигида бўлиб ўтган давра суҳбатида ташувчилар, йирик экспортёрлар ва шахсий контейнер паркини бошқарувчи компаниялар вакиллари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган тадбирда халқаро юк ташувлари соҳасида контейнер ташувларининг улушини ошириш юзасидан компанияларнинг таклифлари, шунингдек, фаолият давомида юзага келаётган муаммоли масалаларнинг ечими юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram | ⠀