Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
464 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил официальный визит в Таджикистан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Kарьера_куни

Транспорт университети битирувчиларига иш ўринлари тавсия этилди

Бугун, 11 июнь куни “Карьера кунлари” доирасида Автомобиль муҳандислиги ва йўллари соҳаси битирувчилари билан иш берувчи ташкилотлар вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Университет битирувчиларини ишга тақсимлаш, тавсия этиш ва жойлаштириш мақсадига қаратилган бугунги мулоқотларда Автомобиль йўллари қўмитаси, “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ, “Ўзавтотранссервис” МЧЖ, “Ўзавтовокзал” ДУК масъуллари иштирок этишди.

Талабаларни ишга жойлашишига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида битирувчиларнинг потенциал имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Ҳар бир талаба билан уларнинг малакавий сифатлари ва касбий маҳоратларига оид савол-жавоблар қилинди.
       
Жорий 2020-2021 ўқув йилида университетнинг Автомобиль муҳандислиги ва йўллари соҳасида 8 та таълим йўналиши бўйича 548 нафар ҳамда 11 та магистратура мутахассислиги бўйича 77 нафар талабалар муваффақиятли тамомлаш арафасида турибди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Тошкент метрополитенига янги раҳбар тайинланди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ягона акциядори қарори билан Усманов Рахманбек Жаҳонгирович “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари – “Тошкент метрополитени” УК бошлиғи этиб тайинланди.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Урганч халқаро аэропортидаги холат бартараф қилинди.

Урганч-Санкт Питербург йўналиши бўйича парвоз маълум сабабга кўра яъни Россия давлатининг миллий байрами туфайли кечиктирилган эди.
Мазкур воқеа сабабли фуқаролар ўртасида турли тушинмовчиликлар сабаб, Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев, Урганч халқаро аэропорти директори Худайберган Курязов ва вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановнинг шаҳсан ўзлари Урганч халқаро аэропортига ташриф буюриб, фуқароларга юқоридаги холатлар тўғрисида маълумотлар берди ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ҳоҳловчи йўловчилар чипта пулларини қайтариб олишлари мумкинлигини ёки муаммо ҳал бўлгунга қадар меҳмонҳонада кутишлари ва етиб олишлари учун 2 та автобусни ажратиб берди.

Бироқ кеч бўлишига қарамасдан парвоз билан боғлиқ муаммо бартараф қилинди ва йўловчилар Урганч-Тошкент йўналиши орқали Тошкентга ва у ердан Тошкент-Санкт Питербург йўналиши орқали Россия давлатига етиб олишлари таъминланди.

Aйни дамда барча йўловчилар юқорида кўрсатилган рейс бўйича парвозга кўтарилиб бўлишган.

Эслатма: Урганч халқаро аэропорти фақатгина йўловчи ва ҳаво кемаларига хизмат кўрсатади.
Чипталар ва уларнинг нархлари билан шуғулланиш ваколатига эга эмас.
✈️ Урганч - Тошкент йўнаилиши бўйича қўшимча рейс.

«Uzbekistan Airways» АЖ 13-июнь куни Урганч - Тошкент йўнаилиши бўйича қўшимча рейсни амалга оширади!

🛫 Урганчдан учиш: 16:00
🛬 Тошкентга келиш: 17:20

------------------------------------------------------------

✈️ Дополнительный рейс Ургенч - Ташкент.

AO “Uzbekistan Airways” 13 июня выполнит дополнительный рейс по маршруту Ургенч - Ташкент!

🛫 Вылет из Ургенча: 16:00
🛬 Прилёт в Ташкент: 17:20

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
Ҳурматли йўловчилар!

14 июнь Урганч буюм бозори бош бекатидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

09:00 Урганч - Нукус 20 000 сўм
09:00 Урганч - Шахрисабз 82 000 сўм
15:00 Хива-Чирчиқ 132 000 сўм (Хива вокзали бекатидан)
16:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 85 000 сўм

Чипталарни Урганч буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент матбуот хизматининг яна бир янги лойиҳаси - "Менинг ҳикоям". Унда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар ушбу ташаббуснинг улар ҳаётида нималарни ўзгартиргани, қандай кўмак бергани ҳақида сўзлайдилар.

В новом проекте пресс-службы Президента - "Менинг ҳикоям" ("Моя история") - юноши и девушки, включенные в "Молодежную тетрадь", расскажут о том, как эта инициатива помогла им изменить жизнь к лучшему.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат, ҳудудлараро ҳамкорликка оид ҳамда тижорат банклари томонидан шакллантирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди. Малакали шифокорлар тайёрлашга қаратилган режалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни танқидий баҳолаб, уларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами в сферах здравоохранения и коммунального обслуживания, межрегионального сотрудничества, а также с проектами коммерческих банков.
Особое внимание уделено строительству и оснащению новых корпусов для Республиканского медцентра онкологии и радиологии. Рассказано о планах по подготовке квалифицированных врачей.
Глава государства критически оценил проекты и дал указания по их доработке.

#Mirziyoyev #taqdimot #soqliqnisaqlash #kommunal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси томонидан шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар тўғрисида маълумот

👉🏻1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс учун – 3 та


👉🏻Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар учун – 302 та

👉🏻Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар учун 109 та

кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар учун 242 та

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси томонидан жами 656 та шаҳар йўловчилар транспортида бепул фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар берилгпн.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz