XORAZM KADASTR AXBOROT XIZMATI / KHOREZM CADASTRAL INFORMATION SERVICE
1.63K subscribers
7.34K photos
1.03K videos
9 files
4.7K links
"KADASTR AGENTLIGI HAMDA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI ХORAZM VILOYAT BOSHQARMALARI"

📧-mail: https://mail.ygk.uz
☎️Murojaat uchun tel: +998622246705
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Инсоният тарихида юз берган аввалги эпидемияларга қарши ишлаб чиқарилган вакциналар қанча муддатда тайёр бўлган?

Қутуриш — 4 йил, 1881-1885
Қизамиқ — 7 йил, 1962-1969
Кўкйўтал — 8 йил, 1906-1914
Грипп — 14 йил, 1931-1945
Полиомиелит — 20 йил, 1935-1955
Сил ёки туберкулёз - 21 йил, 1900-1921
Паротит — 22 йил, 1945-1967
Гипетит А — 24 йил, 1967-1991
Чичек — 26 йил, 1770-1796
Вабо — 30 йил, 1854-1884
Сув чичек — 34 йил, 1954-1988
Гипетит Б — 38 йил, 1943-1981
Дифтерия — 40 йил, 1883-1923
Тетанос — 40 йил, 1884-1924
Гемофилия — 44 йил, 1933-1977
Ич терлама — 58 йил, 1838-1896
Пневмокок — 66 йил, 1911-1977
Менингит — 68 йил, 1906-1974

Шифокорлар коронавирусга қарши бутунлай ғалаба қозонишимиз учун керак бўладиган дорилар энг камида 12 ой ичида тайёр бўлишини айтишмоқда.
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
#xisobot

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги "2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурининг сўзсиз бажарилишини таьминлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" ги 39-сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида" БУХОРО вилояти ҚОРОВУЛБОЗОР туманида "TUPROQSIFATTAHLIL'' ДУК томонида олиб борилган лойиха-қидирув ишлар натижаси. Каналга уланиш⬇️⬇️⬇️ t.iss.one/TSTM_DUK
“АХБОРОТНОМА” ЖУРНАЛИНИНГ 1/2020-СОНИ БОСМАГА БЕРИЛДИ

“Ахборотнома” илмий-амалий журналининг 1/2020-сонида қуйидаги мақолалар билан танишишингиз мумкин.

ФАОЛИЯТ
🔸Германиянинг кадастр тизими
🔸“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилишига зарурат

ҲУҚУҚИЙ БЎЛИМ
🔸Дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тартиби

ФАОЛИЯТ
🔸Рақамли иқтисодиётда ер маъмуриятчилиги ва ҳудудларни бошқариш
🔸Жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкаларининг ҳисобини юритишда инновацион технологиялардан фойдаланиш афзаликлари

ҲУҚУҚИЙ БЎЛИМ
🔸Иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш

ФАОЛИЯТ
🔸“INDIASOFT-2020” ахборот-коммуникация технологиялари бўйича 20-халқаро кўргазмаси: таассуротлар ва амалий таклифлар

ҲУҚУҚИЙ БЎЛИМ
🔸Меҳнат муносабатларида тақдимнома бериш тартиби қандай?

ФАОЛИЯТ
🔸Хусусий кадастр хизматини ташкил этишни янада соддалаштириш
🔸Давергеодезкадастр қўмитаси тизимида одоб-ахлоқ қоидалари ўрнатилди

ҲУҚУҚИЙ БЎЛИМ
🔸Иш кунидан сўнг ёки дам олиш кунларида қонун бузилиш ҳолатлари

ИЛМИЙ ИЗЛАНИШ
🔸Анъанавий ҳукуматдан “Электрон ҳукумат” сари

БУ ҚИЗИҚ!
🔸Судоку

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Kadastr - Live
ch_aytmatov_sarvqomat_dilbarim_ziyouz_com.pdf
598.7 KB
Чингиз АЙТМАТОВ
"САРВҚОМАТ ДИЛБАРИМ"


Қисса

"Дераза ортидан боғ-роғлар, токзорлар, қулф уриб ётган кўм-кўк маккажўхори далалари ўтиб борарди. Янги ўрилган барра йўнғичқа ортилган қўш отли арава темир йўл чорраҳаси томон
йўртиб борарди. У шлагбаум олдида тўхтади. Қуёшда қорайган, ранги унниқиб кетган йиртиқ
майка кийиб, иштонини тиззасигача шимариб олган аравакаш бола ўрнидан турди-да, поезд
томон ҳавас билан боқиб, илжайганича кимгадир қўл силтади.
"
#geodeziya #topografiya

Taxeometr - (bu yunoncha ταχύς, - "tez") masofani, gorizontal va vertikal burchaklarni o'lchash uchun geodezik vositadir. Takrorlanmaydigan teodolitlar sinfiga yaqin bo'lib, yerning topografik o'lchashda joylarni belgilash, nuqtalarining balandliklari va koordinatalarini aniqlash, trigonometrik tekislash, relef nuqtalarining koordinatalari va balandliklarini aniqlash va hokazolar uchun ishlatiladi.

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#Bu_qiziq
Ushbu xarita Photoshop hamda Illustrator dasturlari yordamida yaratilgan bo'lib, Buyuk Podshoh boshqaruvidagi cho'lda joylashgan eng kuchli mamlakat Samarqand xaritasidir. Xaritani Avstriyalik taniqli fentezi-rassom Robert Altbauer yaratgan. U o'zining rasmlarini kompyuter o'yinlari va ilmiy fantastika romanlari uchun illustratsiyalar sifatida yaratdi. Ushbu xaritada u ingliz so'zlarini arab yozuviga moslagan holda tasvirlagan. Samarqandning mazkur noyob xaritasi bugungi kunda dunyoning eng chiroyli xaritalar safiga kiritilgan.
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
#xisobot

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги "2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурининг сўзсиз бажарилишини таьминлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" ги 39-сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида" БУХОРО вилояти ПЕШКУ туманида "TUPROQSIFATTAHLIL'' ДУК томонидан олиб борилган лойиха-қидирув ишлар натижаси. Каналга уланиш⬇️⬇️⬇️ t.iss.one/TSTM_DUK
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
Бизни келажакда тупроқ билан боғлиқ нималар кутмоқда?

❗️ 60 йил ичида ер юзида тупроқнинг унумдор қатлами йўқотилади.

Қандай чоралар кўриш керак?
▪️ 10 миллиондан ортиқ ердан фойдаланувчилар тупроқга бўлган муносабатини босқичма босқич ижобий тарафга ўзгартириш лозим.
▪️Бизнес вакиллари эса тупроққа бўлаётган салбий тасирларни ўз вақтида тушиниб етишлари керак.

Манбаа: World Economic Forum

t.iss.one/tstm_duk
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
Ayni damda yurtimizning ko'plab viloyatlarida kuchli shamol esib atrofga kuchli chang to'zon tarqalmoqda. Bunday kuchli shamolda ochiq dalalardagi tuproqlar shamol eroziyasidan eng ko'p zarar ko'radi.
Shamol eroziyasidan saqlanishda ochiq dalalarda "yashil to'siqlar" barpo qilish tavsiya etiladi.

t.iss.one/tstm_duk
Forwarded from Kadastr - Live
#Bu_qiziq

Avstraliyadagi bitta "Anna Krik" yaylovi Isroil davlatining umumiy maydonidan kattadir.

Anna Krik yaylovi dunyodagi eng katta ferma hisoblanadi. Uning umumiy yer maydoni 23 677 kvadrat kilometr, Isroil davlatining umumiy maydoni esa 22 145 kvadrat kilometrni tashkil etadi.

Mazkur yaylov 1863 yilda tashkil etilgan.

Manbaa: Adme.ru
Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 22:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

https://t.iss.one/Sh_Giyasov_IIV_matbuot_kotibi👈
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 апрел санасида бўлиб ўтган видео-селектор йиғилишида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган эди.
Бугун барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи бошланган. Бу ойда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Рамазон ойида амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар Хоразм вилояти Ер ресурслари ва даввлат кадастри бошқармаси ҳамда “Ермулккадастр” ДК томонидан ифторликларга сарфланадиган маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари вилоятнинг Гурлан, Қўшкўпир, Янгиариқ туманларидаги аҳолининг кам таъминланган қатламларига йўналтирилди.
2020–2022 ЙИЛЛАРДА ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛИШИ БЕЛГИЛАНГАН УСТУВОР ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш тўғрисида”ги Қарори (28.04.2020й., ПҚ-4699-сон) билан тасдиқланган “2020–2022 йилларда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати”га Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланган бир нафар лойиҳа - “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизация қилиш” лойиҳаси киритилган.

Мазкур лойиҳа доирасида:

1. Тизимнинг Маълумотларни қайта ишлаш марказини (Data-cente) сервер қурилмалари ва коммуникация воситалари билан жиҳозлаш, ҳудудий давлат корхоналарининг тизимда ишлашлари учун компьютер ва бошқа қурилмалар билан таъминлаш (муддат: 2020й. май–ноябрь);

2.
Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимни ишлаб чиқиш (муддат: 2020й. май–декабрь);

3.
Ишлаб чиқилган ахборот тизимини жорий этиш, тегишли вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими билан интеграция қилиш (муддат: 2021й. январь–сентябрь) лозим.

Мазкур лойиҳа Халқаро молия институтлари кредит маблағлари, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгиланган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу хавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
“2020–2021 ЙИЛЛАРДА ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ЙЎЛ ХАРИТАСИ”ДА ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш тўғрисида”ги Қарори (28.04.2020й., ПҚ-4699-сон) билан тасдиқланган “2020–2021 йилларда қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича йўл харитаси” тасдиқланган.

Унга кўра:

“Ақлли қишлоқ хўжалиги”ни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқишни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Қишлоқ хўжалигида қуйидагиларни назарда тутувчи рақамли технологияларни кенг жорий этилади:
- “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформасини (e-agriculture.uz) яратиш;
- қишлоқ хўжалиги ерларининг биринчи ва иккинчи экин турлари, ҳосилдорлик даражасидан келиб чиқиб “онлайн ҳосил” ягона ахборот базасини яратиш.

Йўл харитасининг “Геоахборот ва кадастр йўналиши бўйича тадбирлар” йўналиши бўйича Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан қуйидаги амалга ошириладиган:

🔸 Миллий геоахборот тизимини қишлоқ хўжалигига оид маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ҳамда ер ва сув ресурслари бўйича узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминлаш (муддат - 2020й. май);

🔸 Географик объектларнинг номлари Давлат реестри маълумотлар базасини Давлат статистика қўмитаси маълумотлар базаси билан интеграциялаш ҳамда географик объектларнинг жойлашган жойи, номи тўғрисида маълумотлар берувчи веб-портални ишга тушириш (муддат – 2020й. июнь);

🔸 Тадбиркорлар учун ер участкаларига оид маълумотларни очиқ ва ҳаққоний етказиш тизимини такомиллаштириш (муддат – 2020й. июль):

🔸 Республика қишлоқ хўжалигида ерларинг ҳолати, экинлар, сув ресурслари тўғрисида ва бошқа маълумотларни ўзида жамлайдиган ахборот тизимини яратиш ва узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминлаш (муддат – 2020й. сентябрь);

🔸 Қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш, уларни ўзбошимчалик билан эгаллашнинг олдини олиш мақсадида космосуратлар билан ишлаш, уларни дешифровка қилиш ва Миллий геоахборот тизими имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш (муддат – 2020й. сентябрь);

🔸 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳисобга олишнинг кадастр тизимини такомиллаштириш ҳамда ердан фойдаланиш ва мулк ҳуқуқларининг ҳисобини юритиш учун кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини ҳисобга олиш тизими билан ягона ахборотлаштирилган тизимга уланишини таъминлаш (муддат – 2021й. апрель) бўйича комплекс ва ташкилий чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу хавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
РЕСПУБЛИКАДА ЖАМИ 891,9 ГЕКТАРГА ТЕНГ 9539 ТА БЎШ ЕРЛАР АНИҚЛАНГАН

Бўш ерларнинг очиқ электрон харитаси e-kadastr.uz маълумотлари таҳлилига кўра, 2020 йил 30 апрель ҳолатига республикада умумий ҳисобда 9539 та аниқланган бўш ер майдонлари жами 891,9 гектарни ташкил қилмоқда.

“YERELEKTRON” ААТга бўш ерларнинг 7342 таси (760,5 гектар) киритилган, шундан 1884 таси аукцион сотувга чиқарилган.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali