Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
#live

Айни дамда, Урганч ҳалқаро аэропортидан Урганч-Фарғона HY-055 йўналиши бўйича илк парвоз амалга оширилмоқда.

Урганч халқаро аэропорти матбуот хизмати
#Live

Урганч тумани "Орзу" маҳалласининг 3,415 км автомобиль йўллари қайтадан таъмирланмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
#Рейд #Live

Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида вилоят Транспорт бошқармаси ва ЙХҲБ масъул ҳодимлари билан ҳамкорликда қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган қўшма рейд тадбирида бир неча ҳайдовчилар томонидан ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан харакатланиётганлиги аниқланди.

Қўшма Рейд давомида меъёрий ҳужжатларсиз автотранспорт воситасини бошқарган ҳайдовчилар аниқланди ва белгиланган тартибда чора кўрилди.

Барча йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари ва ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
#Live

“Обод маҳалла” давлат дастури доирасида Ягибозор тумани "Дўстлик" маҳалласида жами 5 км. узунликдаги ички йўллар, 700 метр газ қувури таъмирланади. 3 км. қисмини синовдан ўтказиш ва текшириш, 1,2 км. қисмини бўёқлаш, 48 та газ тақсимлаш мосламаларини техник тафтишдан ўтказиш, 505 та хонадонларга замонавий электрон газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиш ишлари бажарилади.
Бугуннинг ўзида ички кўчаларга тош (ШПС)ташлаш ишлари бошлаб юборилди.
#live

Айни дамда Янгибозор туман ҳокими ҳудудларлаги ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда. Уйғур қишлоғида бўлиб турган ҳоким Ўктам Қурбанов баҳорги тайёргарлик, ободончилик ишларини танқид қилиб, ҳудуд масъуллари, фермерлар ва фаоллар билан учрашиб, қилинадиган ишлар бўйича топшириқлар берди.

Ҳозирги дамда ҳоким автобусда масъуллар билан биргаликда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида маҳаллаларни кўрмоқда. Уйғур қишлоғидан йўлга чиққан автобус Қаландардўрман қишлоғи томон ҳаракатланяпти.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#live

Обод манзиллар сари

Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Айниқса, бу нурли манзилларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилишда, аҳолига ёрқин кайфият улашишда бебаҳо ҳиссадир.

Урганч шаҳар хокимлиги ва "Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан Урганч шаҳрининг "Олимпия" ва “Байналминалчи” маҳаллаларининг ички йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
#Live

✈️ "Урганч – Истамбул – Урганч" йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди


"Uzbekistan Airways" авикомпанияси "Урганч - Истамбул – Урганч" йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди.

Бугун, 28 март куни Урганч шахридан мазкур йўналишда илк парвоз амалга оширилди.


"Uzbekistan Airways" авикомпанияси маълумотига кўра ушбу йўналишдаги парвоз ҳафтасига бир маротаба яни якшанба куни амалга оширилади.
🔴 #LIVE

❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди.

🛣 Унда депутатлар “Мамлакатимизда умумий фойдаланишдаги ва халқаро тоифадаги автомобиль йўлларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда замонавий автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш ва қуриш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқдалар.

🗣 Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жавоб бермоқда.

❗️❗️📹 Мазкур тадбир тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Кўриш учун 👇

https://www.youtube.com/watch?v=CFGV5s4Q4Bk

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#Live

ОБОД МАҲАЛЛА ЙЎЛЛАРИ ОБОД БУЛМОҚДА

Хоразм вилояти Автомобиль йуллари бош бошкармаси ташаббускорлигида Хазорасп туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси "Ок-майдон" маҳалласига олиб борувчи 4К 975 автомобиль йўллининг 18-19 км қисмига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
#live

Айни дамда Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича вилоят ҳокими Ф.Эрманов иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Мазкур анжуманда, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат