Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
🇹🇷 🇺🇿Истанбул – Урганч – Истанбул йўналишида илк парвоз амалга оширилди.

✈️ Бугун соaт 07:50 да "Turkish Airlines" авиакомпаниясининг Airbus A-320 ҳаво кемаси "Урганч Халқаро аэропорти"га келиб қўнди.

Истанбул - Урганч - Истанбул йўналиши бўйича "Turkish Airlines" авиакомпаниясининг илк парвози тантали равишда кутиб олинди.

📍Мазкур йўналишда парвозлар ҳафтада бир маротаба жума куни амалга оширилади.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
“Ўзбекистон темир йўллари”: “Йўловчи поездларнинг ҳар бир вагонига тиббиёт ходимлари бириктирилади”
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда йўловчи ташиш вагонларига кондисионерлар ўрнатиш масаласи кўп муҳокама қилинмоқда. Бунга асосий сабаб қилиб, ноодатий табиий иссиқлик поездларни шамоллатиш тизимида узилишлар келтириб чиқараётганини келтириш мумкин.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти юртдошларимиздан ушбу масалага бефарқ бўлмаганлари учун миннатдорчилик билдиради, шунингдек, юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, йўловчи поездларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича комиссия тузилди. Бугун 10-июнь куни “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Х.Н. Хасилов бошчилигида ишчи комиссия “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖга ташриф буюрди.

Батафсил танишинг

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифи доирасида Душанбедан Хўжандга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Икки мамлакат байроқлари билан безатилган аэропорт ва кўчаларда жамоатчилик вакиллари Президентимизни катта хурсандчилик билан кутиб олди.
Икки мамлакат етакчилари қисқа учрашув ўтказиб, биргаликда Хўжанд яқинидаги "Арбоб" маданият саройига йўл олдилар.

Во второй день своего официального визита в Таджикистан Президент Шавкат Мирзиёев прибыл из Душанбе в Худжанд.
Здесь высокого гостя встретил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон. В аэропорту и на улицах города, украшенных флагами двух стран, Президента нашей страны также радостно встречали многочисленные представители общественности.
Лидеры провели короткую встречу и вместе направились во Дворец культуры "Арбоб" вблизи Худжанда.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #Xujand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги “Вахдати миллат” боғига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари боғда ташкил этилган Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Мева-сабзавотларни ўзаро етказиб бериш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кузатди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана посетили сад «Вахдати миллат» в Гафуровском районе Согдийской области.
Главы государств ознакомились с организованной здесь выставкой сельскохозяйственной продукции Таджикистана. Ответственным лицам двух стран даны указания касательно взаимных поставок плодоовощной продукции.
На этом официальный визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан завершился. Главу нашего государства проводил лидер Таджикистана Эмомали Рахмон.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #kurgazma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter