Xorazm.uz
11.1K subscribers
11.7K photos
686 videos
12 files
3.99K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
📣 "Cyber Week Xorazm" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида “Энг яхши контент” танлови бошланди!

🌐 Танловда фақат Хоразм вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган эркин ижодкорлар (блогер, вайнер ва бошқалар) ҳамда ҳаваскор фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

ℹ️ Танловда иштирокчилар телеграм ботга кибержиноятларни олдини олиш ва аҳолини огоҳликка чақирувчи 2-3 дақиқалик видеоконтент (видеолавҳа)лар юборишлари лозим.

📲 Ижод намуналари 2023 йил 22 июнь куни соат 18:00га қадар https://t.iss.one/Cyber102Bot телеграм бот орқали қабул қилинади.

🏆 Ғолиб ва совриндорлар ижтимоий тармоқларда овоз бериш йўли орқали аниқланади.

Бизнинг каналларимиз: 👇👇👇
💻 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 📝 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎞 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Вилоят ҳокимлигида Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йилдаги  фаолияти ва 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси бўйича тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда 2026 йилда ташкил этилганига 100 йил тўладиган ушбу тиббиёт марказининг бугунги фаолияти, муаммолари ва ривожланиш йўналишлари тўғрисида маълумот берилди. Марказ фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурдан биноларни таъмирлаш, замонавий тиббий-диагностика жиҳозларини сотиб олиш, етакчи хорижий клиникаларда кадрлар малакасини ошириш, юқори технологиялар ёрдамида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиётлари улушини кўпайтириш масалалари ўрин олган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникасида бўлиб, мазкур шифо масканларида беморлар учун яратилган шароитлар, янги даволаш усулларининг жорий этилиши, замонавий тиббий жиҳозлар ҳамда дори-дармон воситалари таъминоти билан танишди.

Шифокорлар ва бўлимларда даволанаётган беморлар билан мулоқот жараёнида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, кадрлар малакасини ошириш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
50 дан ортик давлат мулки ва мулкий ҳуқуқларини 3 ойдан 3 йилгача бўлган муддатларда бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинг!

Xоразм вилоятида савдога чикарилган ер участкалари, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар билан танишинг!

Xоразм вилоятидан савдога чиқарилган ер участкалари!

Xоразм вилоятида 3129 дан ортиқ кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг!

Xоразм вилоятидан Деҳқон xўжалигига мўлжалланган 12 та ер участкаларини ижарага олинг!

Бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоиз пасайтириш механизми қўлланилган давлат активлари билан танишинг!

Xоразм вилоятида 4000 га яқин ер участкаларини таклиф этади!

"E-AUKSION" електрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича видеоқўлланмалар билан танишинг!

Саволларга жавоб олиш

Телеграмдаги расмий канали

☎️: 71 202 21 11
☎️: 99 207 26 03

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Жорий ўқув йили учун 34860 нафар бакалавриат, 8923 нафар магистратура йўналишларига грант ўрни ажратилган

АОКАда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Билимни баҳолаш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида жорий ўқув йили учун ОТМларга қабул масалалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди:

ОТМларга ўқишга қабул қилишда жами 206857 нафар (43783 таси грант, 163074 таси тўлов-контракт) талаба учун ўрин ажратилади. Шундан:

бакалавриат учун кунудузги таълим шаклига126714 нафар (34860 таси грант, 91854 таси контракт);

сиртқи таълим шаклига49063 нафар (тўлиқ контракт);

кечки таълим шаклига11125 нафар (контракт);

масофавий таълим шаклига2825 нафар (контракт);

магистрлар тайёрлаш бўйича17130 нафар (8923 таси грант, 8207 таси контракт) ўрин белгиланган.

😎 Республикада фаолият юритаётган хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат ОТМда кадрлаш тайёрлаш учун
1000 та давлат грант ўрни ажратилади.

📌Батафсил маълумот


✔️Жорий ўқув йилида 8 та ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказилади;

✔️ Ўқишга кириш учун фақатгина биометрик паспорт ёки ID-карта ва умумий ўрта таълим олганини тасдиқловчи ҳужжат (аттестат, диплом) талаб этилади;

✔️ Рўйхатдан ўтишда 2 та танлов устуворлиги: давлат гранти ва таълим йўналиши бўйича 5 тагача таълим йўналиши танлаш мумкин;

✔️ Абитуриентларнинг тест синовида тўплаган баллари тест топширганнинг эртаси кунида шахсий кабинетга жавоблар варақаси сканер қилиниб, тўғри ва нотўғри жавоблар кўрсатилган ҳолда юборилади;

✔️ Талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганлиги тўлиқ тест синовлари якунлангандан сўнг 1 ҳафта ичида эълон қилинади.

📌Батафсил


Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Вилоятимизда илк бор умумий ўрта таълим мактаблари, профессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва ижодкор ёшлар учун вилоят ҳокими стипендияси таъсис этилган эди. Махсус комиссия вилоят ҳокими стипендиясини олиш учун тавсия этилган номзодларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, иқтидори ва ижтимоий фаоллигини кўрсатиб берувчи ҳужжатларни Низом талаблари асосида ўрганиб чиқиб, ғолибларни аниқлади.

Бугун вилоят ҳокими стипендияси соҳибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов 26 нафар иқтидорли ёшларга махсус сертификатларни тантанали равишда топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Хоразм вилоятида IT таълим хизматларини кўрсатиш, ёшларнинг дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокими грантлари эълон қилинган эди.Танловга топширилган барча ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.

Танлов якунига кўра:
-Зафарбек Собиров “MBOS” лойиҳаси орқали 1-ўринни эгаллаб, 100 млн. сўм миқдоридаги;

-Жамшидбек Қуранбаев “Zerox” лойиҳаси орқали 2-ўринни эгаллаб, 80 млн. сўм миқдоридаги;

-Беҳрузбек Болтаев “Trim uz” лойиҳаси орқали 3-ўринни эгаллаб, 60 млн. сўм миқдоридаги грантлар соҳиби бўлдилар.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов грант ғолибларига махсус сертификатларни тантанали равишда топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram