Xorazm.uz
11.1K subscribers
11.7K photos
688 videos
12 files
4.01K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Бугун Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишларида маърузаларида илгари сурилган ҳамда 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиши муносабати билан ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва Миллий кадрлар заҳирасига киритилган номзодлар олдида турган вазифалар бўйича ўқув-амалий семинар бошланди.

Тўрт кун давом этадиган семинарни ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига юклатилган вазифалар, жумладан, “маҳалла еттилиги” фаолиятини янги механизм асосида йўлга қўйиш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, масъул раҳбарлар фаолиятини самарали ва ўзаро ҳамкорликда ташкил этиш билан боғлиқ долзарб масалалар қамраб олинган.

Семинарнинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев иштирок этди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бугун Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда нуронийлар, маданият ва санъат намояндалари, ёшлар иштирок этишди.

Маросимда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, серқирра истеъдод эгалари жамланган мазкур ижодий жамоанинг Хоразм қўшиқчилик ва рақс санъати ривожидаги улкан хизматлари ҳақида тўхталди. Таъкидлаш жоиз, бу даргоҳда кўп йиллар давомида миллий санъатимиз дарғалари фаолият кўрсатган, халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, нуфузли кўрик-танловлар ғолиблари етишиб чиққан. Филармония жамоаси дунё бўйлаб гастроль сафарларида, халқаро фестивалларда миллий санъатимизни зўр маҳорат билан намойиш этиб келишмоқда.

Шаҳримиз кўркига кўрк бўлиб қўшилган ушбу янги санъат кошонасида машғулот заллари, репетиция хоналари, умуман санъаткорларнинг эркин ижод қилиши учун барча шароитлар яратилган. Янги бино Конституция куни байрами арафасида воҳа санъат аҳли учун муносиб туҳфа бўлди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳри ва Урганч тумани тадбиркорлари билан учрашди.

Учрашувда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун қулай шарт-шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари вакилларининг муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди, таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Шунингдек, янги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Боғот ва Хонқа тумани тадбиркорлари билан учрашди.

Учрашувда тадбиркорлар фаолиятларини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича ўзларининг қатор таклифларини билдирдиб, айрим муаммолари ечимида амалий ёрдам сўрадилар.

Мулоқот давомида янги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўз юритилиб, муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бизнес лойиҳаларни молиявий қўллаб- қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram