Ta'lim nazorati
102K subscribers
4.01K photos
967 videos
426 files
5.93K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Айни пайтда Erasmus+нинг Ўзбекистондаги миллий офиси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги Олий таълимни ислоҳ қилиш бўйича экспертлар гуруҳи ҳамкорлигида “Қўшма дастурни ишлаб чиқиш: имкониятлар ва амалий маслаҳатлар” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтмоқда.

Тренингга Финляндиянинг Таълим бўйича Миллий агентлиги, SPHERE ташкилотининг қўшма дастурлари ва молиялаштириш доиралари бўйича мутахассиси Анника Сундбак-Линдроос хоним таклиф қилинган.

📹Онлайн семинарни тўғридан-тўғри эфирда томоша қилиш: https://youtu.be/n9sunrQNYgg
#Халқаро_ҳамкорлик
#Олий_таълим

Бугун, 18 март куни соат 14:00 да Ўзбекистон Республикасининг “Осиё ва Тинч океани минтақасида олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш тўғрисида”ги ЮНЕСКО конвенциясига қўшилишга бағишланган юқори даражадаги онлайн учрашув бўлиб ўтади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
#Дипломларни_тан_олиш

Ўзбекистон дипломларини Осиё ва Тинч океани минтақасида тан олиш масалалари муҳокама қилинди

"Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари тайёрлаган қуйидаги лавҳада Ўзбекистон Республикасининг «Осиё ва Тинч океани минтақасида олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш тўғрисида»ги ЮНEСКО конвенциясига аъзо бўлишига бағишланган юқори даражадаги онлайн маслаҳат учрашуви тафсилотлари ҳақида сўз борган.

📹 Youtube'да кўриш: https://youtu.be/J_hPEyPf7ZE

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Таълим соҳаси бўйича финляндиялик инвесторлар Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантиришда илғор хорижий тажрибаларни, хусусан, Финляндия таълим тизимини ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифалар ижроси таъминлаш мақсадида Таълим инспекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Финляндия Республикасининг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Финляндиядаги етакчи экспертлар, олимлар ва инвесторлар билан музокаралар олиб борилди ва бир қатор лойиҳалар бошлаб юборилди.

Мазкур йўналишдаги ишларнинг узвий давоми сифатида жорий йилнинг 8-14 апрель кунлари Финляндиянинг таълим соҳаси бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйган бир қатор компания раҳбарлари ва вакилларидан иборат делегация юртимизга ташриф буюришади.

Батафсил:
https://tdi.uz/news/755/

Telegram | Facebook| YouTube|
#Халқаро_ҳамкорлик
#Олий_таълим

📌 Бугун, 9 апрель куни соат 14:00 да Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Россиянинг Таълим бўйича миллий аккредитация агентлиги ҳамкорлигида Олий таълим муассасаларини давлат аккредитациясига тайёрлаш бўйича онлайн семинар ўтказилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_ҳамкорлик

Айни кунларда Финляндиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйган бир қатор компания раҳбарлари ва вакиллари таълим соҳаси бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатимизда бўлиб турибди.

👉 Мазкур ташриф давомида қандай натижаларга эришиш кўзда тутилган?
👉 Дунёнинг 100 нафар энг нуфузли шахслари қаторига кирган Петер Вестербакка Ўзбекистон таълим тизими ҳақида қандай фикрда?

📹 "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали ушбу саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉 Youtube'да кўриш: https://youtu.be/buu6Q8MuQ3E

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

Бугун, 12 апрель куни соат 11:00 да Таълим инспекцияси ҳамда Финляндиянинг таълим ва маданият вазирлиги, Миллий таълим агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида “Узлуксиз таълимда Финляндия тажрибаси” мавзусидаги онлайн семинар ўтказилади.

Семинарга уланиш: https://zoom.us/j/96933137249?pwd=ZmVNZnhBS1NJdVR6cW9Wb2huTUliQT09
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
#Самарқанд

"Ўзбекистон-Финляндия ҳамкорлигининг истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий форуми иштирокчилари Самарқанддаги таълим муассасаларида бўлдилар.

Ушбу лавҳада ташриф мобайнида ўзаро ҳамкорлик бўйича қандай келишувларга эришилгани ҳақида маълумот берилган.

👉 Youtube'да кўриш: https://youtu.be/NDr1phVoib0

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Таълим сифати ўқитувчи сифатидан ошиб кета олмайди

Таълим инспекциясида Финляндиянинг расмий доира вакиллари ва инвесторлар билан ҳамкорликда "Ўзбекистон-Финляндия ҳамкорлик йўналишларининг истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий форум ўтказилди. Унда:

🔹 Финляндиялик инвесторларнинг Ўзбекистонга ташрифи якуни бўйича қилинган хулосалар;

🔹 Ҳамкорликдаги лойиҳаларини янада такомиллаштириш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

📹 Тадбирнинг батафсил тафсилотлари билан "UzReport" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали танишишингиз мумкин.

YouTube'да кўриш: https://youtu.be/9gvtnAP0Icw

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Жорий йилнинг 9 апрель куни финляндиялик инвесторлар ва Навоий вилоятининг халқ таълими, профессионал ва олий таълим тизими мутасаддилари ўртасида қатор йўналишлар бўйича музокаралар олиб борилди. Ўтказилган музокаралар натижасига кўра;

🔹 Ўзбекистонлик профессионал таълим муассасалари битирувчиларини Финляндияга касбий стажировка учун жалб этилади;

🔹 Навоийдаги олий таълим муассасалари ва Финляндиянинг етакчи университетлари ўртасида профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар алмашинуви йўлга қўйилади.

🔹 Навоий вилоятидаги мактабларнинг 9-синф битирувчиларига Лаппеенранта шаҳрида 3 йил давомида таълим олиш имкони яратилади.

📹
"Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали мазкур йўналишдаги ҳамкорлик алоқалари бўйича янада батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

👉 Youtube'да кўриш: https://youtu.be/DQ77f4Yh3Zc

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

Бугун, 21 апрель куни соат 14:00 да Таълим инспекцияси, Финляндиянинг Таълим ва маданият вазирлиги ва Миллий таълим агентлиги ҳамкорлигида "Финляндия таълим тажрибасини ўрганиш: “Таълим дастурлари ва ўқув материаллари” мавзусидаги онлайн семинар ўтказилади.

Семинарга уланиш: https://zoom.us/j/95407959913?pwd=a1R3NWd1UUlIZ04vK1pySkhDZkRXZz09

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

Айни пайтда Таълим инспекцияси, Финляндиянинг Таълим ва маданият вазирлиги ва Миллий таълим агентлиги ҳамкорлигида "Финляндия таълим тажрибасини ўрганиш: “Таълим дастурлари ва ўқув материаллари” мавзусидаги онлайн семинар бўлиб ўтмоқда.

❗️Финляндиялик мутахассисларнинг маърузалари ўзбек тилида тинглашингиз мумкин!

Семинарга уланиш:
https://zoom.us/j/95407959913?pwd=a1R3NWd1UUlIZ04vK1pySkhDZkRXZz09

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
#Олий_таълим
#Самарқанд

Самарқанд давлат университети ва Финляндиянинг Турку университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, Самарқанд давлат университети қошида Ўзбек-фин педагогика институти ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

📺 "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали яна қуйидаги саволларга ҳам жавоб олишингиз мумкин.

👉 Таълим тизимига Финляндия тажрибасини жорий этиш бўйича ҳамкорликда қандай ишлар амалга оширилди?
👉 Мазкур ҳамкорлик алоқалари қайси йўналишларни қамраб олган?

📹 Youtube'да кўриш: https://youtu.be/Z-Eb51oTwjc

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

Бугун, 4 май куни соат 14:00 да Таълим инспекцияси, Финляндиянинг Таълим ва маданият вазирлиги ва Миллий таълим агентлиги ҳамкорлигида "Финляндия таълим тизимида баҳолаш тажрибаси" мавзусидаги онлайн семинар ўтказилади.

Семинарга уланиш: https://zoom.us/j/96686534209?pwd=MEdCSVo2VnpWMkFnbVR5NW8wSWdxQT09

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

Корeянинг KEDI ташкилоти билан таълим статистикасини ривожлантиришга доир шартнома имзоланди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари ҳамда Корея таълим тараққиёти институти (KEDI) вакиллари ўртасида Таълим тизимида статистик маълумотлар базасини яратиш ва такомиллаштиришга доир шартнома имзолашга бағишланган онлайн учрашув ўтказилди.

Мазкур лойиҳа доирасида статистик маълумотлар базасини такомиллаштириш бўйича Корея билан тажриба алмашиш, ҳамкор давлатлардаги таълим статистикасини ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек келгусида бу тизимни янада такомиллаштириш ва фаолият йўналиши бўйича таклифлар бериш кўзда тутилган.

Батафсил: https://bit.ly/3we2UFg

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Forwarded from Edu.uz
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН ВА ВЕНГРИЯ РЕКТОРЛАРИНИНГ ИЛК ФОРУМИ

🔰Айни дамларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми ўз ишини бошлади.

✔️ Халқаро форумда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этишмоқда.
————
🇷🇺ПЕРВЫЙ ФОРУМ РЕКТОРОВ УЗБЕКИСТАНА И ВЕНГРИИ

🔰
В эти минуты начался первый форум ректоров Узбекистана и Венгрии в Ташкентском институте инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства при сотрудничестве с Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан и Посольством Венгрии в Узбекистане.

✔️ В международном форуме принимают участие высокопоставленные государственные деятели двух стран и ректоры около 30 престижных вузов.
〰️〰️〰️
#Халқаро_ҳамкорлик

[O‘Z ] Taʼlim inspeksiyasi va Rossiya Taʼlim va fan sohasida federal nazorat xizmati oʻrtasida hamkorlik toʻgʻrisida memorandum imzolandi

Batafil
: https://tdi.uz/news/877/
— — — — — — — — — — — —

[РУ] Инспекция по образованию и Рособрнадзор подписали Меморандум о сотрудничестве

Подробно
: https://tdi.uz/ru/news/878/

Telegram | Facebook| YouTube|
#Самарқанд
#Олий_таълим
#Халқаро_ҳамкорлик

Ҳамкорлик самараси: Самарқандда Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди

🤝 Жорий йилнинг апрель ойида Финляндиянинг Ўзбекистон билан таълим соҳаси бўйича ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйган компаниялар раҳбарлари Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, бир қатор меморандум ва ҳамкорлик шартномалари имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

🗂 Мазкур ҳамкорлик алоқаларининг илк самараси сифатида Ҳукумат қарори (408-сон, 29.06.2021 й.) билан Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти негизида Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди.

❇️ Институт давлат олий таълим муассасаси сифатида ташкил этилган институтнинг асосий вазифаси этиб, педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш белгиланди.

🇫🇮 Шунингдек, ўқув жараёнлари 2021/2022 ўқув йилидан бошланадиган таълим муассассида жараёнлар Финляндия таълим дастурлари ва технологиялари асосида ташкил этилади.

❗️Шунга кўра, Университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

🔰2021/2022 ўқув йили учун Институтга кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим шакли бўйича қабул параметрлари давлат комиссияси қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан эса ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#халқаро_ҳамкорлик

MM educational Group ташкилоти А.Авлоний илмий-тадқиқот институтига ҳамкорлик таклифини билдирди

MM educational Group ташкилоти вакилларининг мурожаати асосида А.Авлоний илмий-тадқиқот институти директори А.Раджиев ҳамда В.Влачокириакос ва Н.Клименколар ўртасида учрашув ташкил этилди.

🆎 MM educational Group ташкилоти - табиий фанлар, АКТ, инглиз тили ҳамда математика фанлари бўйича жаҳон стандартларига монанд контент яратади.

♻️ Учрашув якунида MM educational Group ташкилоти Авлоний илмий-тадқиқот институтига ўз ташкилоти томонидан яратилган янги авлод китоблари: машқ дафтарлари, ўқитувчи китоби, малака ошириш курслари, тест саволлари ва бошқа турдаги жамланмали дарсликларни мактабларда бепул тарзда тажриба-синовдан ўтказиш мақсадида тақдим этишига келишиб олинди.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Финляндия ҳукумати Ўзбекистон таълим тизимини такомиллаштириш учун 1 миллион евро миқдорида маблағ ажратди

🔹 Мазкур маблағлар қайси мақсадлар учун сарфланади?

🔹
Ҳамкорлик алоқаларини такомиллаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

"Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали юқоридаги каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

📹 Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/ABR6aRE-lwY

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi