ХAVFSIZLIK 🇺🇿
18.3K subscribers
460 photos
537 videos
902 links
Download Telegram
Иштихон туманида фуқаронинг электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Иштихон тумани электр таъминоти корхонаси ходими Р.Т. фуқаро Х.га нисбатан тузилган далолатномани ҳамда электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Энг илғор жанговар взвод”. Билим, куч ва матонат синовлари

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
2021 йилнинг 10 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича таҳлилий маълумот.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соҳта дин уламоси қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах шаҳрининг Турон маҳалласида яшовчи фуқаронинг норасмий диний фаолият билан шуғулланиши аниқланди.

Шунингдек, мазкур фуқаро ҳеч қандай диний билимга эга бўлмасдан туриб, мунтазам равишда вояга етмаган болаларга диний таълимотдан сабоқ бериб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
🇺🇿🇰🇿Ўзбекистон ва Қозоғистон Сурхондарёда ҳарбий машғулотлар ўтказади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон қуролли кучларининг ҳамкорликдаги ўқув машқлари 17−24 ноябрь кунлари «Термиз» полигонида бўлиб ўтади. Унда Су-30СМ қирувчи самолётлари ва учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш режалаштирилган.

Қозоғистон томонидан машғулотда 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчи қатнашади, кўп функцияли Су-30СМ қирувчилари, C-295 ҳарбий-транспорт самолётлари, тактик учувчисиз ҳаво қурилмаларидан фойдаланилади, дейилади хабарда.

Ўқув-жанг машғулотларида қозоғистонлик бўлинмалар қидирув-разведка операцияси, душманнинг илғор отрядларини йўқ қилиш пайтида жанговар гвардия бўлинмаларининг ҳаракатларини ишлаб чиқиш, ноқонуний қуролли тузилмаларнинг тажовузкорлиги ва кейинчалик бартараф қилинишини акс эттириш, ярадорларни ва яроқсиз техникаларни жанг майдонидан эвакуация қилишни амалга оширади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Тошкент вилоятида фуқарони озодликка чиқариб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ю. манзилли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ш.ни танишлари орқали озодликка чиқариб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Б.Ю.нинг кўрсатувига асосан давом эттирилган тадбирда, унинг шериклари Х.Х. ва А.Т.лар юқоридаги ҳолатни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда «АКСУМ» бренди остида Чирчиқ шаҳридаги замонавий заводда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарилади.
АКСУМ ҳарбий-саноат компанияси давлат ҳарбий қўшинларига, халқаро қутқарув ва қўриқлаш ташкилотларига, хусусий молия компаниялари ва юқори лавозимдаги VIP мижозлар учун зирҳли автомобиллар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғилланади.
Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳарбий ҳамда фуқаролар учун мўлжалланган зирҳли автомобиллар халқаро стандартлар талабидан ўтган ҳамда махсус сертификатларга эга.
________________________

В Узбекистане появился новый бренд «АКСУМ», под которым осуществляется производство бронированных автомобилей на современном заводе в городе Чирчик.
Военно-промышленная компания АКСУМ снабжает широким модельным рядом государственные войска, международные спасательные и охранные организации, финансовые структуры и частных высокопоставленных VIP клиентов. Производимые военные модели и бронированные гражданские автомобили сертифицированы в соответствии с мировыми стандартами.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ вилоятларда ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
#Тезкор

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1991-йилнинг 18-ноябрида ўзида тарих ва келажакни акс эттирган, мустақил Ўзбекистоннинг давлат байроғи қабул қилинди. Ўзида тўрт рангни, муқаддас Ислом динимиз рамзи бўлган ярим ой ва ўн икки юлдузни акс эттирган байроғимиз бугун жаҳоннинг энг баланд нуқталарида, халқаро майдонлар ва ареналарда мағрур ҳилпирамоқда.

Байроғим қутлуғ 30 ёшинг муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ Сурхондарё вилоятида 115 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйди

Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотиклар мусодара қилинди.

🟢Батафсил

____________________________________________

СГБ пресекла незаконный оборот более 115 кг. наркотиков в Сурхандарьинской области

В результате оперативно-розыскных мероприятий, проведенных сотрудниками управления Службы государственной безопасности по Сурхандарьинской области, в рамках борьбы с незаконным оборотом наркотических средств, была изъята их крупная партия.

🟢Подробно

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
🇺🇿🇰🇿“Термиз” полигонида “Ҳамкорлик-2021” Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ўқувининг асосий босқичи бўлмоқда.

Режага кўра икки давлат ҳарбий хизматчилари қўшма ўқувнинг дастлабки синов машқларида иштирок этдилар. Ўқув дастурига кўра чегара ҳудудини бузиб киришга уринган ноқонуний қуролли гуруҳга қарши жанг олиб бориш жараёни ташкиллаштирилиб, томонлар кенг кўламли ҳаракатларни амалга оширди.

Шартли душман гуруҳини йўқ қилишда мотоўқчи бўлинмаларга қирувчи самолётлар, жанговар вертолётлар, зирҳли техникалар, артиллерия зарбаси орқали кўмак бериб турилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from Mudofaa sanoati / Оборонпром РУз
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Qalqon” yengil zirhlangan avtomobili
📖 Batafsil o'qish...

Легкобронированный автомобиль “Qalqon”
📖 Читать далее...

Web sayt |Telegram | Facebook | Youtube
​​Беруний ва Бўстон туманларида фермер ва ўрмон хўжалиги ҳудудидан ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.С. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга 10 000 АҚШ доллари эвазига “М.” фермер хўжалигига қарашли 5 гектар ҳамда “Ж.” фермер хўжалигига қарашли 1 гектар ер майдонини олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бўстон ўрмон участкаси ўрмончиси Р.Ў. фуқаро Д.га танишлари ёрдамида ўрмон хўжалиги ҳудудидан 1 гектар ер майдонини 4 000 АҚШ доллари эвазига маиший хизмат кўрсатиш маскани барпо этиш учун ажратиб беришга келишиб, 3 500 АҚШ долларини олдиндан тўлов сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from На бегу
Вертолёт Н215 ВВС Узбекистана и группа спецназа на рассвете.

@na_begu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Мудофа вазирлиги буюртмаси асосида Чирчиқ шаҳрида ишлаб чиқариган масофадан бошқарилувчи пулемёт. Бу ихтиро Innoweek конференциясида такди этилди

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿