XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.63K subscribers
7.34K photos
1.03K videos
9 files
4.69K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#Bu_qiziq

Futbol komandalari bir-birlariga qarshi Yerning ikkita yarim shahrida bir vaqtning o’zida maydonga tushishlari mumkin.

Braziliyadagi "Estadion Milton Korrea" stadioni "Zeran" (portugal tilidan-"katta nol") nomi bilan ham mashhur. Uning ikkinchi nomi ushbu maydonining qoq markazidan ekvator chizig‘ini ya'ni nol parallelini o'tgani uchun kelib chiqqan. Demak shuni aytish mumkinki ushbu maydonga tushgan raqib komandalari nafaqat o'z darvozalarini, balki alohida o'zlarining Yer yarim sharlarini ham himoya qilishadi.
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
Тадбиркорлик қилиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бўйича электрон савдо ғолиблиги тўғрисидаги баённомани Давлат хизматлари марказларидан олиш мумкин.

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=_dNxYjdDnDc&feature=youtu.be
Tas-ix:
https://mover.uz/watch/mEtpagcm/
Манба: @davxizmat

TelegramFacebookInstagram
ОЙНИНГ ИЛК ГЕОЛОГИК ХАРИТАСИ ЯРАТИЛДИ

АҚШнинг Геологик хизмати ва NASA космик агентлиги мутахассислари Ойнинг илк интерфаол геологик харитасини яратдилар. Бу ҳақда тадқиқотчиларнинг расмий сайтида хабар берилди.

Олимларнинг таъкидлашича, илк маротаба Ойнинг бутун юзаси харитада акс этган. Ой харитасининг бундай тасвирланишида, шунингдек, USGS астрогеологлари, NASA космик агентлиги олимлари ва Ой планетар институти мутахассислари иштирок этишган.

Интерфаол харита Интернетда очиқ ҳолда мавжуд бўлиб, у келажакдаги Ойга ташриф миссиялари ва тадқиқотларни амалга оширишга ёрдам бериш учун хизмат қилади.

Қайд этилишича, харита 1:5.000.000 масштабида бўлиб, у сунъий йўлдошлар орқали юборилган маълумотлар ёрдамида яратилган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🏡 Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қанча?

Муниципал, идоравий уй-жой фонди
ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси вилоят ҳокимликлари томонидан 1 киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – 23 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.

Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча қўшимча уй-жой майдони бир хона тарзида ёки 18 квадрат метрли умумий майдон миқдорида берилади.

Айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича, шунингдек бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига имтиёзли шартларда ер ажратилади

Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4700-сон, 01.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сув захираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга киритиш ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига имтиёзли шартларда ажратиб бериш тартиби белгиланди.

Унга кўра, туман ҳокимлиги фойдаланишга киритилган ер майдонларини:

🔹 деҳқончилик соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган, биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга 1 гектаргача деҳқон хўжалиги юритиш учун, истисно тариқасида, 10 йилгача муддатга ижарага беради;

🔹 тажриба синов тариқасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига барча харажатларни олдиндан тўлаш шарти билан 5 гектаргача бўлган ер майдонларини 10 йилгача муддатга ижара ҳуқуқини электрон аукцион асосида сотади.

Ажратилган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар қўлланади ва устувор равишда сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинлар экилади ва боғ, токзорлар барпо этилади.

Ердан фойдаланиш давомида белгиланган экин турларини экиб, иш ўринларини яратган, ижара харажатларини ўз вақтида қоплаган тадбиркорларга ердан фойдаланиш муддатини узайтиришда устуворлик ҳуқуқи берилади.

❗️Ушбу қарор доирасида бериладиган ер майдонларида енгил конструкцияли дала шийпон ва суғориш иншоотларини жойлаштиришга рухсат берилади, бошқа турдаги, шу жумладан турар жой, бино ва иншоотлар қуриш қатъиян ман қилинади.

Шунингдек, қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этадиган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи ҳар бир оила парранда боққан даври (40 кун) учун Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча 500 минг сўмдан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда вазият сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди.
Юзага келган талафотларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в Сырдарьинской области в связи с чрезвычайным происшествием на Сардобинском водохранилище.
Продолжаются усилия по устранению последствий стихийного бедствия.
Сегодня глава государства посетил водохранилище и пронаблюдал за работами по восстановлению дамбы. Всесторонне обсудив ситуацию со специалистами, дал указания по укреплению сооружения.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
❗️2020 йил 2 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2118 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------

❗️По состоянию на 2 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2118.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
3 МАЙ - ЖАҲОН МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ КУНИ

БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги (A/DEC/48/432) резолюциясига биноан 1994 йилдан бошлаб, ҳар йили 3 майда (World Press Freedom Day) нишонланади.

Бу йилги Жаҳон матбуот эркинлиги кунининг мавзуси – “Қўрқув ва нохолисликсиз журналистика”.

3 май - ҳукуматлар томонидан мамлакатларда матбуот эркинлиги бўйича мажбуриятларини ҳурмат қилиш зарурлиги тўғрисида эслатма бўлиб хизмат қилса, шу билан бирга оммавий ахборот воситалари ходимларига матбуот эркинлиги ва касбий этика масалаларига бағишланган кундир.

Шуниси муҳимки, Жаҳон матбуот эркинлиги куни - бу матбуот эркинлигида чекловларсиз оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali