#Инсон_қадри

Андижон вилояти ҳокими кўмагида Ҳиндистонга юборилган қўрғонтепалик аёлнинг операцияси муваффақиятли ўтди.

Аёлга ўз ўғли донорлик қилди ва айни вақтда иккаласининг ҳам соғлиги ижобий ҳолда.

Батафсил ахборотлар кейинги хабарларда.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

Бир неча йил олдинни тасаввур қилсак, айни вақтда далаларда кимларни кўрар эдик?

Узоқ йиллар қишлоқ хўжалигида амалда бўлиб келган эскича услуб кўпчиликни ёдидан чиқмаган бўлса керак.

Бугунги кундаги ўзгаришларга қандай эришилди? Унда қандай омиллар ва қандай вазифалар бажарилди? Қайси механизмлар ишга туширилди?

Булар ҳақида “Oʻzbekiston24” каналида махсус кўрсатув намойиш этилди. Юқоридаги мавзуларга туманимиздаги “Khantex group” кластер корхонаси мисолида назар солинди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

Туман раҳбарлари “Ёртибоши” аҳолиси томонидан амалга оширилган ободонлаштириш ишларини юксак эътирофлар ила кўздан кечирар экан, қишлоқнинг “энг сабрли” дея айтилган аёлни таваллуд айёми билан қутлаб ўтдилар.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги #Инсон_қадри
Қорасув шаҳрида узоқ йиллардан бери кўплаб муаммолар ечим топди. Бугунги учрашувда яна бир катта ташаббус илгари сурилди.

Булардан қувонган ёши улуғлар ўз фикрларини баён этдилар ҳамда вилоят раҳбари уларни мамнун этишдан тўхтамади.

Саҳифа: @wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

-Сен ўқишинг керак ўғлим, ҳозир ишлама. Оилангга уйни ҳам, ёрдамни ҳам берамиз. Давлат сени ташлаб қўймайди! -Андижон вилояти ҳокими ишлашга мажбур бўлаётган 5-синф ўқувчиси билан учрашди.

Куни кеча 3-кичик даҳанинг электр тармоғида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнида Шуҳратбек Абдураҳмонов кўча кезиб пишириқ сотаётган болакайни учратди.

Дастлаб унинг ўзи ва кейинроқ яқинлари билан суҳбатлашган вилоят раҳбари, бола ва унинг оиласи дуч келган муаммоларни ҳал этишга киришди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Инсон_қадри

"Aёл бахти" номли психологик тренинги бўлиб ўтди.

Жамиятимиздаги муниса аёлларимиз - қиз, рафиқа, она, ошпаз, ҳамшира ва яна бир қанча вазифаларни бажарувчи инсон сифатида кўпроқ кўзга ташланадилар. Aёллар уй рўзғор ташвишлари билан кўпинча ўзликларини ва ўзини унутиб қўйишлари, айни ҳақиқат.

Туман раҳбари ташаббуси билан бугун Қўрғонтепада "Психологлар ассоциацияси" аъзоси, малакали психолог Барнохон Илҳомова томонидан "Aёл бахти" номли психологик - тренинг ўтказилди.

Ўтган йил сўнггида тумандаги мутассади ходимлари учун ташкил этилиб, кўпчиликнинг қизиқишларига сабаб бўлган мазкур тренинг эндиликда маҳаллалардаги аёл-қизлар, уй бекалари учун ташкиллаштирилди.

(Давоми бор)