Қўрғонтепа туманида очилиши кутилаётган “Feed up” бренди остидаги фаст-фуд таомларини тайёрлаш марказининг,

•бекат,
•кўп-қаватли уйлар,
•гавжум (зич) нуқталарда

фаолият юритаётган филиаллари билан танишинг.

@wwwkurgantepauz
Куни кеча матбуот хизмати саҳифасига келиб тушган мурожаат мазмунида, “Дехқонобод” маҳалласи ҳудудидаги йўлда таъмирлаш ишлари режалаштирилгани ва бунинг учун чуқур-чаноқлар асфальтлашга мос ҳолга келтириб қўйилгани, аммо бир неча кундир кўмилмаётгани ҳақида маълум қилинди.

Мазкур мурожаат туман раҳбари топшириқларига асосан Автойўл корхонасига етказилди ва корхона бу масалани келаси ҳафта бошида ҳал этишни режалаштирганини маълум қилди. Аммо, мурожаатни инобатга олган ҳолда бир кун ичида масалани ҳал этиш чоралари кўрилишини билдирди.

Бугунга келиб, мурожаатдаги масала ечимини топди.

@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туман ҳокими ташаббуси билан Тошкент шаҳрига юборилган ҳокимлик мутасаддилари хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва ҳудудларни кўркамлаштириш бўйича лойиҳалар намуналари билан танишиб бормоқдалар.

Қўрғонтепа туманида татбиқ этиш бир нечта турдаги тажрибалардан фойдаланиш борасида, туман ҳокимига таклифлар тайёрланмоқда.

@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Feed up” бренди остидаги фаст-фуд таомлари тайёрлаш маркази филиалларидан иккитаси, пойтахтдан ташқарида илк бор Қўрғонтепа туманида ишга туширилади. Ушбу режа туман раҳбари томонидан бир неча ой аввал, илгари сурилган ва эндиликда барча ишлар кўриб чиқилди.

Ушбу марказ ўзининг алоҳида дизайнига эга. Эътиборли томони алоҳида бинолардан ташқари бекатлар, зич жойлар ва кўп-қаватли уйлар оралиғидаги нуқталарда тартибли ва замонавий шаклда фаолиятларни йўлга қўя олган.

Доимий тозалиги, ходимларнинг ҳушмуомалалиги, турли бонуслар ва энг муҳими тайёрланаётган таомлардаги барча маҳсулотларнинг сифати яққол сезилиб туриши билан юз минглаб мижозларнинг эътирофида бўлиб келаётгани кузатилди.

@wwwkurgantepauz
Ҳозирги кунда қатор соҳалар каби қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам инновацион ривожланиш сари юз тутмоқда.

Замонавий технологиялар ва жаҳон тажрибаси ёрдамида ривожланиб бораётган компанияда, амалий иш тажрибасини орттириш эса соҳа вакиллари учун айни муддао.

“Dalatech” – қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига, дехқон ва фермерларга жаҳон даражасидаги инновацион платформа билан ёрдам беришни истаётган корхонадир.

Эндиликда амалий иш тажрибасини ўтаган ҳолда, “Dalatech” компаниясида агент лавозимида ишлаш имкониятлари мавжуд. Амалий иш тажрибасини муваффақиятли орттирган агентлар компанияда доимий иш ўрнига эга бўлади.

Далатек компаниясидаги иш тажрибаси ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш ва бошқа саволларга жавоб топиш учун Қўрғонтепа туман ҳокимлигига ташриф буюринг!

18-май куни соат 10:00 да компания тақдимоти бўлиб ўтади.

Туманимиздаги дехқон ва фермерлар, қуйидаги телеграм бот орқали анкетани тўлдиришлари ва ўз маълумотларингизни қолдиришлари мумкин.

@Dalatechbot
Бир неча кун олдин Хонобод шаҳридаги айрим маҳаллаларда рўй берган кучли сел оқими туфайли, хонадонларнинг бирида йўқотишлар содир бўлганди.

Ҳозирда бу оилани маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш ишлари мутасаддилар томонидан амалга оширилмоқда.

Шу қаторида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсуной Муратова хамда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Қўрғонтепа тумани Кенгаши раиси Баҳтиёр Ахуновлар, сел оқимидан зарар кўрган хонадонларни ўрганиш давомида мазкур оила хонадонида бўлдилар.

Оила вакиллари партия номидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди.

@wwwkurgantepauz
Муҳтарам юртбошимизнинг 2020 йил 8 июнь кунги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қарори қабул қилиниши бу борадаги тарихий ўзгаришларга асос солди.

Мазкур қарорга мувофиқ 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб, фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиши мумкин бўлган хизмат турлари рўйхати кенгайтирилди ҳамда бундай фаолият билан шуғулланадиган фуқароларнинг рўйхатга олиш хизмати йўлга қўйилди.

@wwwkurgantepauz

БАТАФСИЛ