Xorazm.uz
11.1K subscribers
11.7K photos
686 videos
12 files
3.99K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Жорий йил якунигача жами қуввати 57 минг тонна бўлган 10 та агрологистика маркази, 230 минг тонналик совуткичли омборхонани ишга тушириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Вилоят ҳокимларига йил якунигача 14 минг, келгуси йили 29 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этиш топширилди.

Бундан ташқари, Қўрғонтепада 300 гектар, Фарғона туманида 200 , Поп, Янгиқўрғон ва Оҳангарон туманларида 100 гектардан саноатлашган интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш ва Ўсимликлар карантини агентликларига экспортга юборишда ҳар бир мева-сабзавот тури бўйича алоҳида техник стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда атиги 10 та тумандаги 3 минг 900 гектар майдонда органик сертификат мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Жаҳон бозорида органик маҳсулотлар нархи анъанавий маҳсулотлардан 2-3 карра қиммат.

Масалан, Нукус туманидаги тадбиркор 50 гектар ерда органик помидор етиштириб, қуритиб Европага 6 доллардан экспорт қилаяпти (анъанавий помидор 1 доллардан кам). Ёки, Тошкент шаҳридаги корхона Каттақўрғон ва Чимқўрғон сув омборлари атрофидаги 400 гектарда органик мош, ловия, ерёнғоқ етиштираяпти.

Мутасаддиларга органик майдонларни 2025 йилда 10 минг гектарга, келгуси уч йилда 100 минг гектарга етказиш топширилди.

Эндиликда органик майдон ташкил қилган фермер ва деҳқонларга ерни лазер билан текислаш харажати давлат томонидан қоплаб берилиши, “Органик”, “Глобал Гап”, “Ҳалол”, "Кошер" каби сертификатларни олиш харажатлари учун субсидия ажратилиши, йирик савдо тармоқларида органик маҳсулотлар учун алоҳида расталар ташкил этилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Банклар балансига олинган иссиқхона, қайта ишлаш цехлари, музлаткичли омборлар узоқ вақт ишлатилмаса, яроқсиз аҳволга келиши қайд этилди.

Шу боис ушбу корхоналарни тажрибали тадбиркорларга уч йил муддатга ишончли бошқарувга бериш таклиф этилган. Ижобий натижа кўрсатган тадбиркорларга бу мулклар 10 йилда бўлиб тўлашга берилади.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга етказиб бериш тизимини иссиқхоналар учун ҳам жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.

Ўмон Султонлигининг йирик савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотлари учун алоҳида раста ажратилиб, илк бор гилос, шафтоли ва ўрик экспорти йўлга қўйилди. Ушбу тажрибани Малайзия, Саудия Арабистони, Араб Амирликлари, Қатар, Сингапур, Корея, Япония ва Европада кенгайтириш муҳим экани айтилди.

Ушбу давлатларда савдо ярмаркаларини биринчи марта ташкил қилиш харажатлари қоплаб берилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда ҳокимлар томонидан экспортни бажариш учун бошқа вилоятдан келган тадбиркорларга тўсқинлик қилиш ҳоллари ҳалигача учраётгани кўрсатиб ўтилди. Оқибатда харидори ва маблағи тайёр экспортчилар маҳсулотсиз қолиб кетаяпти.

Бундан буён экспорт жараёнида фитосанитар сертификатда маҳсулот етиштирилган ҳудуд мажбурий кўрсатиладиган тизим бўлиши эълон қилинди. Шунда экспортчиларимиз сунъий тўсиқларга учрамайди.

Масъул идораларга божхона ва карантин маълумотлар базасини интеграция қилиб, бу тизимни ишлатиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари давлатимиз раҳбари атроф-муҳит мавзусига ҳам тўхталди.

Мутасадди раҳбарлар Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича 1,3 миллиард долларлик лойиҳаларни тезлаштириш бўйича ишлар қандай олиб борилаётгани юзасидан ҳисобот берди.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ҳудудларда ишлар қай даражада ташкил этилаётгани таҳлил қилинди ва тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларининг масъулиятини кучайтириш, барча топшириқларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш, назорат тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикрлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
Сайёр қабул

Бугун Қўшкўпир туманидаги 10-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенсияси (UNCCD) Томонлар конференсияси 16-сессиясининг (COP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.

“Бизнинг еримиз. Бизнинг келажагимиз” шиори остида ўтказилаётган тадбирда  конвенциясининг 197 та иштирокчиси (196 та давлат ва Европа Иттифоқи) вакиллари иштирок этмоқда. Конференция жорий йилнинг 13 декабрига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида Самарқандда БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21 сессияси ўтказилган бўлиб, унда 196 мамлакатдан 1000 дан ортиқ делегат иштирок этган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк