⚖️Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥67👍55👎5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94👎22🔥12🤔8
🔎Аниқланишича, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 10 нафарга яқин савдогарлар томонидан Туркия давлатидан Қирғиз Республикасига олиб келинган ушбу заргарлик буюмларини мазкур шахс 400 АҚШ доллари хизмат ҳақи эвазига чегара божхона постидан ўтказиб бериши керак бўлган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу қимматбаҳо буюмлар эгаларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57🔥13👎7🤔1
⚖️ Ҳолат юзасидан божхона инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102🔥18🤔11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида “Ислом Давлати Хуросон Вилояти” халқаро террористик ташкилотининг яширин “жамоати” фош этилди.
Гуруҳнинг 16 нафар аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилиб, 37 та уяли алоқа воситалари, 51 дона нашриёти кўрсатилмаган диний адабиётлар, 40 та DVD диск, 4 та флеш-карта ҳамда Notebook ва планшет ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Давлатобод туманида яшовчи фуқаро томонидан ташкил этилган “жамоат” йиғилишларида халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи даъватлари фаол тарғиб қилинган.
Қолаверса, жамоат етакчиси “Telegram” мессенжерида жами 120 нафардан ортиқ аъзоси бўлган виртуал канал ва гуруҳлар ташкил қилиб, уларда “Ислом Давлати” террористик ташкилоти атрибутлари, экстремистик материаллар ҳамда “жиҳодий” мазмундаги аудио-видео файлларни тарқатган ҳамда жамоат аъзолари билан ўзаро муҳокамалар қилган.
Шунингдек, мазкур виртуал каналларда ёшларни “шариат ҳукми” асосида “жиҳодий” руҳда улғайтириш ва мамлакатимиздаги сиёсий, ижтимоий-диний ислоҳотларга қарши норози кайфиятда тарбиялаш орқали “Исломий давлат” асосларини омма орасида тарғиб қилишга қаратилган “пост”лар ва диний даъватлар жойлаштириб келинган.
Таъкидлаш лозимки, жамоат етакчиси 2022 йилда Туркиянинг Истамбул шаҳрида ташкил қилинган “ҳужра”да диний сабоқ олиши натижасида унинг қарашларида кескин ўзгаришлар содир бўлган. Бундан хабар топган отаси қизининг нотўғри йўлда эканлиги бўйича насиҳат қилганида, у ўз падари бузрукворини “кофир”га чиқарган.
Шунингдек, гуруҳ аъзоларидан бири Наманган шаҳрида жойлашган хусусий университет таъсисчиси ҳисобланади.
⚖️ Ҳозирда гуруҳ ташкилотчиси ва 3 нафар фаол аъзосига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117🔥26👎4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В ходе оперативного мероприятия, проведенного сотрудниками Службы государственной безопасности совместно с органами внутренних дел, в городе Намангане была раскрыта подпольная ячейка международной террористической организации «Исламское государство-вилаят Хорасан».
При проведении обысков по адресам проживания 16 членов ячейки в качестве вещественных доказательств были изъяты 37 мобильных телефонов, 51 единица религиозной литературы без указания издателя, 40 DVD-дисков, 4 флеш-карты, а также ноутбук и планшет.
На собраниях подпольной группы, организованной жителем Давлатабадского района, активно пропагандировались идеологические проповеди международных террористических организаций, содержащие призывы к “джихаду” и стать “шахидом”.
Как выяснилось, лидер ячейки создала в мессенджере “Telegram” виртуальные каналы и группы с общим числом участников более 120 человек. В них она распространяла атрибутику организации «Исламское государство», экстремистские материалы, а также аудио- и видеофайлы джихадистского содержания. Также велись обсуждения с другими участниками группы.
Также размещались посты и религиозные призывы, направленные на воспитание молодежи в духе “джихада”, по законам шариата, формирование протестных настроений против реализуемых в нашей стране политических, социальных и религиозных реформ, а также пропаганду идеи “Исламского государства” среди населения.
Следует отметить, что в 2022 году главарь группы проходила религиозное обучение в “худжре”, организованной в городе Стамбул (Турции), вследствие чего ее взгляды кардинально изменились. Узнав об этом, ее отец попытался вразумить дочь, однако она обвинила его в неверии и назвала собственного отца “кафиром”.
Печально то, что одним из членов группы оказался учредитель частного университета в городе Намангане.
⚖️ В настоящее время в отношении организатора и трех активных членов группы возбуждены уголовные дела по соответствующим статьям Уголовного кодекса с применением меры пресечения в виде заключения под стражу.
В отношении остальных членов группы ведется дознание.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75🔥18👎8🤔6
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, 21 ёшли ва 43 ёшли икки нафар ишсиз фуқаро ноқонуний диний ўқиш ташкил қилганликлари фош этилди.
Жумладан, 21 ёшли фуқаро Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган хонадонлардан бирида 31 нафар болаларга, 43 ёшли фуқаро эса Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида 12 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ берган.
Ноқонуний фаолият юритган мазкур шахслар ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунларда белгиланган тартибда жазо тайинланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍86🔥23👎11🤔6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган – Денов туманида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам судланган шахснинг ёнида 9 кг “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу гиёҳвандлик воситаси келгусида сотиш мақсадида тожикистонлик наркокуръерлар томонидан етказиб берилганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, улардан ушбу гиёҳвандлик воситасини ҳар бир кг.ни 89 млн. сўмдан келишган ҳолда сотиб олмоқчи бўлган вақтида – Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди.
Бундан ташқари, ушбу гиёҳвандлик воситасини муқаддам Қирғиз Республикасининг Боткен вилояти Қадамжой туманида наркосавдогардан олиб, мамлакатимизга контрабанда йўли билан келтирган жиноий гуруҳ етакчиси - Сўх туманида яшовчи, 1987 й.т. шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.
Шунингдек, у билан бирга келган, жиноий шериги – Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, 1992 й.т. шахснинг Фарғона туманидаги яшаш хонадонидан муқаддам Қирғиз Республикасидан келтирилган 868 гр “гашиш” моддаси ҳам олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 22 кг 585 гр гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112🔥25🤔3
Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида ушбу дори воситаларининг хориждан олиб келиниши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🔥19🤔1
#Расмий
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси, Мудофаа ҳамда Ички ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказди
Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баходир Қурбонов бошчилигидаги делегациянинг Қобул шаҳрида Афғонистон Разведка хизмати раиси Абдул Ҳақ Восиқ билан учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, Афғонистонни ҳалқаро муносабатларнинг тўлақонли аъзосига айлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилаётгани таъкидланди.
Хусусан, Президентимизнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро анжуманларда афғон масаласи бўйича якдил позициядаги чиқишлари келтириб ўтилди.
Мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги, ирригация, энергетика, транспорт, савдо-сотиқ ва бошқа йўналишларда икки томонлама музокаралар фаол тарзда давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Афғонистонни минтақавий ҳамкорликка жалб қилиш мақсадида мамлакатда иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инсонпарварлик ёрдамларини давом эттиришга эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон ва Афғонистон чегараларида дахлсизликни сақлаш, чегара пунктларида кириш-чиқиш режимини янада такомиллаштириш, наркотик моддалар ноқонуний айланмасига ҳамда терроризмга қарши кураш йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шу куни Афғонистон Мудофаа вазири Мулло Муҳаммад Ёқуб ҳамда Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ривожлантиришга хизмат қилади.
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ t.iss.one/xavfsizlik_uz
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси, Мудофаа ҳамда Ички ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказди
Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баходир Қурбонов бошчилигидаги делегациянинг Қобул шаҳрида Афғонистон Разведка хизмати раиси Абдул Ҳақ Восиқ билан учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, Афғонистонни ҳалқаро муносабатларнинг тўлақонли аъзосига айлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилаётгани таъкидланди.
Хусусан, Президентимизнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро анжуманларда афғон масаласи бўйича якдил позициядаги чиқишлари келтириб ўтилди.
Мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги, ирригация, энергетика, транспорт, савдо-сотиқ ва бошқа йўналишларда икки томонлама музокаралар фаол тарзда давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Афғонистонни минтақавий ҳамкорликка жалб қилиш мақсадида мамлакатда иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инсонпарварлик ёрдамларини давом эттиришга эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон ва Афғонистон чегараларида дахлсизликни сақлаш, чегара пунктларида кириш-чиқиш режимини янада такомиллаштириш, наркотик моддалар ноқонуний айланмасига ҳамда терроризмга қарши кураш йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шу куни Афғонистон Мудофаа вазири Мулло Муҳаммад Ёқуб ҳамда Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ривожлантиришга хизмат қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍138🔥20👎6🤔5
Тошкент вилоятида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган фуқарони мансабдор танишлари орқали озодликка чиқартириб беришини айтиб, эвазига маҳкумнинг турмуш ўртоғидан 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу адвокат муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлиб, бундан тўғри хулоса чиқармаган.
⚖️ Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🔥12🤔5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон МТРК телеканалларда:
1. “O‘zbekiston” телеканали 26 июль 20.00
2. “Yoshlar” телеканали 26 июль 21.15
3. “Toshkent shahri” 26 июль 19.00
4. “Mahalla” telekanali 26 июль 18.45
5. “Madaniyat va ma’rifat” телеканали 26 июль 20.30
Ҳудудий телеканалларда:
1. Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали 27 июль 21.40
2. Андижон вилояти телерадиоканали 27 июль 18.40
3. Бухоро вилояти телерадиоканали 27 июль 18.25
4. Жиззах вилояти телерадиоканали 27 июль 18.30
5. Навоий вилояти телерадиоканали 27 июль 20.00
6. Наманган вилояти телерадиоканали 27 июль 18.30
7. Самарқанд вилояти телерадиоканали 27 июль 20.20
8. Сирдарё вилояти телерадиоканали 27 июль 21.45
9. Сурхондарё вилояти телерадиоканали 27 июль 19.00
10. Қашқадарё вилояти телерадиоканали 27 июль 21.30
11. Фарғона вилояти телерадиоканали 27 июль 21.30
12. Хоразм вилояти телерадиоканали 27 июль 20.30
13. Тошкент вилояти телеканали 27 июль 19.00
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72🔥11🤔2
Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ томонидан 2024 йил ноябрь-декабрь ҳамда 2025 йил январь-февраль ойлари учун жамиятни айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи ва даромад солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун МЧЖ раҳбарига нисбатан Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга асосан МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилади.
Ўз навбатида, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан эса МЧЖга нисбатан қўлланилган жазони бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарилади.
Аммо, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси шўъба бош инспектори суд қарорига асосан МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ва ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспектор талаб қилинган пул маблағини олган вақтида ушланди.
⚖️ Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍78🔥19🤔4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59🔥12🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИЖҚК Департаменти ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур мутахассис фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун муқаддам бир неча маротаба судланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мансабдор таниши ҳисобланган Наманган вилояти солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи ҳам 4400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.
Ўтказилган тезкор тадбир натижада, давлат ижрочиси талаб қилинган пул маблағини Қарши туманидаги фермер хўжалик раҳбари воситачилигида пора сифатида олган вақтида ушланди.
⚖️ Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан коррупцион ҳолатларга қарши курашиш, олдини олиш чора-тадбирлари давом эттирилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99🔥18
💣Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро 2023 йилдан бошлаб “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг медиа тарғиботчилари таъсирига тушиб, ташкилотнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишга, “шаҳид” кетишга даъват қилувчи, диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи ғояларини қўллаб-қувватлайди, материалларини ижтимоий тармоқдаги профиллари орқали тарқатади.
ХТТ аъзолари билан доимий алоқага киришиб, ташкилот сафида “жиҳод” амалини бажариш орқали қуролли тўқнашувлар ва террористик ҳаракатларда иштирок этишни режалаштиради.
⚖️ Жиноят ишлари бўйича Андижон тумани суди томонидан мазкур фуқаро Жиноят Кодексининг 155-2-моддаси 1-қисми, 155-3-моддаси 2-қисми “а” банди, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🔥11👎4🤔2