#Тақдимот
Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбариятининг 2023 йилги иш режаси тақдимоти билан танишди.
Маълумки, кейинги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да бу йўналишдаги ишларга эътибор янада кучайтирилади. Тақдимотда таъкидланишича, 2023 йилда вилоятимизда 2 та оилавий поликлиника, 7 та оилавий шифокорлик пункти, 24 та хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилади, 2 та тиббиёт муассасасида инвестиция дастури доирасида 42 млдр. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилади, вилоят эндокринология диспансери ва Боғот туманлараро перинатал маркази учун қўшимча бинолар қурилади. 857 минг нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади, шифокорларнинг 2 минг нафари Республикада, 110 нафари хорижда малака оширади.Туғма юрак нуқсони бўлган 104 нафар болада маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. Тизимни рақамлаштириш жараёнлари давом эттирилади.
Тақдимотда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов вилоятдаги барча ихтисослашган тиббиёт муассасалари бош шифокорлари билан мулоқотда бўлиб, шифохоналарда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram