Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Жўрабек Рахимов бошқариб борди. Сессия кун тартибига Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг ижроси, вилоятда ёшлар сиёсати йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар каби қатор муҳим масалалар киритилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Депутатлар томонидан қизғин савол жавоб ва фикр алмашувлардан кейин муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули ўтказилди.
Унда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган 20 нафардан ортиқ тадбиркорлар ўзларининг таклифлари, фаолиятларини янада ривожлантиришга тўсиқ бўлиб турган муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Мурожаатлар асосан янги лойиҳалар, бизнес фаолиятни янада кенгайтириш учун банк кредитлари олиш, солиқ ва кадастр хизмати билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди. Барча масалалар тегишли соҳа масъуллари иштирокида ўрганилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Унда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган 20 нафардан ортиқ тадбиркорлар ўзларининг таклифлари, фаолиятларини янада ривожлантиришга тўсиқ бўлиб турган муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Мурожаатлар асосан янги лойиҳалар, бизнес фаолиятни янада кенгайтириш учун банк кредитлари олиш, солиқ ва кадастр хизмати билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди. Барча масалалар тегишли соҳа масъуллари иштирокида ўрганилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Хориждаги ватандошлар билан очиқ мулоқот
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган хоразмлик фуқаролар билан онлайн мулоқот ўтказди.
Мулоқотда вилоят ҳокими хориждаги ватандошларимизни яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрами билан қутлаб, давлатимиз раҳбари томонидан мигрантларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, уларга яратилаётган шароитлар хусусида тўхталди. Шундан сўнг ватандошларимизнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй-жой, иш билан таъминлаш, хорижда таълим олаётган ёшларимиз учун стипендия жорий қилиш каби қотор масалалар юзасидан 20 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлари тингланди. Кўтарилган масалалар тегишли соҳа масъуллари иштирокида ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланди.