#Спортчилар_тантанали_кутиб_олинди
Ҳазорасп туманидаги темир йўл бекатида Туркиянинг Анталия шаҳрида Муай тай спорт тури бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида қатнашиб, бронза медалларини қўлга киритган спортчиларимиз Бойхон Шарифбоев, Диёрбек Абдуллаев ва маҳоратли тренер Азамат Эгамбердиевлар карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди.
Кутиб олиш маросимида туман ҳокими З.Абдиримов, туман прокурори Д.Мадиримовлар иштирок қилди ва спортчиларимизни ушбу ютуқлари билан муборакбод қилиб, қимматбаҳо совғалар топширдилар.
Шунингдек, тадбирда туман кенгаши депутатлари, спортчиларимизнинг устозлари, ота-оналари, яқинлари ва спорт мактаби ёшлари иштирок этишди.
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube