Айни дақиқаларда туман ҳокимлиги биносида “Далатек” корхонасининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа тумани 3-сектор ҳудудида ўрамида жойлашган Чимён қишлоғидаги “Бешкалтак” маҳалласида, туман раҳбарлари бошчилигида ҳашар йўли билан спорт майдони барпо этилди.

Спорт майдонида барча жихозларга эга футбол майдони, воркаут билан шуғулланиш имкони мавжуд. Шунингдек, маҳаллий кураш ва бокс мактаблари учун ҳам янги майдон катта қулайлик яратмоқда.

Куни кеча майдоннинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

@wwwkurgantepauz
20-22-май кунлари вилоятимиз миқёсида Ёшлар форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан, Қўрғонтепа туманида ҳам айни кунларда ёшлар форуми бўлиб ўтади. Туман ҳокими бошчилигидаги масъуллар томонидан, ўтказиладиган форумнинг галаконцерт дастурида туман ёшлари учун ўзига хос тадбир дастури ишлаб чиқилди.

21-май куни соат 16:00 да “Савой” ўйингоҳида бўлиб ўтиши кутилаётган галаконцерт барчага маълум ва машҳур “Браво” жамоаси ҳамда бетакрор “Виа Мароканд” гуруҳлари иштирокида бўлиб ўтади.

@wwwkurgantepauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа туманида “Далатек” корхонасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур корхона - қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига, яъни, дехқон ва фермерларга инновацион платформа билан ёрдам бера олади. Экспорт ҳажмини оширишда мутлоқ янги услуб жорий этади.

Ўтказилган тақдимот ҳақида корхона раҳбари Дилдора Отажонова ўз фикрларини билдирди.

@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Браво” жамоаси ҳамда “Виа Мароканд” гуруҳи аъзоларидан Қўрғонтепаликлар учун махсус.

@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qorasuv shahar BTPJ:
Kam taʼminlangan va ehtiyojmand oilalarga ijtimoiy nafaqalar, bolalar puli hamda moddiy yordamlar xech kanday inson omilisiz “Ijtimoiy ximoya yagona reestri” axborot tizimi orqali tayinlanadi.

Batafsil maʼlumot videolavhada.
@wwwkurgantepauz
Аёллар, ёшлар ва темир дафтарига киритилган фуқароларга қорамолчилик ҳамда қўйчилик учун имтиёзли кредит ажратилмоқда.

@wwwkurgantepauz

БАТАФСИЛ
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг (рўйхат рақами - 858-4, 2017 йил 10 ноябрь) буйруғи билан, Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва ходимлар ишдан озод этилиши мўлжалланаётгани тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низомга асосан, ҳар ойнинг 25-санасидан кейинги ойнинг 5-санасигача бўш иш ўринлари мавжудлиги ва ходимларнинг ишдан озод этилиши ҳақидаги маълумотлар қуйидаги тартибда берилади:

БАТАФСИЛ

@wwwkurgantepauz
Қўрғонтепа туманида кузатилган сел оқимидан зарар кўрган хонадонлар, туман раҳбарлари томонидан алоҳида ўрганилгани ва уларга қўшимча ёрдам кўрсатиш ишлари белгилангани ҳақида хабар берган эдик. Бугунга келиб, ушбу режалар тўлиқ амалда бажарилмоқда.

Туман ҳокими топшириқларига асосан, Қурилиш бўлими томонидан уйларни таъмирлашда зарур бўлган нарсалар, жумладан, пено блок, арматура, цемент, мих, шағал ва эмулсия материаллари хонадон эгаларига етказиб берилмоқда.

Элатиб ўтамиз: бир неча кун олдин Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан жамоатчилик асосидаги ходимлар хўжалик ишларига бириктирилган ва Хантекс гроуп” корхонаси ҳомийлиги остида зарар кўрган хонадонларга рўзғор маҳсулотлари ва моддий ёрдам пуллари тақдим этилган эди.

@wwwkurgantepauz
Андижон вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида “Меҳнат фаҳрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган фаҳрийларга мукофотни топшириш тадбири ўтказилди.

Тадбирда Қўрғонтепа туманидан 4 нафар меҳнат фаҳрийлари Марҳабохон Тожибоева, Тўлқинжон Қорабоев, Ҳабибулла Масантов ҳамда Турсунбой Хатамтаевлар мазкур мукофот билан тақдирландилар.

Тадбирда меҳнат фаҳрийларига вилоят ҳокимининг ўринбосари Муҳаммаджон Нишанов томонидан кўкрак нишонлари ва белгиланган пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги юксак мукофот билан тақдирланган меҳнат фаҳрийларимизни муборакбод этади.

@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа туманида 2000 дан ортиқ иш ўрни яратишга эришаётган йирик корхона - “Хантекс гроуп” халқаро алоқалар учун Тошкент шаҳрида ўз офисини ишга туширди.

@wwwkurgantepauz
Қўрғонтепа туманида Республика ёшлар форумига тайёргарлик ишлари бошланди.

Савой ўйингоҳи.
Мазкур майдонда туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудини қамраган ҳолда, спорт йўналишида енгил атлетика мусобақаси ҳамда маданият йўналишида хонандалик танлови бўлиб ўтади.

Шунингдек, кириш эркин бўлган бепул галаконцерт ўтказилиши режалаштирилган.

@wwwkurgantepauz