UMIDINGNI SO'NDIRMA
120 subscribers
1.65K photos
3.46K videos
13 files
5.8K links
Download Telegram
#учрашув

⚡️Алишер Саъдуллаев пискентлик ёшлар билан учрашди

❇️Пискент тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ташаббускор ёшлар билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

🔎Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, ташаббусларини рағбатлантириш, бандлиги, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талабини ўрганиш ва мурожаатларига ечим топишдан иборат.

🤝Раҳбарлар ва ёшлар учрашуви очиқ мулоқот тарзида ўтмоқда. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури
#учрашув

Пискент туманида 2020-2021 йиллар давомида "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида бир қатор режали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, раҳбар ва ёшлар учрашувлари уюштирилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏫Ушбу ишларнинг давоми сифатида тумандаги 6-сонли касб-ҳунар мактаб биносида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман прокурори Алишер Жўраев, ИИБ бошлиғи Шуҳрат Милиев, ДСИ раҳбари Жасур Сайфиев иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

📝60 нафарга яқин ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда 11 та савол ва таклиф ўртага ташланди. 2 та масала ҳал этилиб, қолганини ижобий ечим учун мутасаддиларга аниқ вазифа, муддат белгиланди.

🖇 Мурожаатлар сектор раҳбарлари назоратига олиниб, натижадорлиги бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури
#учрашув

❇️Ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан, туман ҳокими Р.Рихсиев ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда. 

"Майлобод" ва "Мўминобод" маҳалласида ўтган учрашувда 40 нафардан зиёд вакиллар ўзларини қийнаган масалаларга туман раҳбариятидан жавоб олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда
#учрашув

Туман ҳокими дўнгқўрғонлик ёшлар билан учрашди

💠Бугунги кунда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўратилгани бежиз эмас. Зеро, ёшлар эртанги куннинг бунёдкорларидир.

"Дўнгқўрғон" маҳалласидаги 19-мактабда сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинидан 40 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

🔎Туман раҳбари ва ёшларнинг учрашувида Президент мурожаатида эътибор қаратилган жиҳатлар, "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини сақлаш йили"да амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

📌 Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Ёшларнинг 20 тадан ортиқ мурожаати тингланди. 5 та мурожаат жойида ҳал қилинди.

🎥Учрашув ҳақида батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi